Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 26 57
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 26 40
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль
26-тур Брентфорд 0-0 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 27-тур

01/01 06:00 Манчестер Сити - Ньюкасл
01/01 06:00 Тоттенхэм - Арсенал
01/01 06:00 Сандерленд - Фулхэм
01/01 06:00 Кристал Пэлас - Вулверхэмптон
01/01 06:00 Вест Хэм - Борнмут
01/01 06:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль
01/01 06:00 Челси - Бёрнли
01/01 06:00 Брентфорд - Брайтон
01/01 06:00 Астон Вилла - Лидс
01/01 06:00 Эвертон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

2021 йилда амалга оширилган энг ёмон трансферлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

2021 йилда кўплаб машҳур трансферлар содир бўлди. Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам кутилган натижани бермади, шундай трансферлар борки, уларни омадсиз деб ҳисоблаш мумкин. Сизлар билан бугун мана шундай еттита келишувни кўриб чиқамиз.

Жек Грелиш, 117,5 миллион евро, “Астон Вилла”дан “Манчестер Сити”га

2021 йилдаги энг қиммат трансфер ҳали-ҳамон “Сити” раҳбариятининг ҳафсаласини пир қилмоқда. Грилиш янги мавсумда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Бу унинг суммасига мос кўрсаткичлар эмас. Қанот ҳужумчиси ҳали ҳам "Ман Сити"нинг ўйинига тўғри келмади ва лиганинг тўртта ўйинида у ҳатто захирада қолди. Бундан ташқари, Жек Фил Фоден билан ёқимсиз воқеага дуч келди. "Лидс"ни мағлуб этишгач (7:0) ўйинчилар тунги клубга боришган.

“Мен футболчиларнинг майдондаги ва ундан ташқаридаги хатти-ҳаракатларига катта эътибор бераман. Майдон ташқарисида эса футболчилар етарлича ҳаракат қилмаса, улар таркибга киритилмайди. Футболчилар доимо диққат марказида бўлишлари керак. Рождество даврида чалғитадиган ва атрофда содир бўлаётган барча нарсаларга қарамай, сиз ҳали ҳам концентрацияни сақлаб қолишингиз керак ", - деди футболчиларнинг ҳаракатларига Хосеп Гвардиола.

Жейдон Санчо, 85 миллион евро, Дортмунднинг "Боруссия"сидан "Манчестер Юнайтед"га

"Манчестер Юнайтед"да 20 та ўйинда Санчо иккита гол урди, иккаласи ҳам Оле-Гуннар Сулшернинг четлатилишидан кейин. Балки норвегиялик мутахассиснинг ўйин модельи унга мос келмагандир. 21 ёшида Жейдон "Боруссия Дортмунд" таркибида 137 та ўйинда майдонга тушиб, 50 та гол урган ва 64 та голга ассистентлик қилган. Рангник қўл остида инглиз аввалги ўйинига қайтиши мумкин. Немис мутахассисининг фикрича, унинг учун ҳар бир футболчи ўз позицияда ўйнаши муҳим. "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига Санчонинг ўйини  ёқди.

Сауль Ньигес ижара асосида "Атлетико"дан "Челси"га

"Атлетико" президенти айтганидек, ярим ҳимоячи бўйича келишув трансфер ойнасининг сўнгги куни соат 23:57да ёпилди. Испаниялик футболчининг ижараси "Челси"га 5 миллион еврога тушди. Уни сотиб олиш Томас Тухелнинг ташаббуси билан амалга оширилди.

“Мен бу футболчини кўп йиллардан бери биламан, бошқа клубларда ишлаганимда уни сотиб олишга ҳаракат қилганман, аммо бунинг иложи бўлмади. Шу боис футболчини ижарага олиш имконияти пайдо бўлгач, бундан хурсанд бўлдик. У стратегик ўйинчи, тўп узатиш қобилиятига эга, у жуда меҳнаткаш. Менимча, у жамоага жуда мос келади ва шунинг учун у жуда бахтли”, - деган эди Тухель.

Сауль “Челси” сафида 11 та ўйин ўтказган. Лекин асосан у ўринбосар сифатида майдонга чиқади. Энди “кўклар” бош мураббийи ярим ҳимоячи номига айтилаётган танқидларга жавоб беришга мажбур.

“Сауль ўзини “Атлетико”дагидек роль ва масъулиятга эгадек ҳис қиляптими? Йўқ, эҳтимол ҳали эмас. У курашяптими? Ҳа, албатта. У Премьер-лигада курашган биринчи футболчи эмас ва охиргиси ҳам бўлмайди. Биз футболчиларимизни ҳимоя қиламиз ва мен ҳамиша футболчиларимни ҳимоя қиламан”, - дейди Тухель.

Жанлуижи Доннарумма, эркин агент, "Милан"дан "ПСЖ"га

Евро-2020 ғолиби ҳали ҳам “ПСЖ”нинг асосий дарвозабонига айлангани йўқ. Ҳозирда у ўйин вақтини Кейлор Навас билан баҳам кўрмоқда ва бу италияликни хавотирга солмоқда. Доннарумма парижликлар сафида 11 та ўйин ўтказиб, тўққизта гол ўтказиб юборган. Доннарумага захирада ўтириш ёқмаяпти.

