Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 19 31
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан
19-тур Қўқон-1912 2-0 Сурхон
19-тур Машъал 1-0 Андижон
19-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
19-тур Хоразм 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

20/08 19:00 Шўртан - Навбаҳор
20/08 20:00 Сўғдиёна - Динамо
21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1884 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналду яна қандай рекордларни янгилаши мумкин?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Криштианунинг "Ювентус"даги бир неча йиллик ажойиб мавсумидан сўнг Туриндан кетишга қарор қилди. Португалиялик Италия клуби билан тезроқ хайрлашиши учун "Ман Сити", "ПСЖ", "Манчестер Юнайтед" билан музокара олиб борди. "Кекса синьора" Роналдуни шартнома охиригача жамоада қолишини режалаштирган эди. Сабаби, клубда бу даражадаги футболчининг бўлиши - катта обрў ва ажойиб маркетинг деганидир.

Шунга қарамай, "Ювентус" асосий юлдузини сақлай олмади - Криштиану ўзини севган клуби манкунианликлар сафига қайтди. Роналду Манчестерда мотивация билан боғлиқ муаммоларга дуч келмайди, сабаби Роналду қайд этган ҳамма рекордларининг дастлабки қадамларини айнан "қизил иблислар" сафида ташлаган. Бу ерда у жаҳон футболи юлдузига айланди. Шу муносабат билан Stadion.uz нашри Роналду келажакда амалга ошириши мумкин рекордлари ҳақида маълумот беришга қарор қилди.

Чемпионлар лигаси совринини энг кўп ютган футболчи


Криштиану 5 марта Чемпионлар Лигасини ютган.Аввалига у "Манчестер Юнайтед" билан, кейин тўрт марта "Реал" билан Европанинг нуфузли совринини қўлга киритди. Ҳозирги вақтда рекордчи "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Пако Генто бўлиб, у 6 марта чемпионликни қўлга киритган. Варан, Санчо ва Роналду келиши билан "қизил иблислар" Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш имконияти ниҳоятда ортиб кетди. Шунинг учун КриРО мазур натижани ортда қолдиришига ишониш мумкин


Чемпионлар Лигасида энг кўп ўйин ўтказган футболчи


Афсонавий дарвозабон Икер Касильяс Чемпионлар лигасида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордчи ҳисобланади. Собиқ кипер Чемпионлар лигасида 177 ўйин ўтказган. Бир неча кундан кейин Роналду мазкур натижага етиб олиши мумкин. Айни пайтда португалияликда 176 ўйин мавжуд бўлиб, 14 сентябр куни Роналду "Янг Бойз"га қарши ўйинда майдонга тушиб Икерга етиб олиш эҳтимоли бор. Кришнинг ҳозирги футболчиларни энг яқин таъқибчиси - Лионел Месси (149 учрашув).
 
Дунёдаги энг титулли футболчига айланиши мумкин.


2021 йил 20 майда "Ювентус" Италия кубоги финалида "Аталанта"ни мағлуб этди (2:1). Роналду учун бу соврин Туринда 5 -, фаолиятида 34-титул бўлди. Дани Алвес дунёдаги энг совриндор футболчи ҳисобланади (42 та соврин). Криштиану аллақачон 36 ёшда ва Алвес рекордини ортда қолдириш қийин бўлади. Аммо 37 та титулга эга бўлган Мессини ортда қолдириш учун мотивация бор.

"Олтин тўп"ни энг кўп ютган футболчига айланиши мумкин.


Лионель Месси тарихдаги энг кўп "Олтин тўп"ни қўлга киритган футболчи ҳисобланади (6 марта). Роналду эса 5 марта дунёнинг энг яхши футболчиси бўлди. 2021 йилда Роналду "Олтин тўп"га даъвогарлар рўйхатида йўқ. Сабаби, ўтган мавсум Роналду учун на терма жамоада, на "Ювентус" сафида омадли келган, шу сабабли ушбу мавсум португалиялик навбатдаги "Олтин тўп"ини қўлга киритиши қийин. Лекин, Манчестерга қайтиши  Роналдунинг навбатдаги муваффақияти бўлиши мумкин ва кейинги мавсумда Криш дунёнинг энг яхшиси бўлиши мумкин. Имконият жуда оз, лекин футбол шуниси билан ҳар доим қизиқ.


"Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг яхши тўпурар


Роналду Манчестерга 17 ёшли болакайлик пайтида келган. Криштиану "қизил иблислар" сафида 2003 йилдан 2009 йилгача ўйнаган. Бу вақт ичида португалиялик
292 учрашувда 118 та гол уришга муваффақ бўлди. Рекорд Уэйн Рунига тегишли (253 та гол). Рунининг натижасидан ўтиб кетиш учун Криш 136 та гол уриши керак. Яъни, кетма-кет тўрт мавсумда "Манчестер Юнайтед" сафида барча турнирлар доирасида 34 та гол уриши талаб қилинади. Бу натижа деярли имконсиздир. Лекин...


"МЮ" тарихидаги тўпурарлар топ-10лигига кириш


Роналду учун яна бир мотивация бор. Яъни "Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг яхши 10та тўпурарлар сафидан жой олиш. Айни пайтда мазкур рўйхатнинг 10 -ўринда Пол Скоулз жойлашган бўлиб, мазкур футболчи ҳисобида155 та гол мавжуд.

 

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёради

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 10:56, 12.09.2021. Ўқилди: 10774 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.