Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Равшан Эрматов Олимпия терма жамоамизнинг кейинги йилги режалари билан танишди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг бош мураббий Тимур Кападзе билан биргаликда кейинги йилги тайёргарлик режаларни кўриб чиқди. Хабарингиз бор, Олимпия терма жамоамизни 2022 йилда йил иккита йирик мусобақа — мамлакатимиз майдонларида бўлиб ўтадиган У-23 Осиё чемпионати ва Ханчоудаги Осиё ўйинлари кутиб турибди.

ЎФА биринчи вице-президенти мазкур нуфузли мусобақаларга тайёргарлик режалари билан танишиш мақсадида мураббийлар штаби билан суҳбатлашди. ЎФА томонидан футболчиларимизнинг олдинда турган турнирларга сифатли ва тизимли тайёргарлик кўришлари учун барча шароитлар яратиб берилиши маълум қилинди.

Шундан кейин Равшан Эрматов Ўзбекистон У-18 терма жамоасининг машғулотларига ташриф буюрди. Тажрибали мутахассис Равшан Ҳайдаров қўл остидаги мазкур жамоани ҳам бир қанча муҳим турнирлар кутиб турибди. Хусусан, вакилларимиз кейинги йили Осиё чемпионатининг саралаш баҳсларида иштирок этиш билан бир қаторда, 2023 йилда бўлиб ўтадиган У-20 Жаҳон Чемпионати йўлланмаси учун ҳам кураш олиб боришади.

Равшан Эрматов футболчилар билан суҳбатда мазкур турнирларга жиддий тайёргарлик кўриш кераклигини, бунинг учун ҳар куни ўз устида ишлаш зарурлигини таъкидлаб, терма жамоа аъзоси бўлиш ҳар бир футболчи учун шараф ва азалий орзуси эканлигига эътибор қаратди. Бу борада ҳозирданоқ профессионализм, интилиш ва меҳнатсеварликни ўзида мужассам қилиб бориш зарурлигини айтди.

Ушбу жамоани кейинги йилга тиғиз тайёргарлик тақвими кутиб тургани сабабли мусобақаларга тиббий, жисмоний, руҳий, техник ва тактик томондан тайёргарлик олиб бориш бўйича мураббийларга топшириқлар берилди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 00:21, 09.12.2021. Ўқилди: 1529 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик