Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЎФФ президенти ФИФА қарорига нисбатан аппелляцияга имзо чекди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

17 февраль куни швейцариялик Марсель Матье раҳбарлигидаги ФИФА тартиб-интизом қўмитаси ЖЧ-2014 Осиё саралаш мусобақаси 3-босқич учрашувидан келиб чиқиб, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг беш нафар футболчиси ва Ўзбекистон футбол федерациясини жазолагани ҳақида хабар бергандик.

Бугун ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов мазкур иш юзасидан ФИФА президенти Зепп Блаттер ва ФИФА тартиб-интизом қўмитасига ёзилган аппелляцияга имзо чекди. Ҳозирга қадар ОАВда эълон қилинган бунга доир бошқа хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Аппелляцияда қуйидаги фикрлар баён этилган.

“Биз 2014 йилги жаҳон чемпионати саралаш мусобақаси учинчи раундидан ўрин олган Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин, шунингдек, ФИФА тартиб-интизом қўмитаси томонидан мазкур ўйинда турли қоидабузарликлар учун сариқ карточка олган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг беш нафар футболчисига нисбатан жорий этилган жазо чоралардан келиб чиқиб мурожаат қилмоқдамиз.

Ҳар бир футболчининг мақсади ва бош орзуси мамлакат миллий терма жамоасида тўп суриш ва Жаҳон Чемпионатида иштирок этиш ҳисобланади. Бироқ маълум ўйиндаги вақтни чўзганлиги учун беш нафар етакчи футболчининг дисквалификация қилиниши бу орзунинг амалга ошишини нисбатан қийинлаштиради. Бундан нафақат беш нафар футболчи, балки жамоанинг бошқа аъзолари қаторида мамлакат футбол ишқибозлари жабр кўришади.

ЎФФ ФИФА қарорларини тўғри қабул қилади ва уларга ҳурмат билан муносабатда бўлади. Бироқ биз Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва унинг футболчиларига нисбатан жорий этилган жазо чораларини ҳаддан ташқари кескин деб ўйлаймиз. Бу 4-саралаш босқичига йўл олган жамоани ФИФА тарғиб этаётган “Ҳалол ўйин” тамойиллари руҳига тескари, яна ҳам аниқроғи унга ишончсиз шароитга тушириб қўйиши мумкин деб ҳисоблаймиз. Шунингдек, ФИФА тартиб-интизом қўмитаси терма жамоамиз футболчиларига нисбатан икки карра жазо — жарима ва бир ўйинга дисквалификация қўлланганидан чуқур қайғудамиз.

Аввалроқ ЎФФ номлари зикр этилган футболчиларни жазолаб, Тожикистон билан ўйин учун мукофот пулларидан, кейинги босқичга чиққанлик учун тўланадиган пул мукофотларидан маҳрум қилганди. Шунингдек улар терма жамоанинг кейинги икки ўртоқлик учрашувидан четлатилган.

ЎФФ футболчилар ва Ўзбекистон футбол федерациясига нисбатан белгиланган жазо чораларини жарима кўринишида сўзсиз қабул қилади. Бироқ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг беш нафар футболчиси, жумладан, Осиёнинг икки карра энг яхши ўйинчиси ва терма жамоа сардори Сервер Жепаровнинг дисквалификация қилинишига доир қарорни қайта кўриб чиқишни сўрайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, белгиланган жазо чораларини адолатсиз деб ҳисоблаймиз ва адолатли қарор чиқарилишига умид қилиб қоламиз”.

Ҳурмат билан,
Мираброр Усмонов
ЎФФ Президенти.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:36, 20.02.2012. Ўқилди: 11369 марта. Фикрлар: 43 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик