Бугун 7 апрель, 2025 йил, душанба.

      • 06.04.2025 00:00
      • Барселона
      • 1:1
      • Бетис
      • 06.04.2025 17:00
      • Лас-Пальмас
      • 1:3
      • Реал Сосьедад
      • 06.04.2025 19:15
      • Севилья
      • 1:2
      • Атлетико
      • 06.04.2025 21:30
      • Вальядолид
      • 0:4
      • Хетафе
      • 07.04.2025 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 08.04.2025 00:00
      • Леганес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 06.04.2025 15:30
      • Лечче
      • 1:1
      • Венеция
      • 06.04.2025 18:00
      • Эмполи
      • 0:0
      • Кальяри
      • 06.04.2025 18:00
      • Торино
      • 1:1
      • Верона
      • 06.04.2025 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Лацио
      • 06.04.2025 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Ювентус
      • 07.04.2025 23:45
      • Болонья
      • -:-
      • Наполи
  • Суперлига
      • 06.04.2025 17:45
      • Андижон
      • 1:0
      • Машъал
      • 06.04.2025 18:00
      • Сўғдиёна
      • 2:0
      • Пахтакор
      • 06.04.2025 20:15
      • ОКМК
      • 0:0
      • Динамо
      • 06.04.2025 18:00
      • Тоттенхэм
      • 3:1
      • Саутгемптон
      • 06.04.2025 18:00
      • Брентфорд
      • 0:0
      • Челси
      • 06.04.2025 18:00
      • Фулхэм
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 06.04.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • 0:0
      • Манчестер Сити
      • 08.04.2025 00:00
      • Лестер
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 06.04.2025 20:00
      • Хитой
      • -:-
      • Ўзбекистон
      • 06.04.2025 22:15
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Таиланд
      • 07.04.2025 20:00
      • Вьетнам
      • -:-
      • Япония
      • 07.04.2025 20:00
      • Индонезия
      • -:-
      • Яман
      • 07.04.2025 22:15
      • Афғонистон
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 07.04.2025 22:15
      • БАА
      • -:-
      • Австралия
      • 08.04.2025 20:00
      • КХДР
      • -:-
      • Тожикистон
      • 08.04.2025 22:15
      • Уммон
      • -:-
      • Эрон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 4 10
2 ОКМК 4 10
3 Насаф 4 8
4 Динамо 4 8
5 Бухоро 4 6
6 Хоразм 3 6
7 Андижон 4 6
8 Нефтчи 4 6
9 Навбаҳор 4 5
10 Пахтакор 4 3
11 Сўғдиёна 4 3
12 Қизилқум 3 3
13 Қўқон-1912 4 3
14 Сурхон 4 3
15 Машъал 4 3
16 Шўртан 4 1

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Бухоро 0-2 Бунёдкор
4-тур Сурхон 3-1 Қўқон-1912
4-тур Нефтчи 3-2 Навбаҳор
4-тур Шўртан 1-4 Насаф
4-тур Андижон 1-0 Машъал
4-тур Сўғдиёна 2-0 Пахтакор
4-тур ОКМК 0-0 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 20400 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Апрель, 2025
Д С Ч П Ж Ш Я
 
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
    

Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси бош мураббийи билан суҳбат

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал т.ж. / Аёллар футзал т.ж.
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида «CAFA Women's Futsal Championship-2022» мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур турнирда Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бу борада жамоага мутахассис Фарруҳ Закиров бош мураббий сифатида жалб этилди.

Фарруҳ Закиров футзал оламига 1997 йилда кириб келган. Фаолияти давомида «Политехник», «Турон солиқчи», «Строитель-Зарафшон» ва «Ардус» каби жамоаларда тўп сурган.

2002-2008 йиллар оралиғида Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси сафида ҳаракат қилган. Баҳодир Аҳмедов, Равшан Ражабов, Абдулла Бўриев каби футзалчилар билан бир қатор мусобақаларда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Кейинчалик Фарруҳ Закиров мураббийлик фаолиятини бошлаш, соҳада тажриба тўплашга эътибор қаратган. Бу борада соҳага оид махсус таълимни эгаллаган, хусусан, «Левел» И ва ИИ лицензиясини қўлга киритган.

Фарруҳ Закиров айни пайтда «Нефтчи» футзал клубининг бош мураббийи ҳисобланади. Жамоа 2017 йили ташкил этилган. 2018 йили «Нефтчи» мавсумни бронза медали билан якунлаган. Мазкур жамоада ҳозирда футзал миллий терма жамоамизнинг етакчиларидан бўлган Ҳусниддин Нишонов, Анасхон Раҳматов, Хушнур Эркинов каби иқтидорли футзалчилар етишиб чиққан ва фаолият олиб боришган.

Маълумот ўрнида, Фарруҳ Закиров мураббийлик билан бир қаторда маҳаллий мутахассислар учун ташкил этиладиган махсус семинарларда инструктор сифатида ҳам фаолият олиб боради.

