Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Навбаҳор»: Тайёргарлик кўнгилдагидек бўлмоқдами?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Навбаҳор
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Хабарингиз бор, айни дамда "Навбаҳор" Тошкентда мавсумга ҳозирлик кўрмоқда. Биз бугунги чиқишимизда жамоанинг тайёргарлиги ҳақида фикр билдирамиз.

Даставвал, мавсумга ҳозирлик клуб қароргоҳида олиб борилди. Тошкентдаги дастлабки йиғинга қадар "Андижон" билан назорат учрашуви ташкил этилиб, 0:1 ҳисобида имконият бой берилди.

Биласиз, янги чемпионатга тайёргарлик кўрадиган жамоалар асосий урғуни ўртоқлик учрашувларига қаратишади. Лекин "Навбаҳор" ҳозиргача саноқли учрашувлар ўтказган, холос.

"Андижон"дан сўнг, "Қизилқум"га ҳам 0:1ҳисобида имконият бой берилган бўлса, Бекободнинг "Металлург" жамоаси 4:2 ҳисобида мағлуб этилди. Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси билан ўтган икки учрашувда эса 1:1 ҳамда 3:5 ҳисоблари қайд этилди. Ҳозиргача ўтказилган учрашувлар шулардан иборат!

5 та ўртоқлик учрашуви бу кам эмасми? Ҳа, тўғри айтдингиз - жуда кам! Мана, "Олмалиқ", "Динамо" сингари жамоалар ўндан зиёд назорат учрашувлари ташкил этганда, наҳот бизнинг жамоа 5 та учрашув билан чекланса?

Туркия сафари амалга ошмайдиган бўлди. Шундай экан? нега жамоа ПФЛ Кубогида иштирок этмади? Ёки ПФЛ Кубогидаги жамоаларнинг савияси бироз пастлиги учун иштирок этилмадими? Лекин мусобақада олий лига жамоалари ҳам иштирок этишди-ку! Тўғри, жамоада молиявий томондан муаммолар бор. Шунинг учун хориж сафари қолдирилди. Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўришни истаган эканмиз, унда ҳеч бўлмаса ўзимиздаги йиғинларни кўнгилдагидек ўтказайлик?

Яна 4-5 кундан сўнг Тошкент йиғини ҳам якунланади. Шундан сўнг яна ўз қароргоҳимизда машғулотлар олиб борилади. Жамоа Наманганга келгач, табийки, назорат учрашувлари ўтказа олмайди. Чунки, "Андижон" ҳозирда Туркияда бўлса, "Нефтчи" ҳозирги вақтда бор эътиборини халқаро мусобақага қаратган. Ҳа, балки яна ўзимизнинг жамоаларга мурожаат этилар? "Чуст-Пахтакор" икки йилдан бери "Навбаҳор"нинг тайёргарлик пайтидаги сўнгги рақиби бўлиб келмоқда. Хуллас, тайёргарлик кўнгилдагидек эмасга ўхшамоқда.

Бевосита таркибга назар ташлаймиз. Таркибимизни Эркин Жабборов, Жамол Отақулов, Жасур Бобоев, Рустам Қурбонбоев, Отабек Валижонов, Алишер Маҳмудов, Рўзимбой Аҳмедов, Александр Шадрин сингари футболчилар тарк этишди. Сўнгги тўртлик жамоа ўйинини белгилаб бераётган футболчилардан ҳисобланарди.

Етакчилар жамоадан кетишди. Хўш, уларнинг ўрнини босадиган футболчилар жалб этилдими? Роман Гаркуша, Собир Аҳмедов, Леонид Кошелев, Артурас Фоменко, Анвар Раҳимов сингари футболчилар таркибда шуғулланишмоқда. Ўтган йилги таркиб билан таққослаганда ҳозирги таркиб кучсиздек кўринмоқда. Ҳали мавсум бошланишига етарлича вақт бор. Ўйлаймизки, шу вақт оралиғида таркиб оптимал ҳолга келтирилади.

Янги мавсумда "Навбаҳор" асосий эътиборни ёш футболчиларга қаратилиши кутилмоқда. Ушбу чемпионатда Азимжон Аҳмедов, Абдумалик Абдуллаев сингари футболчилар катта саҳнага чиқишини чин дилдан истаб қоламиз!

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 12:29, 17.02.2012. Ўқилди: 10234 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик