Микаэл Секейра: «Умид қиламанки, бундан кейин сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб мағлуб бўлмаймиз»
"Локомотив" бош мураббийи Микаэл Секейра Суперлиганинг 20-тури доирасида бўлиб ўтган "Машъал"га қарши баҳс (2:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Биринчи бўлимни яхши бошладик. Вазифаларни тўғри бажардик. Бироқ хатомиз орқали ўзимизга гол олиб келдик. Иккинчи бўлимда тактикани ўзгартирдик ва шунинг ҳисобига ғалабага эришдик. Жуда кўп имкониятга эга бўлдик. Йил давомида сўнгги дақиқаларда омадимиз келмаётганди. Ғалабамиз адолатли бўлди. Барча футболчилар ўз вазифасини тўғри бажаришди. Сўнгги 4 ўйинда охирги дақиқаларда мағлуб бўлган пайтларимиз ҳам бўлди. Умид қиламанки, бундан кейин сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб мағлуб бўлмаймиз", — деди Секейра.
Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 22:54, 27.09.2021. Ўқилди: 2019 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар