Ўзбекистон Кубоги превьюси: «Южанин» - «Пахтакор»
Бугун “Пахтакор” Навоийдаги марказий стадионда Ўзбекистон Кубоги баҳсида "Южанин" билан майдонга тушади.
Навоийликлар ўтган мавсумда ўтиш баҳсларида муваффақиятли иштирок этиб, биринчи лига йўлланмасини қўлга киритишган. Илк босқичда ўз майдонида "Бухоро-2"дан 1:0 ҳисобида устун келган Навоий шаҳри жамоаси ўз тарихида илк бор биринчи лига баҳсларида иштирок этяпти. Пахтакорчилар кеча эрталаб Навоийга жўнаб кетишди. Учрашув эртага Навоийдаги марказий стадионда соат 15:30да бошланади. Мазкур беллашувда олимпия термасига жалб қилинган футболчилар "Пахтакор"га ёрдам бера олишмайди.
«Южанин» (Навоий) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар: М.Муҳамедов (Тошкент вилояти), А.Снетков (Тошкент вилояти), А.Цапенко (Тошкент вилояти), Р.Бобомуродов (Навоий).
Назоратчи: Р.Ишмурзин (Тошкент).
Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 11:03, 29.03.2012. Ўқилди: 7858 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).