Бугун 1 январь, 2026 йил, пайшанба.

      • 31.12.2025 00:30
      • Бёрнли
      • 1:3
      • Ньюкасл
      • 31.12.2025 00:30
      • Челси
      • 2:2
      • Борнмут
      • 31.12.2025 00:30
      • Ноттингем Форест
      • 0:2
      • Эвертон
      • 31.12.2025 00:30
      • Вест Хэм
      • 2:2
      • Брайтон
      • 31.12.2025 01:15
      • Арсенал
      • 4:1
      • Астон Вилла
      • 31.12.2025 01:15
      • Ман. Юнайтед
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 01.01.2026 22:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Лидс
      • 02.01.2026 01:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.01.2026 01:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 19 45
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 19 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 19 30
6 Ман. Юнайтед 19 30
7 Сандерленд 18 28
8 Эвертон 19 28
9 Брентфорд 18 26
10 Ньюкасл 19 26
11 Кристал Пэлас 18 26
12 Фулхэм 18 26
13 Тоттенхэм 18 25
14 Брайтон 19 25
15 Борнмут 19 23
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 19 18
18 Вест Хэм 19 14
19 Бёрнли 19 12
20 Вулверхэмптон 19 3

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Бёрнли 1-3 Ньюкасл
19-тур Челси 2-2 Борнмут
19-тур Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
19-тур Вест Хэм 2-2 Брайтон
19-тур Арсенал 4-1 Астон Вилла
19-тур Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

01/01 06:00 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон спортининг зафарли одимлари

Баҳо:
+ | -
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

"Лондон-2012" Олимпиада ўйинлари саралаш босқич мусобақаларида Австралиялик тенгқурларини 2:0 ҳисобида мағлуб этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси, олимпиада ўйинлари сари яна бир дадил қадам ташлади.

Эътиборлиси,  ҳаво ҳароратини жуда ҳам совуқ бўлганлиги ва ушбу учрашув ойнаи жаҳон орқали тўғридан-тўғри намойиш этилганлигига қарамай, минглаб муҳлислар футболчиларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида стадионга ташриф буюрдилар. Айнан уларнинг мадади, юртимиз чарм тўп усталарига ўзига хос далда бўлди ва драматик тарзда кечган учрашувда ғалаба нашидасини сурдилар.

Учрашувдан сўнг Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазири Турсунали Кузиевдан  ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Бугунги ғалаба Давлатимиз томонидан спортчиларимизга кўрсатилаётган алоҳида ғамхўрлик ва эътиборнинг ёрқин ифодаси бўлди. Ўз навбатида қор билан қопланган майдонда тўп сурган мардонавор футболчиларимизнинг ҳам Ватанга, халқимизга бўлган мехри ва хурмати қанчалар юксак эканлигини  яна бир карра қалбдан туйдик. Шу ўринда бугун биз юртдошларимизни миллионлар ўйини ҳисобланмиш футболга бўлган эътибори, куюнчаклигини яна бир карра шоҳиди бўлдик. Учрашув аввалида Давлатимиз байроғини стадион трибунасининг бир тарафини тўлдириб турганлигини кўриб, қалбим фахр ва ифтихор туйғуларига лиммо-лим бўлди. Бундай туйғу учрашувни бевосита ва билвосита кузатган инсонлар қалбида ҳам жўш урганлигини комили ишонч билан, мағрурланган ҳолда  айтаман. Шу боис ҳам бугун Ўзбекистонликлар, ана шу муқаддас заминда яшаётган барча-барча ғалаба қозонди деб баралла айтиш мумкин. Ушбу фикрларни учрашувдан сўнг Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбари Мираброр Усмонов билан биргаликда терма жамоамизни юксак муваффақият билан қутлаш мақсадида футболчиларнинг кийиниш хонасига кириб айтганимизда, футболчиларимиз мана шундай юрт фарзанди эканликларидан ва Ватан шаъни, шуҳрати ҳар нарсадан юксак эканлигини фахр билан таъкидлашди.   

Энди учрашув ҳақида тўхталадиган бўлсам, бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Темза қирғоқларида ўтказиладиган Олимпиада ўйинларида ғолиблик учун кураш олиб боришга хақли эканлигини яна бир бора исботлади. Гувоҳи бўлганингиздек, майдоннинг ҳар бир қарич ерида муросасиз кураш кечди. Бу бежиз эмас. Чунки, ушбу гуруҳ мусобақа аввалидаёқ  энг кучли гуруҳ сифатида эътироф этилган эди. Бугунга келиб, Олимпиада ўйинларининг йўлланмаларини қўлга киритиш учун гурухдаги барча терма жамоаларда имкониятлар мавжуд. Қувонарлиси, бугунги ғалабадан кейин Ўзбекистоннинг гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш имкониятлари янада ортди. Олдинда бизни янада масъулиятли ва бири-биридан мураккаб ўйинлар кутмоқда. Умид қиламанки, футболчиларимиз навбатдаги учрашувларда ҳам ёрқин ўйинлар намойиш этиб, зафарли одимлашда давом этадилар. Уларнинг ушбу босқичдаги муваффақияти ҳар қандай об-ҳавода ҳам қўллаб-қувватлаб турадиган юртдошларимиз учун ажойиб совға бўлади. Бу йўлда уларга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.    

Шавкат Жалилов

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати

 
Манба: www.uz.mcs.uz.
Киритилди: 17:57, 07.02.2012. Ўқилди: 12549 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 8
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Тоттенхэм Ришарлисон 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.