Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба.

      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • 2:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 Локомотив 8 11
9 ОКМК 8 11
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Андижон 8 7
14 Динамо 8 7
15 Сўғдиёна 8 5
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Абдусалом Азизов ва Равшан Эрматов ўз лавозимида қолди. ЎФАнинг Ҳисобот-сайлов конгрессидан асосий маълумотлар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг (ЎФА) навбатдаги Ҳисобот-сайлов конгресси 25 сентябрь куни бўлиб ўтди.

Тадбирни ЎФА Бош котиби Аваз Мақсумов очиб берди ва кун тартибидаги масалаларига тўхталиб ўтди:

I. Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2021 йил 19 июнда ўтказилган навбатдан ташқари конгресс баёнини тасдиқлаш.
II. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг тасдиқланган Уставига асосан мустақил қўмиталар ва юрисдиксия органларини фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида.
III. Молиявий ҳисобот ва йиллик ҳисоботни ўз ичига олган йиллик аудиторлик ҳисоботни тасдиқлаш.
IV. Ўзбекистон футбол ассоциацияси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.
V. Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти, вице-президентлари ва Ижроия қўмита аъзоларини сайлаш каби масалалар кўриб чиқилди.
Дастлаб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Уставининг 32-моддасига асосан конгресснинг маъмурий масалаларини амалга ошириш учун конгресс саноқ комиссияси ва конгресс баённомасини тузилишини назорат қилиш гуруҳлари сайлаб олинди.

Саноқ комиссияси учун Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев ва Навоий футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Дилмурод Давронов номзоди илгари сурилди. Делегатлар бир овоздан номзодларни тасдиқлади.

Конгресс баённомасининг тузилишини назорат қилувчи гуруҳ аъзолигига эса Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси бош котиби Нодирхўжа Йўлдошев ва Тошкент вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Асқар Жадигеров номзодлари қўйилди. Делегатлар бир овоздан номзодларни тасдиқлади.

Шундан сўнг Ҳисобот-сайлов конгресси раиси Ҳабибулла Мирзахонов сўзга чиқди.

"Ҳурматли конгресс қатнашчилари, ҳурматли делегатлар, Ўзбекистон футбол ассостиацияси Уставига асосан 2021 йил 25 сентябрда ассоциациянинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов конгрессини ўтказиш учун ЎФАнинг 2021 йилдан 2025 йилгача бўлган муддатга ЎФА президенти, ЎФА биринчи вице-президенти, ЎФА вице-президентлигига иккита номзодлар кўриб чиқилади.

45 та аъзо ташкилот ЎФА президенти лавозимига Абдусалом Азизов номзодини илгари сурган, 42 та аъзо ташкилот эса ЎФА биринчи вице-президенти лавозимига Равшан Эрматов номзодини илгари сурган. Шу боис Абдусалом Азизов ва Равшан Эрматовни яна бир бор ўз лавозимларига қайта сайланганлари билан табриклайман".

Шу тариқа Абдусалом Азизов ЎФА президенти, Равшан Эрматов эса ташкилот вице-президентлигига қайта сайланди.

Шунингдек, Ҳисобот-сайлов конгресси раиси Ҳабибулла Мирзахонов ЎФА вице-президентлигига 6 номзоддан 5 нафари ўз номзодини қайтиб олгани, фақатгина бир номзод Азизбек Икрамов қолгани ва яна бир вице-президент кейинги сайловда аниқланишини айтиб ўтди.

Бундан ташқари, ЎФА Ижроия қўмита 9 та аъзолигига қуйидагилар сайланди: Эдита Миробидова, Абдужаббор Абдувоҳидов, Тўлаган Исоқов, Жаҳонгир Усманов.

Тадбир сўнгида ЎФА президенти Абдусалом Азизов сўзга чиқиб, ташкилот олдида турган асосий мақсадлар ҳақида гапирди.

"Аввало, ишонч билдириб, ассоциация президентлигига навбатдаги муддатга сайлаганингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўйлайманки, биргаликда Ўзбекистон футболчи учун хизмат қиламиз. Албатта, футбол бутун жаҳонда биринчи рақамли спорт тури. Ўзбекистонда ҳам кейинги икки йил мобайнида ФИФА, ОФК билан ҳамкорликда футболни ривожлантиришга маълум бир қадамлар қўйдик. Охирги икки йилдаги олиб борилган ишларнинг барчасини қониқарли деб айтолмаймиз. Миллий терма жамоамиз Жаҳон Чемпионатига чиқа олмагани, бизнинг жуда катта камчилигимиз борлигини кўрсатяпти. Олдимизда болалар, аёллар футболини ривожлантириш, клублар академияларига эътибор қаратиш, чемпионатни савиясини янада кўтариш, футбол жамоалари атрофида бўлаётган қинғир ишларни батамом илдизи билан суғуриб ташлаш масалалари турибди. Энг катта мақсадимиз — Олимпия терма жамоамизни Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиадага ва футбол бўйича миллий терма жамоамизнинг Жаҳон Чемпионатига йўлланма олиши бўлиб турибди.

Жаҳон Чемпионатига чиқиш масаласига бу сафар жиддий ёндашдик. Илк бор терма жамоа мураббийлар штабининг барча аъзолари чет элликлардан иборат бўлди. Сречко Катанец ўз ишига масъулият билан ёндашяпти. Барчамиз биргаликда ҳаракат қилсак, вазифани бажарамиз. Кўп ҳолатларда бирлик етишмайди. Мураббийлар штабини қўлласак, жойларда футболчиларга шароитни яратиб берсак, албатта, натижага эриша оламиз", — деди Абдусалом Азизов.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:13, 25.09.2021. Ўқилди: 2016 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Нефтчи Стипе Перица 4
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик