"Реал" ва "Барса" "Ман Сити" футболчиси учун курашмоқда
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эмерик Лапорте жамоани тарк этмоқчи эканлигини маълум қилди.
Испаниялик футболчи Ла Лигага қайтмоқчи. Ўтган мавсумда Лапорте "Сити" нинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотди, бу унинг жамоани тарк этишига сабаб бўлди. Ҳимоячининг хизматига "Реал" ва "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. "Қаймоқранглилар" бу ёзда Рафаэль Варан ва Серхио Рамос билан хайрлашишди, каталонияликлар трансфер ойнаси ёпилгунга қадар Клемент
Лангеле ва Самюель Умтитидан қутулишга умид қилишмоқда. Каталонияда Лапорте июнь ойида "Барселона"га кўчиб ўтган собиқ жамоадоши Эрик Гарсия билан ўйнаши мумкин бўлади.
Музокаралар бошланиши ва тахминий миқдори ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.
Киритилди: 16:48, 04.08.2021. Ўқилди: 9971 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар