Бугун 26 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 25.02.2026 01:00
      • Интер
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 25.02.2026 01:00
      • Байер
      • 0:0
      • Олимпиакос
      • 25.02.2026 01:00
      • Ньюкасл
      • 3:2
      • Қорабоғ
      • 25.02.2026 22:45
      • Аталанта
      • 4:1
      • Боруссия Д
      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Аристократлар» эътибордан четда қолаётган ҳимоячилар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Челси» бош мураббийлик постига Томас Тухель келгач, жамоа ҳимояси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилмоқда, мутахассислар томонидан чуқур таҳлил қилинмоқда. Бироқ жамоада айни дам юқори стабилликни таъминлаб бераётган ушбу 4 ҳимоячининг бирортаси билан янги шартнома борасида келишувга эришилгани йўқ.

Дарҳақиқат, «Челси» жорий мавсум Премьер-лигада ўзининг энг зўр мавсумларидан бирини ўтказмоқда. Жамоа ортда қолган 15 турда атиги 9 та гол ўтказиб юборди холос. Аммо бу ерда Томас Тухель ўйлаши керак бўлган омиллар бисёр. Ҳозирда раҳбарият ва ҳимоячилар ўртасида зиддият келиб чиққан. Мавсум охирига келиб клубнинг жами тўрт асосий ҳимоячилари - Антонио Рюдигер, Тиаго Силва, Сезар Аспиликуэта ва Андреас Кристенсен билан тузилган битимлар ўз якунига етади.

Январдаёқ юқоридаги футболчилар бошқа клубга ўтиш учун дастлабки шартномаларни имзолаш ҳуқуқига эга. Ва ҳозирча раҳбарият ҳеч қайси ҳимоячи билан шартномани узайтириш бўйича келиша олмаган. Рюдигер уларнинг ичида бошқа клубга ўтишга мойилроқ бўлган ўйинчилар сирасига киради. Август ойида клуб ҳимоячига ҳафтасига 140 000 фунт маош таклиф қилган эди, аммо The Athletic нашри Антонио раҳбариятдан тахминан 200 000 фунт стерлинг талаб қилаётгани ҳақида айтган эди. Шундан сўнг музокараларга бошқа қайтилмаган. 28 ёшли футболчи айни дам ҳафтасига 90 минг фунт ишлаб топади, аммо бу унинг айрим жамоадошлари, хусусан, Вернер ва Ҳаверц олаётган маошларнинг атиги учдан бир қисмини ташкил этади.

The Independent нашрининг ёзишича, Рюдигернинг акаси ва агенти Сар Сенеси аллақачон «Реал» билан норасмий келишувга эришган. Шартнома январда имзоланиши мумкин, ушбу трансфернинг ўзи эса катта эҳтимол ёзда амалга ошади.

 

Шунингдек, Рюдигер хизматларига Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳам қизиқиш билдирган. Бироқ Антонио учун курашда Мадрид жамоаси ҳамон фаворит. Қўшимча қилиш мумкинки, кичик даъвогарлар орасида «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхэм» номлари ҳам мавжуд. Аммо Рюдигер фаолиятининг қолган қисмини инглиз клубларида давом эттиришни истамайди.

Sky Sports журналисти Макс Биелефелднинг хабар беришича, Антонио аслида «Челси»да қолишга қарши эмас: унга ҳозирги жамоаси Лондон анча қулай. Бунинг устига Тухель билан ҳам муносабатлари ёмон эмас. У Лэмпарднинг эътиборсизлигидан сўнг, Тухель даврида анча очилиб ўйнамоқда. Ҳимоячининг фикрига кўра, унинг фойдасига тўғри келмайдиган ягона тўсиқ раҳбариятнинг у таклиф қилган шартларга кўнмаслигида.

Зеро, бугунги Тухель қурган «Челси»да немис ҳимоячиси асосий фигуралардан бири ҳисобланади. Премьер-лиганинг жорий мавсумида Рюдигер 15 та ўйиндан 14 тасини асосий таркибда бошлади. 90 дақиқа ўйнади. Ўйин сифатига келсак, биргина голда хатога йўл қўйди холос. Чемпионлар лигасининг олтита баҳсидан бештасида тўлиқ ўйин ўтказди. Ҳимоячи фақат «Зенит» билан охирги тур учрашувида майдонга тушмади. Трансфермаркт маълумотларига кўра, Рюдигернинг нархи 35 миллион евро.

2022 йил яқинлашгани сари футболчиларга оғиз солган жамоалар ўз шартларини жиддий айта бошламоқда. 37 ёшли Силвага Бразилиядан таклифлар бор. 32 ёшли Аспиликуэта атрофидаги вазият «Барселона» ва «Атлетико» жамоалари билан боғлиқ. 25 ёшли Кристенсенга ҳам «Барса» ва «Милан» қизиқиш билдирган.

Ёзда даниялик билан «Челси» ўзаро оғзаки равишда 4+1 кўринишдаги битимни узайтириш борасида келишиб олишган. Аммо каталонияликларнинг қизиқишлари Андреаснинг ҳозирги жамоасига яна бир нечта талабларни қўшишга мажбур қилди. Шу сабабли музокаралар яна тўхтаб қолди. Клуб бунга жавобан ҳимоячини ноябрь ойида уч марта асосий баҳслар олдидан захира ўриндиғига михлаб қўйди. Аммо Тухель ҳам, футболчининг ўзи ҳам шартномани узайтириш вариантига қарши эмаслар.

Худди шу ҳолат Аспиликуэтага ҳам алоқадор. Тўғри, «Челси» 30 ёшдан ошган футболчиларни ортиқча вақт жамоада олиб қола олмайди. Бироқ «аристократлар»нинг ҳақиқий рамзига айланган Сезарга бўлган ишонч жамоага келиб кетувчи исталган мураббийда йўқолиб кетмаслиги аниқ. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Киритилди: 01:50, 10.12.2021. Ўқилди: 2887 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.