ЎФА медиа бўлими Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси бош мураббийи Фарруҳ Закировдан жамоанинг олдига қўйган мақсадлари ва яқин келажакдаги мусобақалар хусусида бир нечта саволларга жавоб олди.

— Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоасига келишингиз қандай бўлган?

— 2019 йили CAFA томонидан U-19 аёллар футзали бўйича мусобақа бўлиб ўтганди. Ўша мусобақада илк бор терма жамоа билан ишлашимга тўғри келган. Турнир Тожикистонда ўтказилган ва унда 2-поғонани қўлга киритган эдик. Шундан кейин аёллар футзали борасида катта ишларни амалга ошириш бошланди. Хусусан, кўплаб йирик турнирлар ташкил этилиши белгиланди, унга тайёргарлик режаси ишлаб чиқилди. Бироқ пандемия ҳамма режани ўзгартириб юборди. Деярли барча мусобақалар бекор бўлди. Йиғинлар ортга сурилди. Шу сабабли мазкур жамоани йиғиш борасидаги ишларимиз бироз кечикди.

Юқорида айтиб ўтганимдек, кейинги йилларда аёллар спорти, айниқса футбол ва футзалга эътибор кучайди. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоасининг бош мураббийлигига номзод сифатида тасдиқландим. Катта мақсад ва режалар билан жамоа тузиш бошланди. Мураббийлар штабига бир қанча тажрибали ва номдор мутахассислар, хусусан, Рустам Умаров ва Тўйчибой Бердиевлар жалб этилди. Шунингдек, катта футболда ва футзалда ном қозонган Камола Усмонова ҳам бизга ёрдам берадиган бўлди.

Футзал оламида Ўзбекистон номи энг юқори ўринларда қайд этилади. Ўйлайманки, яқин келажакда аёллар футзали ҳам бу йўналишда ўзининг ўрнини топа олади.

— CAFA томонидан ташкил этилаётган турнирга тайёргарлик қандай кечди?

— Биринчи галда мен турнир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигимни айтиб ўтмоқчиман. Чунки ушбу мусобақа ҳаммамиз учун кейинги йирик турнирлар учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Жамоамизнинг тайёргарлигига келсак, декабрь ойининг охирида йиғин ўтказгандик. Кейинчалик эса январь ойида яна машғулотларга қайтдик. Тўғри, вақт масаласида бироз қисқароқ муддатга эга бўлдик, лекин, ўйлашимча, мана шундай турнирлар барча учун керак ва у ҳаммамиз учун фойдали бўлади.

— Мусобақа учун олдингизга қандай мақсад қўйгансиз?
— Олдимизга қўйилган вазифалар ҳақида гапирадиган бўлсам, турнирга ёшларимизни жалб этганмиз, шу сабабли биринчи галда уларнинг имкониятларини кўриб олишимиз керак. Бу уларнинг ўзлари учун ҳам жуда зарур. Чунки улар турнирдан тажриба орттириб оладилар. Кейинчалик эпидемиологик вазият барқарорлашгандан сўнг, йирик турнирлар бошланса, бу аввало, тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Биз эса жамоани шакллантириб боришда давом этамиз.

— Қайси жамоани ўзингиз учун яққол рақиб сифатида кўрсатган бўлардингиз?

— Ҳозирда қайсидир жамоани ўзимиз учун асосий рақиб сифатида кўрсата олмайман, чунки, ўзингиз ҳам биласиз, Cовид-19 сабабли мусобақалар камайиб кетган. Бу рақибларимизни имкониятини чамалашда бироз қийинчилик туғдиради. Умуман олганда, турнирда осон ўйин бўлмаслиги аниқ. Айниқса, Эрон билан ўйин жуда муҳим ҳисобланади. Сабаби, бу давлатда аёллар футзали масаласида ҳар бир ёш тоифалари учун лигалар мавжуд. Шундан келиб чиқиб, жамоа энг кучли футзалчилари билан ташриф буюради. Ўйлайманки, улар билан бўладиган ўйин бизга катта тажриба беради.

Бироқ айнан қайсидир жамоани мана шу бизнинг ҳақиқий рақибимиз, деб айта олмайман. Ҳаммада куч бор, ўйлашимча, турнирда жамоалар савияли ўйин намойиш қила олади.

Барча жамоаларга омад тилайман.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 16:50, 18.01.2022. Ўқилди: 1665 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Бунёдкор Луис Качорри 4
2 Пахтакор Игорь Сергеев 2
3 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
4 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2
5 ОКМК Али Абдураҳмонов 2
6 Қизилқум Элгужа Лобжанидзе 2
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Бухоро Шоҳруз Норхонов 2
10 ОКМК Ислом Тўхтахўжаев 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика
Топ рейтинг www.uz