Бугун 15 август, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 ОКМК 18 34
4 Динамо 18 34
5 Навбаҳор 18 31
6 Бунёдкор 18 31
7 Пахтакор 18 30
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 18 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 18 10

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Сўғдиёна 2-0 Машъал
18-тур Нефтчи 1-0 Насаф
18-тур Динамо 1-1 Пахтакор
18-тур ОКМК 0-0 Қизилқум
18-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
18-тур Шўртан 1-2 Қўқон-1912
18-тур Бухоро 1-1 Хоразм
18-тур Сурхон 3-1 Бунёдкор

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

16/08 18:00 Навбаҳор - Нефтчи

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1288 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Улуғбек Бақоев: «Охирги 10та ўйинда 4та гол урдик? Чунки бизни ҳурмат қилишни бошлашди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган «Машъал» – «Сўғдиёна» (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

«Бугун гол уриш учун имкониятлар бўлди, гол ўтказишимиз ҳам мумкин эди. Баъзида фаол, баъзида пассив ўйнадик. Умуман олганда яхши ўйнадик. Дуранг бизни қониқтирмасди, аммо бу футбол ва кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Йигитларимга ўйин учун раҳмат айтаман», – дейди Улуғбек Бақоев.

– «Машъал» ва «Сўғдиёна» кетма-кет тўртинчи ўйинда дуранг ўйнашди. «Машъал» жамоангиз учун ноқулай рақибми?
– Балки шундай бўлса керак. Қайсидир маънода сиз ҳақсиз. Биринчи даврада 2:0 ҳисобида олдинда боргандик ва якунда дуранг бўлганди.

– Иккинчи таймда жароҳат олган Даниэль Насриддиновнинг ҳолати қандай?
– Ҳозир бир нарса дейиш қийин. Сабаби текширувдан ўтгани йўқ. Умид қиламизки, унинг жароҳати жиддий эмас.

– «Сўғдиёна» мавсумни ажойиб бошлаганди, аммо 9-турдан кейин ҳозиргача атиги 4та гол урди холос. Балки ўйин услубингизни ўзгартириш вақти келгандир…
– Йўқ, бу ўйин услубимиз билан боғлиқ эмас. Шунчаки бошқа жамоалар бизга бошқача иштиёқ билан тушишни бошлашди. Бизни ҳурмат қилишгани ёқимли.

– Бугун жамоа икки очко йўқотдими ёки бир очко олдими?
– Агар ҳозир икки очко йўқотдик десам мезбонларни хафа қилган бўлардим. Дуранг бўлдими, демак бу адолатли натижа. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди.

– Насимов одатда захирадан сўнгги дақиқаларда майдонга тушаётганди, бугун эса асосий таркибда тушди…
– Бунинг ҳеч қандай сабаби йўқ. Шунчаки бугун уни асосий таркибга киритдим. Бу футбол ва унда кимдир захирада қолиши, кимдир асосий таркибда тушиши керак.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 22:14, 21.09.2021. Ўқилди: 1700 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.