Микаэл Секейра: «Футболчилар кўп нарсаларни ўрганишди, улар ҳали ўсиш жараёнида»
"Локомотив" бош мураббийи Микаэл Секейра Ўзбекистон чемпионатининг 18-тури доирасида бўлиб ўтган "Сурхон"га қарши ўйин (2:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Биринчи бўлимда жуда ҳам зўр ўйин намойиш қилдик, фақатгина гол етишмади. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 20 дақиқалигида ҳам зўр ўйин кўрсатдик. Адолатли ғалабага эришдик, деб ҳисоблайман. Йигитлар ғалаба учун қаттиқ ҳаракат қилишди. Бу ғалаба жамоада ишлаётган барчаники.
Футболчилар кўп нарсаларни ўрганишди. Ҳали улар ўсиш жараёнида. Ҳа, бошида қийналдик. Машғулотларда футболчиларнинг ўйин давомида вазиятларга қараб қайси позицияларда ўйнаши уқтириб борилади. Бу нарса ўз самарасини бермоқда", — деди Секейра.
Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 07:00, 17.09.2021. Ўқилди: 1357 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар