Италия А Сериясининг 23-тур доирасида "Интер" ўз майдонида "Венеция" клубини қабул қилди. Аввалига Анри мезбонлар дарвозасини ишғол этиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Кейин 40-дақиқада Барелла меҳмонлар дарвозасига гол киритиб, мувозанатни тиклади.
Ўйин якунига етиб бораётган бир паллада катта саҳнага Эден Жеко чиқди. 90-дақиқада у томонидан киритилган гол "Интер"га навбатдаги ғалабани олиб келди.
"Интер" – "Венеция" 2:1
22 январь, 00.00, «Джузеппе Меацца (Сан-Сиро)»
Голлар: 0:1 – 19 Анри, 1:1 – 40 Барелла, 2:1 – 90 Джеко.
"Интер" – Ханданович, Дармиан (Думфрис, 73), де Врей, Шкриньяр, Бастони (Димарко, 46), Перишич, Брозович (Весино, 82), Чалханоглу, Барелла (Видаль, 72), Джеко, Мартинес (Санчес, 73).
"Венеция" – Ледзерини, Модоло, Кальдара, Чеккарони, Улльманн, Ампаду, Вакка (Фьордилино, 25), Кюизанс (Перец, 66), Тессманн (Кийин, 66), Анри (Нани, 82), Окереке (Сигурдссон, 82).
Огоҳлантиришлар: Барелла (25), Бастони (27), Ледзерини (40), Модоло (45), Кийин (68), Кальдара (79), де Врей (80).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).