"Ньюкасл" трансфер бозорида ҳамма нарсани пул билан ҳал қилиб юбормоқчи
Франциянинг "Марсель" клубини 22 ёшли ярим ҳимоячиси Бубакар Камарага қизиқиш билдираётган жамоалар сони ортиб бормоқда.
Футболчининг келаси йилни ёзида жамоаси билан амалдаги шартномаси якунланади ва у эркин агентга айланади. Шу боис, клуб раҳбарияти уни январь ойида қўйиб юборишга қарор қилганлиги сабабли, бу Европанинг кўплаб клубларида қизиқиш уйғотди.
Франциялик футболчининг аввалроқ «Манчестер Юнайтед» ёки «Милан» клубларига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди, энди бўлса унинг учун курашга «Ньюкасл» клуби ҳам қўшилганлиги ҳақида The Sun нашри хабар тарқатмоқда.
Хабарда айтилишича, «қарғалар» Камарага молиявий тарафдан бошқа клубларга қараганда фойдалироқ таклиф юборишмоқда.
Жорий мавсум Камара «Марсель» таркибида 20 та учрашувда майдонга тушди.
Киритилди: 11:43, 27.12.2021. Ўқилди: 2033 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар