Бугун 20 март, 2026 йил, жума.

      • 19.03.2026 01:00
      • Бавария
      • 4:1
      • Аталанта
      • 19.03.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 4:0
      • Галатасарой
      • 19.03.2026 01:00
      • Тоттенхэм
      • 3:2
      • Атлетико
  • Суперлига
      • 19.03.2026 16:00
      • Андижон
      • 2:0
      • Машъал
      • 19.03.2026 18:15
      • Бухоро
      • 3:1
      • Динамо
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • -:-
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Наполи
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • -:-
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • -:-
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • -:-
      • Торино
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Челси
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Жирона

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Бухоро 4 10
2 Нефтчи 3 9
3 Локомотив 3 7
4 Насаф 3 7
5 Бунёдкор 4 7
6 Андижон 4 6
7 Навбаҳор 4 6
8 Пахтакор 3 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Зоҳид Каримов: «Пекин-2022 Олимпиадасини ёритишга «СПОРТ» телеканали ижодий жамоаси тўлиқ жалб этилади»

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Қишки олимпиада
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, бир неча кундан сўнг Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари бошланади. Мазкур нуфузли мусобақани Ўзбекистон ҳудудида намойиш этиш ҳуқуқини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси қўлга киритди. Биз қишки Олимпия ўйинлари бошланиши арафасида «СПОРТ» телеканали директори Зоҳид Каримов билан боғланиб, бу борада кичик суҳбат уюштирдик.

— Токио-2020 Олимпия ўйинлари МТРК тизимидаги телеканалларда жуда кенг миқёсда ёритилди. Пекин-2022 Олимпия ўйинлари трансляция жараёни қандай режалаштирилган?
— Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларидан бизга намойишчи ҳамкорлар томонидан ҳар куни 8 та канал, 3 та частотадан сигнал келиб туради. Қарийб 20 кун давом этадиган мусобақалар Тошкент вақти билан тонгги 06:00 ҳамда кечги 19:30 оралиғида бўлиб ўтади. Бу кунига тахминан 12-13 соат материал дегани. Агар сигнал 3 та частотадан алоҳида келишини ҳисобга олсак, бу суткасига 36-39 соатлик контент дегани. Хабарингиз бор, мусобақалар одатга кўра расмий очилиш маросимидан аввал бошланади ва биз уларни 2 февраль санасидан бошлаб намойиш этишни режалаштирганмиз.

Биринчилардан бўлиб кёрлинг ва чанғида фристайл баҳслари ўтказилади. Бизнинг трансляцияларимиз ҳам айнан ўша пайтдан бошланади ва албатта, 4 февраль куни Тошкент вақти билан 15:00 да бўлиб ўтадиган тантанали очилиш маросими жонли эфирда тақдим этилади. Умуман олганда «СПОРТ» телеканалида барча репортажлар жонли эфирда кўрсатилади. Спорт ишқибозларига бирдек қизиқ бўлган хоккей, кёрлинг, фигурали учиш, биатлон, шорт-трек ва бошқа спорт турларидан ташқари Олимпиада дастурига киритилган янги йўналишларни қамраб олишга ҳаракат қиламиз.

Табиийки бунча ҳажмдаги маҳсулотни жонли эфирда намойиш этишнинг имкони йўқ, шу боисдан биз тунги вақтларда томошабинлар ҳоҳиш истакларидан келиб чиқиб айрим спорт турлари бўйича репортажарни тунги вақтда, ёзиб олинган ҳолатда намойиш этишни режалаштирганмиз.

— Бу сафар қишки Олимпия ўйинлари фақат СПОРТ ТВда ёритиладими ёки бошқа телеканалларда ҳам намойиш режалаштирилганми?

— Умуман олганда, Қишки Олимпиада дастуридаги барча мусобақалар «СПОРТ» телеканали орқали тўғридан тўғри эфирга кетади. Бунда биз икки тилда фаолият кўрсатадиган каналларимизда ўзбекча ва русча шарҳни йўлга қўйишга ҳаракат қиляпмиз. Параллель тарзда ўтадиган мусобақалардан мухлисларимизга қизиқарли бўлиши тахмин қилинганлари - хоккей, биатлон, фигурали учиш каби спорт турларини «Дунё бўйлаб», «Маҳалла» ҳамда «Ёшлар» телеканаллари орқали эфирга узатишни мақсад қилганмиз. Барчага маълум, интернет платформасида бизнинг «СПОРТ 2» каналимиз ҳам мавжуд ва унда ҳам «нон-стоп» режимида баҳслар намойиш этилади.

— Олимпия ўйинларини шарҳлаш жараёнига нечта шарҳловчи жалб этилган?
— Бугунги кунда телеканалимизда фаолият олиб бораётган барча шарҳловчилар жалб этилган. Бундан ташқари, трансляция жараёнида ижодий ходимлар, муҳаррирлар ишлайди. Чунки кун давомида бизда Олимпиада кундалиги, информацион кўрсатувлар ҳам тайёрланади. Шу боис, жараёнга телеканал ижодий-техник жамоаси тўлиқ жалб этилади. 10 га яқин шарҳловчи ва соҳада улкан тажрибага эга бўлган Риҳситилла Умаров ва Комил Жумаев каби устоз шарҳловчилар, шу билан биргаликда қишки спорт турлари мутахассисларидан ҳам фойдаланишни режалаштирганмиз.

— 2022 йил йирик комплекс мусобақаларга бой, Пекиндаги қишки Олимпиададан сўнг бизни Бутунжаҳон Универциадаси, Ислом бирдамлик ўйинлари, ХИХ ёзги Осиё ўйинлари, ИИИ ўсмирлар Осиё ўйинлари кутиб турибди. «СПОРТ» телеканали мазкур мусобақаларни қай тарзда ёритишни режалаштирган?
— Биз учун ўта муҳим бўлган Осиё ўйинларини Ўзбекистон ҳудудида намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритиш бўйича музокараларни ижобий якунлаганмиз ва айни пайтда шартномаларни имзолаш, ҳужжатларни расмийлаштириш ишларигина қолган. Барча юридик жараёнлар ниҳоясига етганидан сўнг буни расман эълон қилишни режалаштирганмиз. Қолган нуфузли турнирлар трансляцияси масаласини эса мусобақалар муддати яқинлашгани сари албатта ижобий ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Айни пайтгача деярли аниқ бўлиб улгургани бу Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган ХИХ ёзги Осиё ўйинлари ҳисобланади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 11:20, 01.02.2022. Ўқилди: 1854 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
7 Локомотив Қувончбек Абраев 2
8 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
9 Андижон Мартин Боакье 2
10 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.