Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба.

Пауло Бенту ким ва Осиёда қандай ишлаётганди? [37]

"МЮ" ўз тарихида илк бор 4-дивизион жамоасидан мағлуб бўлиб, Англия Лига кубогини тарк этди [28]

Паулу Бенту Тошкентга етиб келган [28]

"Манчестер Юнайтед"нинг АПЛда чемпион бўлишдан кўра Чемпионшипга тушиб кетиш эҳтимоли 80 баравар юқори (Opta) [23]

Месси барча мусобақаларда мавсумнинг 26 ўйинида 32 та самарали ҳаракат амалга оширди [19]

Хитой терма жамоаси Темур Кападзега қизиқиш билдирмоқда [18]

«Сўғдиёна» - «Динамо» ўйинидаги 90+6-дақиқада белгиланган пеналти бўйича Эксперт-ҳакамлар комиссияси расмий хулосаси: «Ҳакамнинг қарори нотўғри» [15]

Мессининг дубли "Интер Майами"га Лигалар кубоги ярим финалида "Орландо Сити" устидан ғалаба келтирди [12]

Англия лига кубоги. «Манчестер Юнайтед» тўртинчи дивизион клубига ютқазиб, мусобақани тарк этди (видеошарҳ) [12]

"Қайрат" ҳимоячиси 38 ёшли жамоадоши Ямални тўхтата олишига ишонмоқда [11]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Бетис 3 5
7 Эспаньол 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Сельта 3 2
14 Атлетико 2 1
15 Валенсия 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

29/08 22:30 Эльче - Леванте
30/08 00:30 Валенсия - Хетафе
30/08 20:00 Алавес - Атлетико
30/08 22:00 Реал Овьедо - Реал Сосьедад
30/08 22:30 Жирона - Севилья
31/08 00:30 Реал Мадрид - Мальорка
31/08 20:00 Сельта - Вильярреал
31/08 22:00 Бетис - Атлетик Бильбао
31/08 22:30 Эспаньол - Осасуна
01/09 00:30 Райо Вальекано - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2682 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:25 Новости футбола.
      13:30 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.08.2025

      05:50 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Обруч, мяч. Группы.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      10:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды. Вышка.
      11:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Индонезии. Гонка.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      14:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Булавы, лента. Группы.
      16:30 "Культовые".
      17:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      17:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      18:05 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 1 с.
      18:55 LIVE Гольф. Чемпионат Московской области. Прямая трансляция.
      21:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      21:25 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария. Прямая трансляция.
      01:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды. Вышка.
      02:20 "Культовые".
      02:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      03:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      03:50 Гольф. Чемпионат Московской области.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол 3х3. Кубок России в Сириусе.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ONE FC.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Новости.
      14:30 Есть тема! Прямой эфир.
      15:55 LIVE Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве. День 2. Прямая трансляция.
      18:05 Новости.
      18:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 Д/ф "Великий "Юнайтед".
      21:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Локомотив" (Москва) - "Акрон" (Тольятти). Прямая трансляция.
      23:30 Футбол. Fonbet Кубок России. Обзор.
      00:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:45 Хоккей. Кубок мэра Москвы. "Спартак" (Москва) - ЦСКА (Москва).
      04:00 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Теннис. US Open. Раунд 2.
      13:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      15:00 Теннис. US Open. Раунд 2.
      17:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 6. Олот - Паль. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 2. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Юрий Белоус: «Ўзбекистон футболи УЕФАга ўтишдан фақат ютади»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар
A A A

Россиялик футбол менежери Юрий Белоус Марказий Осиё мамлакатларига ташрифи юзасидан «Матч ТВ» мухбирига алоҳида интервью берди. У суҳбат давомида турли мавзуларда фикр билдирди: Жасур Жалолиддиновнинг РПЛга қайтиши эҳтимоли, Одил Аҳмедовнинг «Локомотив»га ўтиши амалга ошмай қолгани, тез орада Россия чемпионатида яна бир ўзбек футболчиси пайдо бўлиши ва ҳоказо...

- Сўнгги пайтлар Марказий Осиёга серқатнов бўлиб қолдингиз. Бу ишга боғлиқми ёки ҳордиққа?

- Ҳар бир хизмат сафаридан фойда чиқаришга интилиш баробарида сайёрамизнинг турфа хиллигини ҳам ҳис қиламиз. «Мос­ква» клубида ишлаганимда, касб тақозоси билан Лотин Америкасига кўп борардим ва у ердаги барча яхши нарсаларни кўришни хоҳлардим. Ҳозир ҳам шундай ёндашув сақланиб қолган.

- Футбол борасида кўришга арзигулик жиҳатлар борми?

- Марказий Осиё мамлакатларининг ҳар бири ўзига яраша футбол тарихига эга. Собиқ иттифоқ Олий лигасида қатнашган «Пахтакор»ни олайлик. Унинг таркибида Красницкий, Абдураи­мов, кейинчалик авиаҳалокат натижасида вафот этган Фёдоров ва Ан тўп суришган. Бугунги кунда Европа ва Россияда ўйнаётган ёш йигитлар бор. Шомуродов «Рома»да, Яхшибоев «Шериф»да, Ўрунов «Уфа»да, Йўлдошев «Нижний Новгород»да. «Локомотив»да имконият беришмаган Жасур Жалолиддиновни ҳам айтиш мумкин.

- Ўзбекистонлик футболчилар бошқа мамлакатга кўчиб ўтишга осон кўнишадими? Савия­га дош беролмаслик, Жалолиддинов сингари хориж клубига жойлашолмасликдан чўчишмайдими?

- Жалолиддинов «бахтли чипта» соҳибига айланганди. Унинг номзоди узоқ кўриб чиқилди. Аммо пандемия туфайли йигитча Ўзбекистонда 3 ой машғулотсиз қолиб кетди. Кейин ҳужжатларини расмийлаштиришга ҳам кўп вақт кетди. Табиийки, бу пайтга келиб, Николичнинг жамоа бўйича ўз қарашлари шаклланганди. У 18 ёшли йигитча яна бироз кутиб туриши мумкин, деб ҳисоблади. Лекин 17 ёшида терма жамоада деб­ют қилган, ОЧЛда тўп сурган Жасур «Локомотив»га ўтиб, Миранчук билан бирга майдонда ҳукмронлик ўрнатишни хоҳлаганди. Ўйлашимча, Жалолиддиновга нисбатан бироз сабрсизлик қилишди. Ўша пайт клуб менежменти заиф эди. Футболчи билан шартномани бекор қилиш эмас, уни дурустроқ жамоага ижара сафарига юбориш мақсадга мувофиқ бўларди. Шундай йўл танланганида, Жасур ҳозир «Локомотив»да ўйнармиди..? Зеро, жамоанинг айни раҳбарияти ёшларга катта эътибор қаратмоқда. Афсуски, шунақаси ҳам учраб туради.

- Жасур Россияга қайтиши мумкинми?

- Менимча, ҳа. Унда Россия ва бошқа мамлакатлардан таклифлар бор. Жалолиддинов Ўзбекис­тон термасида ўйнайди, республиканинг энг яхши ёш футболчиларидан бири ҳисобланади. Агар у фақат иқтидорига таяниб қолмай, талабчанликни пасайтирмасдан ишлашда давом этса, барчасини эплайди.

- Жасур «Локомотив»га «Бун­ёдкор»дан ўтганди. Бу клубда танишларингиз борми?

- 2011 йили «Локомотив» вице-президенти сифатида ишлаганимда, Қатарда ташкиллаштирилган Осиё кубогига бориб, Одил Аҳмедовни кузатгандим. Якунда Ольга Смородская «Ўзбекистонда футболчи қаердан чиқади?» қабилида фикр билдириб, у билан шартнома тузишни хоҳламади. Ўшанда Ўзбекистон термаси бош мураббийи Вадим Абрамов билан танишдим. Унинг жамоаси илк бор қитъа биринчилиги ярим финалигача етиб борганди. 2019 йили Абрамов «Бунёдкор»да иш бошлаганида, мени Тошкентга таклиф қилди, клуб базасига ташриф буюрдим. У ердаги шароитлар РПЛнинг ҳамма клубларида ҳам йўқ. Футболчилар хорижга чиқиб, катта пул ишлашга астойдил бел боғлашган. Ўзбекистонда корпорациялар ёки шаҳар ҳокимликлари футбол клубларини бошқариши оғриқли мавзуга айланган. Аммо бу шаклланиш босқичида муҳим саналади.

- «Бунёдкор»да Ривалдо тўп сурган, жамоани Зико ва Сколари каби мураббийлар бош­қаришган. Бу ҳам шаклланиш бос­қичими?

- Клуб нефть компанияси тасарруфида бўлганини унутманг, бюджет жуда катта эди. Натижага эришиш устувор вазифа саналган. Ўшанда база ва ажо­йиб стадион қурилган. Жараён кейинчалик «Анжи»да кузатилган ҳолатни эслатади, пул беришга тайёр хўжайин топилади, лекин у дарҳол натижа талаб этади. Футболда бунақаси кетмайди. Шунга қарамай, «Бунёдкор»да моддий-техник база шаклланди, академия иш бошлади. Кўплаб ўзбек футболчилари хорижда тўп суришмоқда. Гап нафақат Европа чемпионатлари, балки Осиёнинг етакчи биринчиликлари - Жанубий Корея, Хитой, Яқин Шарқ мамлакатлари лигалари ҳақида бормоқда. Осиёдаги лимит қоидалари туфайли ўзбекистонликларга талаб юқори.

- Ўзбек футболи атрофида кўплаб салбий фикрлар янграмоқда. Дейлик, Юран орада Ўруновнинг ёши кичрайтирилганини айтди. Ўзбекистон ОАВда Абрамов ва Бабаяннинг мураббийлик лицензиялари ноҳақ бекор қилингани ҳақида ёзилди, «Навбаҳор» ҳамон Канчельскис билан ҳисоб-китоб қилмаган...

- Тартиб ўрнатиш керак. Ўйлашимча, вақт ўтгани сайин вазият яхшиланади. Гарчи Ўзбекистон футбол ассоциациясини ДХХ раҳбари Азизов бошқарсада, кўп нарса ташкилот вице-президенти Равшан Эрматовга боғлиқ. У жаҳоннинг энг яхши ҳакамларидан бири, жуда маданиятли йигит, республикада футбол ривожи йўлида позитив роль ўйнайди.

- Ўзбекистоннинг УЕФА тасарруфига ўтиши ҳақида гап-сўзлар йўқ эмас. Бу хаёлотми?

- Менимча, ҳозир бунинг эҳтимоли кам. Қозоғистон қисман Европада жойлашган бўлса, Ўзбекистон ҳудудий жиҳатдан тўлиқ Осиё томонида. Лекин қайсидир сабабларга кўра, шу иш амалга ошса, бундан ўзбек футболи катта фойда кўради. УЕФАда, ОФКдан фарқли ўлароқ, аниқ регламент бор. Қолаверса, молиявий масалалар ҳам бошқача. ОЧЛда клублар ишлаётган пул ушбу турнирнинг Европадаги варианти билан солиштирганда, бир чақа. Қозоғистон футболига қаранг. Ривожланиш шундоқ сезилиб турибди. Клублар еврокубоклар гуруҳ босқичида мунтазам иштирок этмоқда. Терма жамоа фаворитларга яхшигина бошоғриқ бўлмоқда. Жорий йил Қозоғистон миллий жамоаси украинлар билан икки марта дуранг ўйнади, босния­ликлардан очко олди. Шундай экан, ўзбек футболи УЕФАга ўтишдан фақат ютади, шубҳасиз.

- Ўзбек футболининг ҳозирги савияси қандай?

- Ўзбекистон термаси ва маҳаллий чемпионат ўйинларини кузатдим. Фаоллик ва тажовузкорлик Россиядагидек юқори эмас, аммо футболчиларнинг техник салоҳияти жуда яхши. Агар улар қандай ҳаракатланишни ўргатадиган мураббийлар қўл остида шуғулланишса, кўрсатмаларни тўғри бажаришларига ишончим комил.

- Унда Россияда ўзбекистонликлар нега саноқли?

- Улар Россияда легионер ҳисобланишади. Республика Евроосиё иқтисодий иттифоқига кирмайди. Масалан, ҳозирда жуда иқтидорли бир йигит - терма жамоа аъзоси Фаррух Икромов. Унга ёрдам беряпмиз. Фаррух - РПЛ даражасидаги футболчи. Унга Россиядан қизиқиш ҳам бор, лекин вазиятнинг бошқа бир жиҳати мавжуд: лимит. Қолаверса, ўзи сентябрь ойида Швеция термасига қарши кечган баҳсда жароҳатланди. Тикланиб олгач, бафуржа гаплашамиз. Умуман олганда, ҳозирнинг ўзида Россияда ўйнаб кетадиган ўзбек футболчилари бисёр. Агар лимит бўлмаганда, уларга талаб янада ортарди.

- Марказий Осиё мамлакатларида маош пастлигига қарамай, кўплаб россияликлар у ерда фаолият юритишмоқда. Наҳотки, уларга ўз юртларида иш топилмаса?

- Ҳозир рақобат юқори, шундай экан, уйда ишсиз ўтиргандан кўра, Ўзбекистон ёки Қирғизистонда ишлаган маъқул. Боз устига, глобализация тушунчаси бор. «Абдиш-Ата»ни туркиялик, Тошкент  «Локо»сини эса португалиялик мутахассис бошқармоқда. Ҳа, эҳтимол, улар жамоани кичик сумма эвазига шуғуллантираётгандирлар, аммо ўз юртларида вакансия йўқ экан, нима ҳам қилишарди. Демакки, Канчельскиснинг «Навбаҳор»да, Тихоновнинг «Астана»да, Крестининнинг Қирғизистон термаси ва «Дордой» клубида ишлаганига нормал ҳолат сифатида қарашимиз керак. Бу гап футболчиларга ҳам тааллуқли, албатта.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:04, 17.11.2021. Ўқилди: 9078 марта. Фикрлар: 34 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Хетафе Адриан Лисо 3
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Валенсия Диего Лопес 1
7 Барселона Педри 1
8 Осасуна Анте Будимир 1
9 Леванте Джереми Толян 1
10 Эльче Херман Валера 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.