Бироқ Маурисио Почеттино рақобат Доннаруммага фойда келтиришига ишонмоқда: “Менимча, ҳаммаси яхши. Ҳар бир инсон ривожланишнинг турли даврларини бошидан кечиради. Ҳар бир томонни яхши тушуниш мавжуд. Рақобат муҳим ва мутлақо соғлом. Бу жамоанинг ривожланишига ва ҳар куни бизда бўладиган даражага ҳисса қўшади. Дарвозабонларимизга раҳмат айтишимиз керак, чунки улар ҳар куни бор кучларини беришади".

Серхио Рамос, эркин агент, "Реал"дан “ПСЖ”га

Рамос тўрт ой деганда оёқ суягидаги жароҳатидан тузалди, шунинг учун у "ПСЖ"да 28 ноябрь куни "Сент-Этьен" билан 90 дақиқа ўйнади. Ўшандан бери ҳимоячи парижликлар сафида учта ўйин ўтказди ва мушаклари шикастлангани учун яна тўртта учрашувни ўтказиб юборди. "Лорьен"га қарши баҳсда испаниялик футболчи тўрт дақиқа ичида иккита сариқ карточка олишга муваффақ бўлди. Шу тариқа, Рамос “ПСЖ”га ўтганидан кейин 23 та ўйинни ўтказиб юборди.

“Биз жамоамизни қуриш вақт масаласидир. Почеттино айтганидек, Месси ва Серхио Рамос каби бир клубда 15 йил ўтказган футболчилар учун бошқасига ўтиб, ҳеч нарса ўзгармагандек ўйнаш осон эмас. Юмшоқ ўтиш бўлиши керак. Жамоаларга ўйнаш учун вақт керак. Клопп тўрт йил давомида "Ливерпуль" билан ҳеч нарса ютолмади”, - дейди Андер Эррера Серхио Рамоснинг муаммолари ҳақида гапирар экан.

Серхио Агуэро, эркин агент, "Манчестер Сити"дан "Барселона"га

Агуэро "Барселона" билан икки йиллик шартнома имзолади, аммо клубда атиги олти ой қолди. Аргентиналик футболчи оёқ суягидаги жароҳатдан тикланиш учун икки ярим ой вақт сарфлади, шунинг учун у фақат октябр ойида дебют қилди. "Барселона"нинг "Реал"га қарши ўйиндаги ягона голига Агуеро муаллифлик қилди.

“Эл-класико”дан бир ҳафта ўтиб “Алавес”га қарши ўйинда тахикардия туфайли ҳужумчи алмаштирилди. Клуб матбуот хизматининг таъкидлашича, Агуэро юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли камида уч ойни ўтказиб юбориши керак эди. Аммо ҳаммаси бундан ҳам баттарроқ чиқди: ҳужумчи фаолиятини якунлаши керак эди.

“Мен ҳар доим яна ўйнаш учун ҳамма нарсани қилишимни билардим. Аммо сўнгги текширувлардан сўнг шифокорлар профессионал тарзда футбол ўйнашни тўхтатишимни маслаҳат беришди. Бу қарор қабул қилиш учун етарли эди. Бундай шароитда фаолиятни тугатиш қийин, лекин ҳаёт энг муҳими.

Футбол менга ўргатган кўп нарсадан бири шундаки, сиз мағлубиятни ғалабага айлантира оласиз. Ҳозир ҳеч нарса ўзгармади. Албатта, бу қийин, лекин бу фожиа эмас. Фожиа бошқача бўларди. Мен нима қилишим ҳақида эмас, балки футболга бағишлаган сеҳрли 18 йилим ҳақида ўйлаяпман.

Йилдан йилга ишлаган иштиёқ ва фидойилик каби буюк мартаба мен билан қолади. “Индепендиенте”, “Атлетико”, “Манчестер Сити”, “Барселона” ва Аргентинада ўйнаганимда қандай қўллаб-қувватлаганимни эслайман. Барча қийинчиликларга қарамай мени қўллаб-қувватлаган мухлислардан миннатдорман. Сизнинг ёрдамингиз мени кучлироқ қилди.

Ҳаёт давом этмоқда, олдинда ҳали кўп нарсалар бор. Янги босқич бошланади. Лекин мен ўша руҳда давом этаман: ижобий, иштиёқ ва қувонч билан”, — деб ёзди Агуэро ўзининг профессионал фаолияти билан хайрлашиб, Тwиттерда.

Агуэронинг фаолияти юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли қисқартирилди.
Агуэро жуда тез орада футболда янги ҳаёт бошлаши мумкин. Унинг хабарига кўра, "Манчестер Сити" ҳужумчига клубда ишлашни таклиф қилган.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 10:13, 07.01.2022. Ўқилди: 5538 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.