Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мираброр Усмонов: «Абрамов Ўзбекистон терма жамоасида ишлашда давом этади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Матбуот анжуманлари
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Вадим Абрамов ўз вазифасидан озод этилмайди. Бу ҳақда ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов 3 апрел куни бўлиб ўтган Мураббийлар кенгашининг мажлисида маълум қилди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти, шунингдек, Асқар Толибжонов бошчилигидаги Терма жамоаларни тайёрлаш марказининг фаолиятини тубдан ислоҳ қилиниши кераклигини алоҳида урғулади.

3 апрел куни Мираброр Усмонов раислигида ўтган навбатдан ташқари мажлисда ЎФФ га қарашли Терма жамоалар марказининг фаолияти, шу билан бирга барча терма жамоаларнинг иш режаси атрофлича кўриб чиқилди. Мажлис олимпия терма жамоасининг саралаш турниридаги омадсиз иштироки муносабати билан чақирилганлиги учун ҳам Усмонов таҳлилни айнан шу нуқтадан бошлади.

“Бугун ҳамма олимпия терма жамоасининг саралаш ўйинларидаги омадсиз иштироки ҳақида гапираяпти. Телевидение, радио, газетада танқидий мақолалар чоп этилаяпти. Буни тўғри қабул қилиш керак. Улар орасида асоссиз ва нохолислари бўлганидек, фактларга асосланган ва бизни ўйлашга мажбур қиладиганлари ҳам бор. Биз терма жамоалар марказининг фаолиятини қайта кўриб чиқамиз ва айбдорларга чора кўрамиз”, - дейди Мираброр Усмонов.

ЎФФ Президенти сўнгги пайтларда турли ОАВ да янграган танқидий материалларга ўз муносабатини билдираркан, кўпчиликни қизиқтираётган масалани ҳам жавобсиз қолдиришни истамади. У Федерация Вадим Абрамовга ишонишини, унинг миллий терма жамоадаги фаолиятини давом эттиришини айтиб ўтган ҳолда мавзу атрофидаги асоссиз миш-мишларга чек қўйди.

Усмоновнинг сўзларига кўра, саралаш баҳсларининг ниҳоясига етганлиги боис олимпия терма жамоасидаги фаолияти тугаган Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлайди. Сенатор Усмоновнинг таъкидлашича, ҳеч ким Абрамовнинг зиммасига юклатилган вазифа - миллий терма жамоани Бразилияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифасини бекор қилмаган.

“Кимнидир жазолаш жуда осон. Уни ўз вазифасидан озод қилиб, ўрнига бошқа мутахассисни таклиф қилиш муаммонинг энг оддий ечими. Лекин, биз Вадим Абрамовнинг миллий терма жамоадаги ишини охиригача етказиб қўйишини истаймиз. У икки терма жамоада ҳам катта ҳажмдаги ишларни амалга оширди. Олимпия терма жамоаси вазифани уддалай олмади, аммо тан олиш керакки, бу жамоа сўнгги дамгача бутун Ўзбекистон халқига Олимпиада умидларини бера олди”, - дейди Усмонов.

Йиғилишда иштирок этган Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжоновга Усмонов миллий терма жамоа тайёргарлик дастурини яна бир бора кўриб чиққан ҳолда ўртоқлик учрашувларини кўпайтириш юзасидан топшириқ берди.

“Терма жамоалар учун барча шароитлар яратиб берилди. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Ўзбекистон Республикаи Президентининг саъй-ҳаракати боис ЎФФ бугун ҳар томонлама, хусусан, молиявий жиҳатдан кучли ва нуфузли ташкилотга айланди. Футбол мактаблари, стадионлар ва футбол майдонлари қураяпмиз. Бундан мақсад кўчада бекор юрган ёшларни спортга футболга жалб қилиш, футболдаги ёшларни эса профессонал босқичга етаклашдир”, дейди Федерация раҳбари ташкилотнинг молиявий ҳисоботи билан танишиб чиқиб.

ЎФФ Президенти чақирган мажлисда, шунингдек, 22 ёшгача бўлган футболчилардан иборат ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев, 19 ёшлиларни таркибига олган иккинчи ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев, ўсмирлар терма жамоаси бош мураббий Дилшод Нуруллаев каби масъулиятли турнирларда иштирок этадиган жамоаларнинг раҳбарлари иштирок этиб, ЎФФ Президентига ўз таклиф ва мулоҳазаларини киритди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 17:52, 03.04.2012. Ўқилди: 9149 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик