Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 16 8 10 34
2 АҚШ 9 12 6 27
3 Италия 9 5 12 26
4 Франция 6 8 5 19
5 Нидерландия 6 7 3 16
6 Швеция 6 6 3 15
7 Швейцария 6 4 4 14
8 Германия 5 8 8 21
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вундеркиндлар: Радарда «янги ди Мария»

Баҳо:
+ | -
Рукн: Янгиликлар
A A A

Пауло Дибала мавсумнинг дастлабки 10 ўйинида "гол+пас" тизими бўйича 6+3 очко жамғарди. Аммо у ноябрь ойида ўтадиган ЖЧ саралаши баҳслари учун Аргентина термасига чақирилган «Ювентус»нинг ягона вакили эмас. Ҳозирча «кекса синьора» «заявка»сига атиги бир марта кирган 18 ёшли вингер Матиас Соуле ҳам Уругвай ҳамда Бразилияга қарши ўйинларда қатнашиш имкониятига эга бўлди. Аргентиналик вундеркинд асосан «Юве»нинг U-23 жамоасида тўп суради. Хўш, «С» сериядаги йигитча қандай қилиб Месси ҳамда Ди Мария билан бир жамоада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди?

Гап шундаки, Аргентина термаси бош мураббийи Лионель Скалони ёшларни синовдан ўтказмоқчи, шу боис, бирданига 7 дебютантни чақирди: Соуледан ташқари миллий жамоага 20 ёшли Тьяго Альмада («Велес Сарсфилд») ва Гастон Авила («Росарио Сентраль»), 19 ёшли Сантьяго Симон («Ривер Плейт»), Эсекиэль Себальос, Кристиан Медина (иккиси «Бока Хуниорс») ва ҳаттоки, 17 ёшли дарвозабон Федерико Гомес («Тигре») ҳам.

Бундан ташқари, аргентиналиклар Матиасга ишонч билдирмоқчи эканликларини яширишмаган. Футболчи яқинда AS нашрига берган интервьюсида Италия футбол федерациясидан ҳам таклиф олганини айтганди: «Ҳа, улар U-19 термасида ўйнашимни хоҳлашди, лекин мен Аргентинадан таклиф кутяпман. Ҳозир бор эътиборим клубга қаратилган. Икки давлат термасидан чақиришса, нима бўлади? Аргентинани танлайман».

Соуленинг ҳозир чақирилиши унинг учун катта ютуқ. Футболчи бир уринишда энг катта босқич сакраб ўтди - бунгача 16 ёшлилар термасида учта ўйин ўтказган, холос. Ўз навбатида, бу йигитчанинг иқтидори шубҳадан холи. 16 ёшида Аргентинанинг «Велес» клуби билан профессионал шартнома имзолашни истамаган, чунки Европадаги топлар эътиборида эканлигини тушуниб турарди. 2020 йилнинг январида «Юве» «Барса», «Атлетико» ҳамда «Монако»ни ортда қолдириб, футболчини текинга қўлга киритди.

Ўз юртида Матиасни «янги Ди Мария» деб аташади. Қаҳрамонимиз ҳам чапақай, ўнг қанот вингери вазифасини қанчалик аъло даражада бажарса, марказий ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ёки форвард ортида ҳам шунчалик муваффақиятли тўп сура олади. Унинг кучли жиҳатлари - дриблинг ва тезлик, тутган ерини кесишга одатланган.

Мавсум-2020|2021да аргентиналик «Юве» U-19 жамоасидаги 27 ўйинда 5}5 очко тўплади. Бу мавсум U-23 жамоаси таркибида «С» серияда 10та учрашувда майдонга тушди, «С» серия кубогидаги учта баҳсда 2та гол урди, УЕФА ёшлар лигасида ҳам рақиб дарвозасини бир марта ишғол қилди.

Массимилиано Аллегри анча хотиржам йўлни танлади. Июлда у «Чезена»га қарши назорат ўйинида (3:1) Матиасга асосий таркибда дебют қилиш имконини берди, футболчи эса туринликларнинг учинчи голини урди. Сентябрда Аллегри таркиб бўйича муаммоларга йўлиқди, натижада Соуле ҳам U-23 жамоасидан яна икки кишини Неаполга олиб кетди. Октябрда аргентиналик иқтидор «Кьери»га қарши «ўртоқлик»да «дубль» расмийлаштирди.

Соуленинг айтишича, кўплаб футболчиларга тақлид қилади. Ҳозирги фаворит - Дибала. «Пауло - даҳо, ҳар гал машғулотга кетаётганда суҳбатлашамиз. У ҳар томонлама менга ёрдамлашади. Болалигимда у, Месси ва Криштиану менинг кумирларим бўлишган. Ўзаро гаплашиш асносида улардан ўйин пайтида кўзга ташланмайдиган кўп нарсаларни олиш мумкин».

Соуле португалиялик юлдуз билан ҳам машғулот ўтказишга улгурган. «Бир куни овқатланиш хонасида уч киши (уругвайлик, испаниялик ва мен) ўтиргандик. Криштиану бизнинг столга жойлашди, гаплашдик. Суҳбатимиз бир ярим соатдан кўпроққа чўзилди, Роналду жуда кўплаб тавсиялар берди. У - феномен. Шундан сўнг ундан фотосурат сўрашга уялмадим, Криштиану қаршилик қилмади», - дея португалиялик юлдуз билан дастлабки учрашуви ҳақида гапирди Соуле.

Матиас энди Месси ва Агуэро билан танишиш орзуси эканлигини тан олганди. Яқин орада Лео билан кўришиши мумкин. «Тўп билан муомала қилишни хуш кўраман, лекин кимга ўхшашимни билмайман. Паслар узатаётганда ҳам ўзимни қулай ҳис қиламан. Мессини яхши кўраман. Неймар ҳам ёқади, ундан жуда кўп хавф кутиш мумкин», - дейди вундеркинд.

«Ювентус» аргентиналик иқтидорнинг ўсиш жараёнидан мамнун - сентябрь ойи охирида клуб Соуле билан 2024 йилгача давом этадиган янги шартнома имзолади. Демак, кимни кузатиш кераклигини энди яхши биламиз.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Киритилди: 09:02, 15.11.2021. Ўқилди: 2916 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.