Англия чемпионатининг 9-турига старт берилди. Тур доирасида «Арсенал» клуби ўз майдонида «Астон Вилла»ни қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.
Баҳснинг 23-дақиқасида Парти ҳисобни очган бўлса, тайм сўнгида Обамеянг фарқни иккитга оширди. Иккинчи бўлим бошида эса Смит-Роу ҳисобни йирик кўринишга келтирди.