Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Покистон Ўзбекистоннинг таклифини рад қилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Покистон футбол федерацияси (ПФФ) Осиё гигантларидан бири — Ўзбекистоннинг ўртоқлик ўйинини ўтказиш борасидаги таклифини рад қилди, дея ёзади Newspakistan.pk сайти. Хабар берилишича, Ўзбекистон терма жамоаси февраль ойида Дубайда ўртоқлик ўйинини ўтказиш борасида Покистонга таклиф билан чиққан. Аммо покистонликлар Дубайга келиб-кетиш харажатларини қоплаш учун етарли маблағга эга эмаслигини маълум қилиб, ушбу таклифни қабул қилишмаган. Натижада Покистоннинг янги мураббийи Завица Милосавлевич терма жамоа бошқарувидаги илк ўйинини ўтказишдан маҳрум бўлди.

"Терма жамоалар ўртоқлик ўйинини ўтказиш учун Покистонга келишса яхши бўларди. Агар бундай қила олишмаса, улар бизни ўз уйларига таклиф қилишлари керак. Профессионал жамоалар шундай қилишади. Ўзбекистон эса бизни Дубайга  таклиф қилди. Биз учун бу нарсанинг иложи йўқ, бу бизга қимматга тушади. Бизга жамоаларни ўз уйимизда қабул қилиш қулай. Масалан, Малайзия, Фаластин жамоалари Покистонга келиб кетишди. Нимага Ўзбекистон келмаслиги керак? Мальдив, Шри-Ланка ва Непал жамоалар ўртоқлик ўйинини ўтказиш таклифи билан чиқишди ва улар Покистонга келишга тайёр. Улар фақат май ойида кела олишлари мумкин. Чунки уларнинг ўйинчилари ички чемпионат ўйинлари билан банд", деди ПФФ бош котиби Аҳмад Ёр Хон Лодий журналистлар билан матбуот анжуманида.

Манба: www.newspakistan.pk

ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаев ушбу маълумотдан хабари йўқлиги маълум қилди. Унинг айтишича, ушбу таклиф Дубайдаги делегациямиз томонидан чиққан бўлиши мумкин.

Шунингдек, Покистон сайтида берилган хабарда айнан қайси терма жамоалар доирасида ўртоқлик учрашуви ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Киритилди: 08:13, 17.02.2012. Ўқилди: 11821 марта. Фикрлар: 26 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик