Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бокс. «Сидней Жаксон феномени» ҳужжатли фильмининг тақдимоти ўтказилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун пойтахтимиздаги «Cinema Palace» кино саройининг кичик залида (собиқ «Панорама» кинотеатри) ўзбек бокс мактабининг асосчиси Сидней Жаксон хотирасига бағишланган ҳужжатли фильмнинг премьераси бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, «Миллий ПР-марказ» ДУК ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ҳужжатли фильм премьерасида Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бокс федерацияси вакиллари, Сидней Жаксоннинг қизи Паина Жаксон ва унинг яқинлари, Республика олимпия захиралари коллежи тренер-педагоглари, ўзбек бокси фахрийлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни Туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Азамов кириш сўзи билан очиб берди. Шунингдек, тақдимот маросимида АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси, жаноб Даниел Розенблюм ҳам иштирокчиларга видеомурожаат шаклида қутлов йўллади.

Эътироф этиш жоиз, ўзбек бокс мактаби бугун бутун дунёга маълуму-машҳур. Спортчиларимиз халқаро спорт майдонларида Ўзбекистон шаъни ва қудратини муносиб ҳимоя қилиб, янги ғалабаларни қўлга киритиб келишмоқда. Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўстматов, Шахрам Ғиёсов, Муроджон Ахмадалиев, Шаҳобиддин Зоиров каби чарм қўлқоп усталари ўзбек боксининг янги авлод юлдузлари саналади. Улар эришаётган ютуқлар замирида мураббийларнинг машаққатли ва беқиёс меҳнатлари ётибди, десак муболаға бўлмйди. Зеро, ҳар бир спортчининг ғалабаси аслида устозининг ҳам ғалабаси, муваффақиятидир.

Боксчиларимизнинг бугунги муваффақиятлари замирида ўзбек бокс мактаби асосчиси, атоқли америкалик мураббий Сидней Жаксоннинг хизматлари катта. Шу боис Туризм ва спорт вазирлигининг ташаббуси ва бевосита кўмаги билан айнан шу инсон хотирасига бағишланган ҳужжатли фильм яратилди.

«Сидней Жаксон феномени» номли ҳужжатли фильми «Шайхонтоҳур-фильм» киностудияси томонидан «Orient Finans bank» va «Golden House»нинг муаллифлик ҳуқуқини тақдим этиши асосида Туризм ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда тасвирга олинди. Фильмнинг сценарий муаллифи ва продюсери Борис Бабаев, режиссёр – Навруза Бийназова.

Ҳужжатли фильмда афсонавий мураббийнинг Ўзбекистондаги ҳаёт йўли ва фаолиятининг кўплаб муҳим саҳифалари ҳақида унинг қизи, ҳозир Тошкентда истиқомат қилувчи Паина Жаксон сўзлаб берган. Шунингдек, фильм тақдимотида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимов, Ўзбекистон бокс федерацияси раиси маслаҳатчиси Малик Бабаев, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Марат Қурбонов, Сидней Жаксон шогирдлари – бокс афсонаси Руфат Рисқиев, бокс фахрийлари Мирсолиҳ Сагатов, Ринат Юсупов ва бошқалар иштирок этишди.

Манба: Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Киритилди: 19:52, 13.01.2022. Ўқилди: 1100 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик