Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шуҳрат Пўлатов Вьетнамдаги саралашда ишлайди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ҳакамлар / Расмий учрашувлар
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

19-24 март кунлари футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Ғарбий минтақа ўйинларига Тошкент мезбонлик қилса, Шарқий минтақа жамоалари финал босқичи йўлланмаси учун Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида курашга киришишади.

Вьетнамдаги саралаш баҳсларида олти жамоа, икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳс олиб боради. Футзал бўйича Хитой чемпиони, Австралиянинг «Маккаби Хакоа», Вьетнамнинг «Тай Сон Нам» клублари «А» гуруҳини ташкил этишса, «В» гуруҳидан Индонезиянинг «Пелиндо» ҳамда Таиланд ва Мьянма чемпионлари бор.

Гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ярим финал ўйинларида майдонга тушишади. Ярим финал ғолиблари 2012 йилнинг июль ойида Кувайтда бўладиган финал босқичига йўл олишади.

ОФК Вьетнамдаги саралаш ўйинларини бошқариб борадиган расмийлар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида ўзбекистонлик Шуҳрат Пўлатов ҳам бор. Марказий Осиё минтақасидан, шунингдек, қирғизистонлик Нурдин Букуев ҳамда туркманистонлик Вадим Баратов ҳам Вьетнамда бўлишади.

Умуман олганда, Шарқий минтақа саралаш мусобақаларига 8 нафар ҳакам, икки нафар комиссар ва икки нафар ҳакамлар инструкторлари жалб этилган.

ОФК аввалроқ Ғарбий минтақадаги саралаш баҳсларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилганди. Эътиборли томони, Тошкентдаги ўйинларни фақат шарқий осиёлик ҳакамлар бошқариб борса, Вьетнамдаги ўйинларга Ғарбий минтақа реферилари таклиф этилган.

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати саралашида (Вьетнам) хизмат қиладиган расмийлар рўйхати
Комиссарлар: Сунил Синавира (Шри Ланка), Каня Кеомани (Лаос).
Ҳакамлар инструкторлари: Вонг По Он Анди (Гонгконг), Адриан Тамплин (Австралия).
Ҳакамлар: Маҳмудризо Носирлу (Эрон), Алиризо Суҳробий (Эрон), Нурдин Букуев (Қирғизистон), Вадим Баратов (Туркманистон), Шуҳрат Пўлатов (Ўзбекистон), Абдулла Абдулраҳмон Абдулқодир (Баҳрайн), Ҳусайн Халайла (Иордания), Муҳаммад ал-Ҳаддад (Кувайт).

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:33, 23.02.2012. Ўқилди: 10275 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик