"Санденрленд" 0:6 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин бош мураббийни истеъфога чиқарди
Англия Биринчи дивизионида (Чемпионшипдан кейинги лига) иштирок этаётган «Сандерленд» клуби ўзиниг 40 ёшли бош мураббийи Ли Жонсонни истеъфога чиқарди.
Жонсон жамоани ўн уч ойдан бери бошқариб келаётганди. Унинг истеъфосига сабаб - "Болтон" жамоасидан 0:6 ҳисобида учралган мағлубият бўлди, дея хабар тарқатмоқда Squawka.
Бу Жонсон билан хайрлашган тўртинчи клуб саналади: у аввал «Олдхэм», «Барнсли» ва «Бристоль Сити» клубларида ҳам ишлаган. «Қора мушуклар»ни Жонсон 2020 йилнинг декабрь ойида Фил Паркинсоннинг истеъфосидан кейин қабул қилиб олганди.
Айни пайтда «Сандерленд» Англия Футбол 1 Лигасининг учинчи поғонасини банд этиб турибди. Биринчи ва иккинчи ўринларда «Ротерхэм» ва «Уиган» жамоалари боришмоқда.
Киритилди: 01:14, 31.01.2022. Ўқилди: 2091 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар