«Барселона» директори: «Дембеле зудлик билан клубни тарк этиши керак, бизга содиқ футболчилар зарур»
«Барселоны» директори Матеу Алемани ҳужумчи Усмон Дембеле билан янги шартнома борасида олиб борилаётган музокараларда юзага келаётган муаммолар ҳақида гапирди.
«Усмон ва унинг агенти билан музокаралар июль ойида бошланганди. Бу вақт мобайнида биз улар билан гаплашдик, унга турли хил таклифларни бериб, уни жамоадан олиб қолиш йўлларини қидирдик. Аммо унинг агенти бу таклифларни мунтазам рад қилиб келди.
Ўйинчи «Барселона»да қолишни истамаяпти. Бу кўриниб турган вазият. У клуб келажагини ўйламаяпти.
Биз унга жамоани зудлик билан тарк этиши кераклигини айтдик. Чунки бизга садоқатли футболчилар керак. Умид қиламан, трансферни 31 январга қадар ёпамиз», — деди Алемани.
Манба: sport24.ru
Киритилди: 20:19, 20.01.2022. Ўқилди: 3593 марта. Фикрлар: 8 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар