Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Хомяков: «Айни пайтда дуранг ҳам ёмон натижа эмас»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган «Машъал» – «Сўғдиёна» (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрларини билдириб ўтди.

«Дарҳақиқат курашларга бой ўйин бўлди. Ютишни истагандик. Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Ҳозирги ҳолатимизда очко олганимизни ҳисобга олсак, натижа ёмон эмас. Кўрган бўлсангиз, гол уриш учун чиройли вазиятлар бўлди. Бизда ҳам, рақибда ҳам имкониятлар юзага келди. Айни паллада бу дуранг бизга бир очко берди. «Сўғдиёна» медалларга курашмоқда. Рақиб функционал жиҳатдан яхши тайёргарлик кўргани билиниб турибди», - дейди Александр Хомяков.

– Жамоа биринчи даврада Жиззахда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Улуғбек Бақоев билан тўқнашув ҳақида нима, дея оласиз?
– Мен бунга кўп эътибор берганим йўқ. Ҳар бир ўйин биз учун муҳим.

– «Металлург» билан ўйиндан сўнг Шавкат Саидов билан юзага келган вазиятни ўзаро муҳокама қилиб олдингларми? Ўрталарингда бошқа зиддият йўқми?
– Футбол ҳақида сўранглар. «Сариқ матбуот» бўлиб қоляпсизлар (кулади). Футбол ҳақида савол борми?

– Бугун «Машъал» дуранг учун ўйнагандек кўринди…
– Вазиятга реал баҳо бериш керак. Дастлабки 15 дақиқаликда биринчи рақам остида ўйнадик. Тўғри ҳужумкор, мухлисларбоп футбол кўрсатишни истаймиз. Лекин имкониятдан келиб чиқиб иш қилиш керак. «Сўғдиёна»нинг услубини ўзргартиргани мени ажаблантирди.

– Жамоада расман сиз бош мураббий бўлсангизда айрим ҳолатларда Дилявер Ваниев туриб кўрсатма бераётганини кўришимиз мумкин. Бугун сариқ карточка билан огоҳлантирилди…
– Ҳакамларни эмас, ўйинни гапиришни истайман. Ҳиссиётларда бўлиши табиий.

– Годвин Чикани бугунги ўйини ҳақида фикрингиз қандай? У тўртинчи ўйиндирки гол ура олаётгани йўқ…
– Футболда майда камчилик бўлмайди. Мана шундай кичик вазиятларда футболчининг маҳорати ўз сўзини айтяпти.

– ОФК кубоги учрашувлари сиз учун қанчалик қизиқ?
– Албатта «Насаф»га мухлислик қиламан ва учрашувни томоша қиламан.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 22:11, 21.09.2021. Ўқилди: 1211 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик