Шуҳрат Мақсудов: “Футболчиларда ўзига бўлган ишонч йўқолиб қолди”
Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Насаф” — “Бунёдкор” учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шуҳрат Мақсудов ўз фикрларини билдирди.
- "Насаф" жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман. Халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда, ушбу мусобақада ҳам уларга омад. Бугунги мағлубиятнинг сабаби ҳақида ҳозир бир нарса дея олмайман. Учрашув бошида футболчиларимга нима бўлди, ўзим ҳам ҳайронман. Жуда суст ҳаракат қилишди ва ўзига бўлган ишонч йўқолиб қолди. Бугун "Насаф" таркибидаги энг яхши футболчи - "Насаф"нинг барча футболчилари. Кейинги ўйинларда уларга омад!
Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 21:52, 27.09.2021. Ўқилди: 2220 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар