Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ. Испан йигитлари «қизил буқалар»га қарши: «Севилья» - «Зальцбург» (превью)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Испаниянинг Андалусиясидан бўлган «Севилья» клуби Чемпионлар лигаси доирасида бугун оқшомида «РБ Зальцбург»га қарши саф тортади. Ушбу жамоалар кейинги турларда «G» гуруҳида «Лилл» ҳамда «Вольфсбург» билан рақобатлашиши керак.

«Севилья» ушбу баҳсга ички лигада «Эльче» билан 1:1 ҳисобидаги дуранг ўйин билан етиб келди. Улар ўтган ҳафта якунида «Барселона»га қарши майдонга тушиши керак эди, аммо ушбу тўқнашув номаълум муддатга ортга сурилди. Ҳозирда «Севилья» учта турда 7 очко билан Ла лига жадвалида 6-ўринни банд этган.

Бу даврда «Зальцбург» Австрия Бундеслигасида «Тироль» клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Жамоа таркибидаги голларга Адаму, Ноа Окафор ҳамда Бенжамин Сеско муаллифлик қилишган. Клуб 7 та ўйинда 7 та ғалаба билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

«Севилья» ҳамда «Зальцбург» шу чоққача икки маротаба тўқнаш келишган бўлиб, ҳар икки баҳс испанияликлар фойдасига ҳал бўлган. Охириги баҳсда 2:0 ҳисоби қайд этилган бўлиб, андалусияликлар таркибида Фредерик Кануте дубл қайд этган эди.

Янги мавсумдаги жамоалар статистикаси:

«Севилья» Ғ-Ғ-Д. (барча турнирларда)
«Зальцбург» Ғ-Ғ-Ғ-Ғ-Ғ. (барча турнирларда)

«Севилья» таркибида Людвиг Аугустинсон, Папу Гомез, Маркос Акуня ҳамда Гонзало Монтиел халқаро танаффусдан қайтган ва Юлиан Лопатегига ёрдам беришга шай ҳолда турибди. Клуб асосий футболчиларидан фақат биттасида, марказий ярим ҳимоя вакили Оливьер Торресда жароҳат мавжуд ва ўйинда қатнаша олмайди.

«Зальцбург» таркибида асосий жамоада йўқотишлар кўпроқ. Секу Кейта, Златко Юнузович ва Алберто  Валлчида жароҳат мавжуд. Улар Маттиас Яйссле бошчилигидаги жамоада бугун майдонга туша олмайди.

Ушбу ўйин катта эҳтимол билан Испан гранти устунлигида ўтади. Улар ЕЧЛнинг илк баҳсида ютишга одатланган. Ҳозирги кунда ҳам «Севилья» таркибида ўйинни ўзгартириб юбора оладиган, баҳс динамикасига таъсир этувчи ва албатта, яхши ижрочилар мавжуд. Кўплаб мутахассислар, жумладан, «BT Sports» телеканали ушбу баҳс 2:1 ҳисобида «Севилья» фойдасига ҳал бўлишини тахмин қилишган.

«Севилья»нинг тахминий таркиби:

Дарвозада: Яссин Бону;
Ҳимояда: Маркос Акуня, Диего Карлос, Жюл Кунде, Хесус Навас;
Таянчда: Фернандо, Хуан Жордан;
Ярим ҳимояда: Папу Гомез, Сусо ва Эрик Ламела;
Ҳужумда: Юссуф Эн-Несирий.

«РБ Зальцбург»нинг тахминий таркиби:

Дарвозада: Филипп Кон;
Ҳимояда: Ниссен Кристенсен, Умар Соле, Максимилан Вобер, Андреас Улмер;
Ярим ҳимояда: Муҳаммад Камара, Николас Капалдо, Николас Шейвалд;
Ҳужумкор ярим ҳимояда: Бренден Аронсон;
Ҳужумда: Чуквубе Адаму ва Карим Адейемий.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги баҳс Тошкент вақти билан 21:45да старт олиши белгиланган. Ўйинни МТРК таркибидаги «Маҳалла» телеканали орқали томоша қилиш мумкин.

Жалолиддин ИСМАТОВ тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:55, 14.09.2021. Ўқилди: 2304 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик