Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мессининг орзуси - «ПСЖ» билан ЧЛда ғалаба қозониш!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Лионель Месси профессионал фаолиятидаги иккинчи клуби — «ПСЖ»да ниҳоят, яна ЧЛ ғолибига айналиш ниятида. Аргентиналик юлдуз Париждаги илк матбуот анжуманида бу борада баралла гапирди: «ПСЖ»га ўтганимдан хурсандман. Бу кўпчилик учун кутилмаган воқеа бўлди. Ҳар ҳолда, «Барселона»дан кетишни ўйламагандим, бу жуда оғир... Лекин энди аминманки, оилам билан Парижда ҳам ўзимизни қулай ҳис қиламиз. Тезроқ янги жамоа машғулотларига қўшилишни хоҳлаяпман. Мени самимий кутиб олишди. Музокара жараёни тез ва самарали якунланди. Аслида вазият осон эмасди, муҳими, ундан муносиб чиқиб олдик. Энди тезроқ майдонга тушиб, олдингидек ўйнаш, ғалаба қозонишни хоҳлайман. «ПСЖ» ажойиб мураббийлар штабига эга. Клуб совринлар юта олади, шунинг учун бу ердаман. Орзуларни биргаликда ҳақиқатга айлантирамиз».

— Мбаппедан айнан нималар кутяпсиз?

— «ПСЖ» бизга бирга шуғулланиш ва ўйнаш имкониятини яратди, бундан хурсандман, албатта. Бинобарин, ҳар доим энг яхши футболчилар билан ўйнашни истайман. Бу — ақлга сиғмас тажриба.

— Лига 1да қачон дебют қилмоқчисиз?

— Билмайман. Бунгача таътилда эдим. Кеча техник ходимлар билан гаплашдим ва маълум вақт тайёргарлик кўришим кераклигини айтдим. Бугуноқ машғулотларга киришаман, майдонга тезроқ қайтишим керак. Мураббийлар штаби жисмоний ҳолатимга ишонч ҳосил қилиши билан ўйинга тушаман.

— «Барселона»дан кетишингиз қийин бўлгани тайин. Ҳозирги энг ёрқин туйғу нима: бахтми ёки қайғу?

— Ҳа, охирги кунларда атрофимда қандайдир ғалати воқеликлар кузатилди. Яна ҳаммаси жуда тез ривожланди. Албатта, «Барселона»да нималарни бошдан ўтказганимни асло унутолмайман, лекин ҳаётимда шундай бурилиш бўлишини, «ПСЖ»га ўтишни кутгандим. Бу оилам учун ҳам муҳим, начора, ҳаракатдан тўхтамаслигимиз керак. Ҳар куни оз-оздан олдинга қадам ташлайверамиз.

— Парижда мухлислар сизни аэропортда 3 кун кутишди...

— Бундай қабулдан бошим кўкка етди. Илиқ хайрлашув учун «Барселона»га ҳам раҳмат. Ҳамма қароримни тўғри қабул қилди, буни кўриш ёқимли, албатта. Энди мухлислар билан стадионда кўришиш онларини кутяпман.

— ЧЛда 4 марта ғолиб чиққансиз. «ПСЖ»нинг бу турнирда ғалаба қозонишига айнан нима керак?

— Баъзан жаҳонда энг кучлиси сифатида тан олинган клуб ҳам ЧЛда ғалаба қозонолмайди. Бунинг ўзига хос нозик ва майда тафсилотлари бор. ЧЛ — Европанинг энг кучли клублари турнири, шунинг учун ғалаба қозониш осон эмас. Жамоа жуда ҳамжиҳат бўлиши керак, омад ҳам талаб этилади. Яна бир факт — кучли жамоа ҳар доим бирдек ғалаба қозонавермайди. Албатта, «ПСЖ»нинг бош мақсади — ЧЛ тахтига кўтарилиш.

— Сизнингча, клуб ҳозир қандай ҳолатда?

— Жамоа аллақачон катта ғалабаларга тайёр. Мана, уни мақсадга яқинлаштирадиган муҳим трансферлар амалга оширилди. Орзум — ЧЛ кубогини яна бир бора ютиш, Париж буни рўёбга чиқариш учун энг яхши жой.

— Неймар «ПСЖ» сафига 4 йил олдин қўшилганди. Ушбу клубни танлаганингизда бразилиялик дўстингизнинг таъсири қандай?

— Ҳа, Неймар муҳим роль ўйнади. Бундай жамоани кўргач, дарҳол унинг сафида ўйнашни хоҳлайсиз. Умумий мақсадимиз бир. Муҳими, яна бирлашдик: мен, Неймар ва бошқа йигитлар.

— Франция футболи ҳақида нималарни биласиз?

— Лига-1 билан танишман, баъзи ўйинларни кузатдим ва айтишим мумкинки, чемпионатда рақобат анча ошган. Бунга трансферлар ҳам далил, барча жамоалар кучаймоқда. Франция футболи — мен учун янги тажриба. Бошқача рақобат, қараш,  усуллар... Ҳозир истиқболга катта ишонч билан қараяпман.

— «Барселона» мухлислари сизнинг клубга қарши ўйнашингизни асло хоҳлашмайди...

— Барселона — жонажон уйим. Энди Париждаман, вазифа эса — ЧЛда ғолиб чиқиш. «Барса» билан учрашамизми-йўқ — билмайман, лекин шундай бўлиши — ажойиб. Тўғри, бу клубга қарши ўйнашим жуда ноқулай...

— Ҳамма қулай жойдан кетмаслигингиз, клубни алмаштирмаслигингиз ҳақида кўп гапирарди...

— Ҳаётимда кўп яхши ва ёқимсиз воқеалар бўлган, Аргентинада ўйнаганман. Бугун олдингидек ғалаба қозониш иродасига эгаман ва «ПСЖ»га бор кучимни бераман.

— Якуний қарорингизга Почеттинонинг қўнғироғи нечоғли таъсир қилди?

— Почеттино билан анчадан буён танишмиз. Ахир аргентиналикмиз, ўйлайманки, бирга ишлашимиз осонроқ, чунки ватанимиз битта. Ҳа, Почеттино билан гаплашдим, бошиданоқ мулоқотимиз ёқимли бўлди.

— Оилангиз билан Парижга кўчиб ўтишнинг энг мураккаб томони нима?

— Умид қиламанки, оилам бу ерда яшашдан завқланади. Ўзим эса янги тажрибага тайёрман. Ишончим комил, ўзгача шароитларга тезда кўникиб, футболчилар билан яхши ишлашим мумкин. Ҳамма билан алоқам зўр. Машғулотларни тезроқ бошласам, бас. Париж — гўзал шаҳар. Менимча, оилам аъзолари бу ерда яшашдан хурсандлар.

Маълумотлар
— Лионель Месси Франция чемпионатининг энг кўп маош олувчи футболчисига айланди. Le Parisien нашри хабарига кўра, аргентиналик юлдуз Парижда 2 йил давомида 120 миллион евро олади. Унинг йиллик иш ҳақи — 41 миллион евро. Қўшимчасига, 40 миллион миқдорида бонус белгиланган. Бунга эга чиқиш учун «ПСЖ» ЧЛда ғолиб чиқиши, футболчининг ўзи «Олтин тўп»ни қўлга киритиши керак.

— Аргентиналик юлдуз маошидан бир қисмини криптовалютада олади. Қайд этилишича, парижлик мухлислар махсус фан-токенларни сотиб олишади. «ПСЖ» токенининг баҳоси — 41 доллар.

— «ПСЖ» Лионель Месси ёзуви туширилган футболкаларни сотувга чиқаргач, атиги 1 соат ичида улардан 250 минг дона сотилди.

— Месси таъсирида «ПСЖ»нинг «Инстаграм» тармоғидаги саҳифаси обуначилари қисқа вақтда 5 миллион кишига ошди.

— Месси «ПСЖ»да 30-рақамли футболка остида тўп суради.

— «ПСЖ» Лига 1 2-туридан ўрин олган «Страсбур»га қарши ўйиндан олдин «Парк де Пренс» аренасида янги футболчилари — Лионель Месси, Серхио Рамос, Жанлуижи Доннарумма, Жоржиньо Вейналдум ва Ашраф Ҳакимини расман мухлисларга таништирди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:00, 19.08.2021. Ўқилди: 3196 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик