Бугун 27 январь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 21 52
2 Реал Мадрид 21 51
3 Атлетико 21 44
4 Вильярреал 20 41
5 Эспаньол 21 34
6 Бетис 21 32
7 Сельта 21 32
8 Реал Сосьедад 21 27
9 Осасуна 21 25
10 Жирона 21 25
11 Эльче 21 24
12 Севилья 21 24
13 Атлетик Бильбао 21 24
14 Валенсия 21 23
15 Алавес 21 22
16 Райо Вальекано 21 22
17 Хетафе 21 22
18 Мальорка 21 21
19 Леванте 20 17
20 Реал Овьедо 21 13

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Леванте 3-2 Эльче
21-тур Райо Вальекано 1-3 Осасуна
21-тур Валенсия 3-2 Эспаньол
21-тур Севилья 2-1 Атлетик Бильбао
21-тур Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
21-тур Атлетико 3-0 Мальорка
21-тур Барселона 3-0 Реал Овьедо
21-тур Реал Сосьедад 3-1 Сельта
21-тур Алавес 2-1 Бетис
21-тур Жирона 1-1 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Навбаҳор» машғулотига македониялик легионер қўшилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Навбаҳор” 2-давра баҳсларига жиддий тарзда тайёргарлик кўрмоқда. Қурбон ҳайити муносабати билан бир кун дам олган “лочинлар” 21 июль куни Тошкентга жўнаб кетишди ва машғулотларни пойтахтимиздаги  “Тўқимачи” стадионида ўтказишмоқда.

Жамоанинг Тошкентдаги машғулотига янги легионер қўшилди. Бу асли шимолий македониялик, Болгария фуқаролигига эга бўлган ярим ҳимоячи Боян Найденов.

Боян Найденов – 1991 йил, 27 августда ҳозирги Шимолий Македонияда туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Шимолий Македониянинг “Горизонт” (Турнова, 2010-2015 йиллар), “Работнички” (Скопье, 2015-2017 йиллар), Мисрнинг “Смуха СК” (Искандария, 2017 йил), Эроннинг “Истиқлол” (Теҳрон, 2018 йил),  Албаниянинг “Лачи” (Лачи, 2018-2019 йиллар) клубларида ўйнаган. 2020 йилдан буён Шимолий Македониянинг “Вардар” (Скопье) жамоасида тўп тепаётганди.

Найденов 2014 йили Шимолий Македония терма жамоаси таркибида 4 та ўйин ўтказган.

2017 йили “Работнички” таркибида Шимолий Македония чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек, ушбу жамоа сафида ўша йили Европа Лигасида 4 баҳс ўтказиб,  3 та гол урган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Навбаҳор"да жами 3 нафар легионер  - сербиялик ҳимоячи Боян Цигер, бразилиялик ҳужумчи Коста Тенорио Гутинер ҳамда Боян Найденов кўрикдан ўтишмоқда.  

“Навбаҳор” таркибида  ҳозир 3 нафар легионер – россиялик ва тожикистонлик ярим ҳимоячилар Иван Соловьёв ҳамда Эҳсони Паншанбе, сербиялик ҳужумчи Славиша Стоянович жой олишган.

Демак, “лочинлар” кўригидаги 3 нафар хорижлик футболчидан жамоа мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирган икки нафари билан шартнома имзоланади.

“Навбаҳор” пойтахтимизда 25 июлгача машғулот ўтказишни режалаштирган.

Шу куни “лочинлар” Термизнинг “Сурхон” жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, кейин Наманганга қайтишади.    

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 11:10, 24.07.2021. Ўқилди: 2068 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 21
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 11
4 Барселона Роберт Левандовски 9
5 Осасуна Анте Будимир 9
6 Вильярреал Альберто Молейро 8
7 Барселона Рафинья 8
8 Бетис Кучо Эрнандес 8
9 Сельта Борха Иглесиас 8
10 Барселона Ламин Ямаль 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.