Мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичи бошланди. Таркибда ўзгаришлар бор
"Қўқон-1912" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни босқичма-босқич олиб бормоқда. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари бугун Қўқон шаҳрида тўпланиб, навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини бошлаб юборишди. Бугунги машғулотлар Учкўприкдаги марказий стадионда бўлиб ўтди. Таркиб борасида ҳам баъзи янгиликлар бор.
Жамоанинг Тошкентдаги йиғинида иштирок этган Владимир Козак жамоа лагерини тарк этган. Жамоамизнинг Сербиялик легионер футболчиси Иван Йосович бугундан машғулотларга қўшилди. Жамоамиз мухлисларига яхши таниш бўлган футболчи Жамшид Хасанов бу йилги мавсумни Қўқонда ўтказиш учун "шунқорлар" йиғинига келиб қўшилди. Хасанов ўтган мавсумни Навоийнинг "Қизилқум" жамоасида ўтказган эди.
"Қўқон-1912" жамоаси эртага Фарғона шаҳрида бўлиб ўтаётган "Хоким кубоги-2022" мусобақасидаги иштирокини бошлайди. Жамоамиз Қиргулидаги "Нефтчи СК" стадионида Ошнинг "Олой" жамоаси билан куч синашади. Бу учрашув эртага, 26 январ куни , соат 14:00да бошланади.
Манба: “Қўқон-1912” ПФК матбуот хизмати
Киритилди: 20:21, 25.01.2022. Ўқилди: 1225 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар