Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Игорь Шквирин: «Голларда дарвозабонни айбламайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Қўқон-1912” – “Турон” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида яйпанликлар устози Игорь Шквирин қатнашди.

"Бугун жанговор ўйин бўлишини билардик. Чунки Қўқон дербиси бўлди. Футболчиларим майдонда борини бериб ўйнади. Шу томонлама уларга эътирозим йўқ. Натижага келадиган бўлсак, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонаётганимизда 8 дақиқа қолганди. Шунинг учун ҳисобни ушлаб қола олмаганимиздан бироз хафамиз. Пастдаги поғоналарда турган жамоаларда рақобат яхши. Чунки ҳар бир учрашувда очко олиняпти.

Натижадан қониқмадим демоқчи эмасман. Чунки ҳар бир очко олтинга тенг. Бугунги ўйинда қўқонликларда ҳам имкониятлар бўлди. Биз ўзимизга қийинчилик туғдиряпмиз. Абдурашидовга бир ойдан бери ўйин қоидасини бузма, деб таъкидлаб келяпмиз. Яна қоида бузди, жарима тўпидан гол ўтказдик.

Дарвозабонларга келсак, хатолар бўлди. Лекин бизни голдан қутқариб қолган вазиятлар ҳам бўлди. Хатолар устида ишлашяпти. Голларда дарвозабонни айбламайман", — деди Шквирин.



Бахтиёр Ашурматов: "Бизга ғалаба керак эди"

“Қўқон-1912” – “Турон” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида , Қўқонликлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

- Очиғи, охирги пайтлардаги муваффақиятсиз ўйинларимиздан кейин бугун уйимизда ўйнайдиган услубимиздан воз кечишга қарор қилдик. Рақиб сафида Билолхон Тошмирзаев, Суннат Абдуллажонов каби тезкор футболчилар борлигини инобатга олиб, қарши ҳужумларга тушиб қолмаслигимиз учун биз ҳам иккинчи рақамда тўп суришга қарор қилдик.

Ҳужумда Норбеков ва Ҳасанов сингари тезкор футболчиларимизнинг тезлигидан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Сабр қилишимиз кераклигини ва гол бўлгач, ўйин осонроқ ўтишини таъкидлагандим. Кутган вазиятимиз бўлди ва биз биринчи бўлиб гол урдик. Аммо футбол хатолардан иборатки, ҳатто майда хатоларни ҳам рақиб кечирмаслиги мумкин. Гол урганимиздан кейин ҳимоя ва ярим ҳимояни кучайтиришга ҳаракат қилиб тургандик. Афсуски, тезкор гол ўтказиб юбордик.

Худога шукр, ютқазиб турган пайтимизда яна жавоб голини уриб дурангга эришдик. Бизга ғалаба керак эди. Аммо охирги учрашувлардаги муваффақиятсизликдан кейин бугунги дуранг ёмон эмас. Агар яна ютқазганимизда жамоа тушкунликка тушиб қолиши мумкин эди. Футболчиларга охиригача курашишгани учун миннатдорчилик билдираман. Ҳар бир ўйинда мана шундай курашишса, очколарни қўлга кирита оламиз. “Турон” жамоасига ҳам омад тилайман. Қўшни жамоаларнинг натижаларига бефарқ эмасман. Дуранг адолатли натижа бўлди. Иккала жамоа ҳам охиригача курашди.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 05:45, 09.08.2021. Ўқилди: 1689 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик