Гвардиола нима учун Грилиш ва Фоденларни жазолаганини тушунтирди
Англиянинг "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Жек Грилиш ва Фил Фоденлар АПЛнинг 18-тур доирасида "Ньюкасл" жамоасига қарши тартиб-интизом юзасидан майдонга тушишмаганини таъкидлади. Аввалроқ бу футболчилар "Лидс" (7:0) устидан қўлга киритилган ғалабадан кейин зиёфат уюштиришганди.
"Мен футболчиларнинг нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам ўзларини тутишларига кўпроқ эътибор қаратаман. Агар уларнинг майдон ташқарисидаги ҳатти-ҳаракатлари ёқмаса, у ҳолда улар майдонга тушишмайди. Ҳатто байрам арафасида ҳам футболчилар чалғимасликлари ва эътиборлироқ бўлишлари шарт", — Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BBC.
Киритилди: 13:37, 21.12.2021. Ўқилди: 4006 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар