Вадим Агишев 2та халқаро ўйиндан озод этилди
ОФК элит ҳакамлари рўйхатига тавсия этилган уч нафар ҳакам – Вадим Агишев, Игорь Худойдатов ва Виктор Серазитдинов номзодларини Ўзбекистон футбол федерацияси Осиё футболи ташкилотидан қайтариб олгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Бунга қадар ОФК Вадим Агишевга қитъа клублари иштирокидаги икки йирик мусобақа – Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК Кубогининг 1тадан ўйинини ишониб топширганди. Куни кеча ОФК Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти Сардор Раҳматуллаевга мактуб йўллаб, Вадим Агишев бошқариши керак бўлган ўйинларидан озод қилинганини маълум қилди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, ЎФФ ҳаками 6 март куни ОЧЛ 1-тури доирасидаги «Бурирам Юнайтед» (Таиланд) - «Кашива Рейсол» (Япония) ўйинини бошқариб бориши керак эди. Шунингдек, Вадим Агишевга ОФК Кубогининг 20 март санасидаги «Ал-Сувайиқ» (Оман) ва «Ал-Файсали» (Иордания) ўйинлари ҳам ишониб топширилганди.
Манба: the-uff.com
Киритилди: 14:38, 02.03.2012. Ўқилди: 9395 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).