Халқаро дзюдо федерацияси 2021 йил якунлари бўйича ўз хулосаларини эълон қилди. Унда бир қатор йўналишларда йил лауреатлари аниқлаб олинди.
Кўпчиликнинг диққат-эътиборида йилнинг энг яхши эркак ва аёл спортчисига номзоди қўйилган дзюдочилар бўлди. Якунда энг яхши эркак дзюдочи йўналишида бу йил жаҳон чемпионлиги ва Токио-2020 кумуш медалини қўлга киритган грузиялик Лаша Шавдатуашвили, аёллар тоифасида жаҳон чемпионати совриндори, Токио-2020 чемпиони косоволик Дистрия Красники ғалаба қозонди. Бу йил ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова порлаётган юлдуз йўналишидаги номзодлар қаторига киритилган эди. Бироқ ғолиблик бошқа бир грузин полвонига насиб этди. Шу ва бошқа йўналишлардаги ғолиблар:
Энг яхши эркак дзюдочи: Лаша Шавдатуашвили
Энг яхши аёл дзюдочи: Дистрия Красники
Йил иппони: Италиялик Ангело Пантано (-60 кг) Загреб Гран-присида нидерландиялик Эмиель Яринг устидан қозонган ғалабаси
Йил воқелиги: ЖЧ финалида +78 кг вазн тоифаси финалида ғалаба қозонган япониялик Сара Асахина жароҳат олган ҳамюртини елкасига олиб татамидан олиб чиқиб кетиши
Порлаётган юлдуз: Илия Суламанидзе (Грузия)
Энг яхши мураббий: Дритон Кука (Косово)
Дзюдо тинчлик учун: Токио-2020 Олимпия ўйинларида +78 кг вазн тоифасидаги Тахани Ал Қаҳтони (Саудия Арабистони) / Раз Хершко (Исроил) беллашуви
Дзюдо болалар учун: “Judo kilis” лойиҳаси
Жамоат қаҳрамони: Сабрина Фильцмозер (Австрия)
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).