Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Хомяков: "Бугун омад ҳам, ВАР ҳам биз томонда бўлмади"

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Локомотив" — "Машъал" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрларини билдириб ўтди.

"Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Жамоам мағлуб бўлганига қарамасдан, ўз ўйинини кўрсата олди. Биз эса олдинга қараб ҳаракат қилишда давом этишимиз керак. Мағлубият аламли албатта. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориш оғир зарба бўлиши табиий. Ўтказиб юборилган голларни ҳисобга олмаганда ўз жарима майдончамиз атрофида яхши ҳимоялана олдик. Тўп назоратини қўлга олишимиз кераклигини айтгандим. Лекин хатога йўл қўйдик. Умуман олганда ҳаммаси адолатли. Бугун омад ҳам, ВАР ҳам биз томонда бўлмади. Кўп куч сарфладик. Бироқ самарасиз",— дейди Александр Хомяков.

— Бугунги ўйиндаги ВАРни қандай баҳолайсиз?
— Футбол тезлашмоқда. Шу боис инсон кўзи билан ҳам илғай олмай қолмоқда. Шунинг учун ҳам ВАР керак. Инсон фактори деган нарса бор. Айтганимдек тўпни назорат қилиш бизга етишмади. Ўйинни тўлиқ ўз жарима майдончамиз атрофида ўтказдик. Кўп вазиятлар бўлмади. Қарши ҳужумлардаги кам сонли имкониятлардан фойдалана олмадик.

— "Машъал" бу йил "Локомотив" стадионида икки марта ўйнаб, иккаласида ҳам мағлубиятга учради. Ушбу майдонда жамоага нима етишмаяпти?
— Битта баҳсни "Пахтакор"га қарши ўтказдик ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Сўнгги дақиқаларда пенальтини голга айлантирганимизда ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Тўп дарвоза тўсинига тегди. Биздан кейин "Насаф" шу майдонда ўйнади. Улар ҳам тўпни дарвоза устунига нишонга олди. Кўряпсизми? Футболда омад жуда муҳим ахамият касб этади. Қарши ҳужумда гол ур ва ҳаммаси бошқа томонга ўзгариб кетади.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 22:56, 27.09.2021. Ўқилди: 1999 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик