Бугун 14 ноябрь, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10113 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Баия".
      08:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ред Булл Брагантино".
      12:00 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      13:10 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      14:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Флуминенсе".
      18:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Палмейрас".
      22:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Баия".
      02:00 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      02:50 Д/ф "Манчестер Юнайтед". Вперёд к славе".
      04:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ред Булл Брагантино".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.11.2025

      05:25 "Непобедимый".
      05:55 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки. Группы. Прямая трансляция.
      07:50 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Группы. Прямая трансляция.
      10:20 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      15:00 "10 лет в спорте". "2024/2025".
      15:25 "Вы это видели".
      16:15 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Гала-концерт. Прямая трансляция.
      17:30 "Эволюция спорта".
      17:55 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. Свыше 87 кг.
      19:15 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 102 кг.
      20:25 "Непобедимый".
      20:55 LIVE Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1. Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах.
      03:15 "Эволюция спорта".
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах.
      04:55 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. Свыше 87 кг.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.11.2025

      05:50 Новости.
      05:55 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки. Группы. Прямая трансляция.
      07:50 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Группы. Прямая трансляция.
      10:20 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Финалы в отдельных видах. Прямая трансляция.
      15:00 "Небесная грация".
      15:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      16:15 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Friday Fights 133" в Бангкоке, Таиланд. Прямая трансляция.
      21:30 Смешанные единоборства. UFC. Ислам Махачев. Лучшее.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 "Вы это видели".
      03:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      04:00 Театрализованное спортивно-гимнастическое шоу Светланы Хоркиной "Спортрота".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.11.2025

      05:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      08:00 Зал славы. Олимпиада 2020 в Токио.
      09:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Гигантский слалом. 2-я попытка.
      10:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      12:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      15:00 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже.
      16:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      18:30 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      21:30 Зал славы. Олимпиада 2020 в Токио.
      22:30 Олимпийский канал. "Монументы", 1 эп.
      23:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Гигантский слалом. 2-я попытка.
      00:00 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Лучшие моменты.
      02:00 Снукер. Гран-при Сианя в Китае. Финал. Сессия 2.
      04:00 Автоспорт. WEC. Этап 7. "6 часов Фудзи" в Ояме, Япония. Лучшие моменты.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тошкентда туғилган талант ёхуд яна «грециялик Марадона» ҳақида ҳикоя

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Ўйнаётган футболчилар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Василис Хадзипанагис - бу исм-фамилия Грецияда ўзини футбол мухлиси сифатида биладиган барча-барчага яхши таниш. Ўзимиздаги катта авлод вакиллари ҳам Хадзипаганис ижросидаги нозик ўйинларни ҳалигача энтикиб эсга олишади. Уни етук ва қойилмақом футболчи ўрнида кўришган, иқтидори ва тўп билан ишлаш қобилиятидан келиб чиқиб, кимсан Диего Армандо Марадонага ҳам қиёслашган. Лекин Василис тақдир тақозоси билан юнон футболига кутилган даражада кўп фойда келтиролмаган. Албатта, бунинг залворли сабаблари бор. FootballHD бу сафар тарих зарварақларига назар ташлаб, айнан ўзбек футболида улғайган яна бир етук истеъдод ҳақида катта мақола тайёрлади. Ўйлаймизки, вақтида «Пахтакор» мухлислари ёқимтойига айланган Василис Хадзипанагис тақдирига боғлиқ маълумотлар Ўзбекистонда кўпчиликни бефарқ қолдирмайди.

***

Василис Хадзипанагис 1954 йили Тошкентда таваллуд топган, отаси - кипрлик, онаси - грек аёли. Уларнинг оиласи иккинчи жаҳон урушидан кейин Грецияда вужудга келган фуқаролик жанги вақти Ўзбекистонга кўчиб ўтишга мажбур бўлган. Кейинчалик маълум бўладики, шу фактнинг ўзи юнон футболини юксак истеъдод соҳибидан маҳрум қилган. Хадзипанагиснинг келажаги миллионлар ўйини билан боғлиқ эканлиги унинг болалигидан сезилиб турарди. Болакай тўпни ўзида сақлаган ҳолда, фантастик даражада тезлик ва дриблинг намо­йиш этарди. Тошкент кўчаларида дўстлари билан тўп тепаётган юнон йигити тез орада қатор жамоалар мураббий-селекционерлари эътиборини ўзига қаратади. Бу борада Тошкент «Динамо»си фаолроқ бўлиб чиқади, аммо Василис бу жамоада узоқ ушланиб қолмайди. Гап шундаки, унинг отаси собиқ иттифоқ ҳукуматини ёқтирмаган, шу боис ҳам, ўғлининг милиция идораси шарафини ҳимоя қилишига қатъий қарши чиққан. Натижада 17 ёшли Хадзипанагис 1972 йили «Пахтакор» аъзосига айланади, аммо бундан аввал иттифоқ фуқаролигини олиши керак эди, зеро, бу футболга киришнинг асосий шарти ҳисобланарди. Василис «Пахтакор»да деярли 4 йил тўп суради, шу вақт мобайнида 96та учрашувда майдонга тушиб, 22та гол уради. Хадзипанагиснинг Тошкент жамоасидаги юлдузли онлари 1975 йилнинг кузига тўғри келиб, ўшанда «Пахтакор» собиқ иттифоқ чемпионатининг навбатдаги тури доирасида Киев «Динамо»сини тор-мор этади - 5:0. Эътиборлиси, мағлуб жамоа бир неча ой муқаддам Европа Кубок эгалари кубоги соҳибига айланганди. Айтишларича, ҳар йили «Олтин тўп» соҳибини аниқлайдиган таниқли France Football нашри вакиллари ўша баҳсни бевосита стадиондан кузатиб, Хадзипанагисни Олег Блохиндан кейин собиқ иттифоқнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этишган. Маълумот учун, Блохин 1975 йили нуфузли соврин соҳибига айланганди.

***

Тахминан ўша пайтнинг ўзида Хадзипанагиснинг иқтидори ҳақида Грецияда ҳам хабар топишади. Биринчи навбатда, «Олимпиакос» уни қўлга киритишга уриниб кўради. Бу клуб «Пахтакор»­га Василис трансфери бўйича расмий таклиф ҳам жўнатади, унинг учун 10 миллион драхма беришга тайёрлигини билдиради - бу ўша пайт Греция футболи учун жуда катта сумма эди. Аммо собиқ иттифоқда профессионал футболчилар бозорига йўл қў­йилмасди. Хуллас, мазкур шартлар асосида трансферни амалга ошириш имконсиз эди. Кейинчалик вазиятдан «Ираклис» унумлироқ фойдаланади. Жамоа вакиллари Хадзипанагиснинг юнон ўлкасига кўчиб ўтишини таъминлаш мақсадида собиқ иттифоқдаги обрўли мулозимлар билан бевосита гаплашишади, футболчининг ўзига эса қулай шарт-шароитларни ваъда қилишади. Якунда Василис қадрдон бувиси ва икки холаси яшайдиган ҳудудда истиқомат қилиш имкониятидан кўз юмолмайди.

***

Хадзипанагис 1975 йилнинг 22 ноябрида Грецияга боради, «Ираклис» билан профессионал шартнома тузади, бир йилдан сўнг жамоа билан миллий кубок соҳибига айланади. 1985 йили эса Болқон кубогида зафар қучади. Бу икки соврин бугунги кунгача «Ираклис» клуби тарихидаги асосий ютуқлар бўлиб турибди. Биргина шу факт Василиснинг жамоа­да нечоғли катта роль ўйнаганидан далолат. Хадзипанагис классик голеадор ёки ноодатий креа­тив футболчи ҳисобланмаган, бироқ унинг майдондаги ҳаракатини кузатган томошабинлар футболчининг нозик дид соҳиби, «эркин мусаввир» сифатида улуғлашган, тўп билан мўъжизалар кўрсатишини эътироф этишган. Ким учундир ҳазил ёки ёлғондек туюлар, лекин Хадзипанагис мавсум-1983|1984да бурчак зарбаларидан 7та гол урган! «Ираклис» мухлислари Василисни жуда яхши кўришарди, клуб раҳбария­ти эса, вазиятни тўғри тушунган ҳолда, футболчи билан тузилган шартномага жуда катта товон пули белгилаш асносида унинг бошқа жамоага кетиб қолишига тўсиқ қўйишга уринган. Айни шу сабабга кўра, «Грециялик Марадона» (Хадзипанагисни одатда шундай аташарди) 1990 йилгача, яъни фаолиятининг сўнгги паллаларигача «Ираклис» шарафини ҳимоя қилган.

***

Василиснинг ўйинига жило берувчи муҳим омиллардан яна бири унинг кичик ҳудудда тўп билан оқилона ҳаракатланиши эди. Қаҳрамонимизни ҳаттоки, собиқ иттифоқ, Британия ва Францияда довруқ қозонган балет артисти Рудольф Нуреевга ўхшатишарди. Айниқса, грециялик журналистлар Хадзипанагиснинг алдамчи ҳаракатларини ажойиб тарзда эътироф этишган: «У керак бўлса, телефон будкаси ичида ҳам рақибларига қарши ўйнай олади, шунда ҳам тўп назоратини ўзида сақлаб қолади». Бу каби мақтовлар жуда кўп ёзилган. Аслида «Ираклис» Хадзипанагисга лоақал Греция ичида катта совринларни ютиш имконини берадиган клуб ҳисобланмасди. Шунинг учун Греция терма жамоасидаги иштирок унинг энг катта ютуғи бўлиб қолади. Афсуски, Василис халқаро майдонда ҳам улкан ғалабаларга эришмайди. Греклар 1980 йили илк марта Европа чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишади (ке­йинчалик мазкур жамоа 2004 йилгача қитъа миқёсидаги турнирда қатнашмади, ўз тарихидаги иккинчи Европа биринчилиги финалида португалларни енгиб, бош совринга эга чиқди), лекин Хадзипанагис жамоасига ёрдам беролмайди. Унинг термадаги илк ўйини 1976 йили болгарияликларга қарши «ўртоқлик» (3:2)ка тўғри келганди. Орада Хадзипанагиснинг собиқ иттифоқ олимпия термасида 4та учрашув ўтказгани ҳақида маълумот тарқалади. Бунинг оқибатида греклар Евро-80га «Ираклис» етакчисини олиб кетиш имкониятидан маҳрум бўлишади ва турнирда айтарли натижага эришолмайдилар - гуруҳ босқичида ГФР, Нидерландия ва Чехословакия жамоаларига қарши ўйнаган юнонлар 1 очко билан кифояланиб, квартетда охирги поғонани банд этишади. Шу тариқа Хадзипанагиснинг омади яна юришмайди, чунки ФИФА ва УЕФА айнан 1976-1980 йиллар оралиғида муайян юрт жамоасида ўйнаган футболчининг бошқа термада ўйнашига тақиқ қўйганди. Умуман, ҳозир ҳам Грецияда футбол федерациясининг ўша пайтдаги раҳбарияти манзилига кўплаб танқидлар янграб туради. Замонавий мутахассисларнинг хулосаларига кўра, футболчининг собиқ иттифоқ олимпия термасида тўп сургани унинг Греция миллий жамоасида ўйнашига тўсқинлик қилишига ҳеч қандай асос йўқлигини ФИФА ва УЕФАга тушунтириш учун мутасаддилар етарлича ҳаракат қилишмаган...

***

Тошкентда туғилган, термаси учун тарихий ҳисобланган Евро-80да қатнашолмаган, «қимматбаҳо шартнома» туфайли фаолиятининг асосий қисмини «Ирак­лис»­да ўтказишга мажбур бўлган, «Арсенал», «Лацио», «Штутгарт» ва «Порту» каби клублардан тушган таклифларни рад этган грек - буларнинг барчаси Хадзипанагиснинг футболчилик биографиясидан ўрин олган энг яхши саҳифалар эмас, албатта. Умуман, Хадзипанагис ёши «бир жойга борган» вақтда муносиб эътирофга лойиқ кўрилади, барибир. Диққат қилинг, Василис 1991 йили фаолиятини якунлайди. Орадан 8 йил ўтиб (1999 йили) эса Василисни Греция термасига чақиришади ва у Гана миллий жамоа­сига қарши кечган «ўртоқлик» (1:1)да хайрлашув учрашувини ўтказади. Бу ўзига хос кўргазмали беллашув бўлиб, атайин Василис учун ташкил этилганди. 2003 йили эса, УЕФАнинг 50 йиллигига бағишлаб, ҳар бир ассоциацияга ўз тарихидаги энг яхши футболчини танлаш сўрови жўнатилади ва Греция футбол федерацияси танлови айнан Василис Хадзипанагис номзодида тўхтайди. Натижада қаҳрамонимиз Йохан Кройфф, Ференц Пушкаш, Бобби Мур, Альфредо ди Стефано, Йозеф Масопуст, Эйсебио каби афсоналар қаторидан жой олади. Оддий айтганда, Хадзипанагиснинг футболдаги хизматлари миллионлар ўйини билан расман хайрлашганидан бир неча йиллар ўтиб муносиб тақдирланади. Бу ҳам Василиснинг бутун бошли фаолиятини ўзгача тарзда тасвирлайди, албатта.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:31, 12.08.2021. Ўқилди: 6883 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.