Бугун 9 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

  • CAFA Nation's Cup
      • 08.09.2025 17:00
      • Ўмон
      • 1:1
      • Ҳиндистон
      • 08.09.2025 19:30
      • Ўзбекистон
      • 1:0
      • Эрон
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 09.09.2025 05:00
      • Колумбия
      • -:-
      • Боливия
      • 09.09.2025 05:00
      • Уругвай
      • -:-
      • Перу
      • 09.09.2025 05:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Чили
      • 09.09.2025 05:00
      • Парагвай
      • -:-
      • Эквадор
      • 09.09.2025 05:00
      • Аргентина
      • -:-
      • Венесуэла
      • 10.09.2025 04:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 10.09.2025 04:30
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 10.09.2025 04:30
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 10.09.2025 04:30
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 10.09.2025 04:30
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Ўмон 3 7
3 Туркманистон 3 1
4 Қирғизистон 3 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 3 7
2 Тожикистон 3 4
3 Ҳиндистон 3 4
4 Афғонистон 3 1

Ўтган ўйинлар. Финал

Финал Ўзбекистон 1-0 Эрон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3730 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 09.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Уругвай - Перу.
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Парагвай - Эквадор.
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      16:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Бразилия - Чили.
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Ред Булл Брагантино".
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Колумбия - Боливия.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сан-Паулу".
      03:55 "Третий тайм". Константин Шильцов.
      04:20 LIVE Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай. Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 09.09.2025

      05:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Спринт.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:35 "Страна спортивная".
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Мужчины. Блочный лук. Прямая трансляция.
      12:00 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
      14:20 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 3 с.
      14:55 "Культовые".
      15:25 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета.
      17:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Одиночная эстафета.
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:40 "Тайны звёзд спорта".
      21:10 "Сюрпляс".
      21:40 Московские экстремальные игры 2025.
      22:35 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Мужчины. Блочный лук.
      00:50 "Культовые".
      01:20 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Женщины. Одиночная эстафета.
      03:10 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 09.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Кубок России. Финал. "Локомотив-Пенза" - "Стрела-Ак Барс" (Казань).
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Мужчины. Блочный лук. Прямая трансляция.
      12:00 Специальный репортаж.
      12:20 Профессиональный бокс. Султан Ибрагимов против Эвандера Холифилда.
      13:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 Д/ф "Инал Тасоев. Петербургский вайб".
      17:20 Новости.
      17:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Астрахань" - "Легион" (Махачкала). Прямая трансляция.
      19:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:15 Смешанные единоборства. UFC 314 в Майами, США. Александр Волкановски против Диего Лопеса.
      21:15 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Спартак" (Москва) - "Динамо" (Минск). Прямая трансляция.
      23:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:00  Х/ф "Воин".
      02:50 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:55 LIVE Футбол. Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 09.09.2025

      06:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 15. Вегадео - Монфорте-де-Лемос.
      07:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      08:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      09:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 18 на трассе Афьонкарахисар, Турция. Класс MX2. Гонка 1.
      09:30 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 18 на трассе Афьонкарахисар, Турция. Класс MXGP. Гонка 1.
      10:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 18 на трассе Афьонкарахисар, Турция. Класс MX2. Гонка 2.
      10:45 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 18 на трассе Афьонкарахисар, Турция. Класс MXGP. Гонка 2.
      11:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 15. Вегадео - Монфорте-де-Лемос.
      12:30 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      13:15 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      14:00 Теннис. US Open. Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Аманда Анисимова (США).
      15:15 Теннис. US Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 15. Вегадео - Монфорте-де-Лемос.
      17:30 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 16. Пойо - Мос. Прямая трансляция.
      21:00 Теннис. US Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      23:00 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 9 эп.
      23:30 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      00:30 Автоспорт. WEC. Этап 6. "Lone Star Le Mans" на Трассе Америк, США. Обзор.
      01:30 Водно-моторный спорт. Формула-1 на воде. Чемпионат мира. Этап 1 на озере Тоба, Индонезия. Обзор.
      02:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 8 во Вроцлаве, Польша. Обзор.
      03:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 16. Пойо - Мос.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

45 дақиқалик «жанг»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / Олимпиада саралаш
Рукн: Репортажлар
A A A

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ўз фаолиятини тўхтатди. Демак, энди Вадим Абрамов ҳам шу пайтгача бажариб келган битта мураббийлигидан холос бўлди. 1989 йилда туғилган футболчилардан иборат мазкур терма жамоамизнинг фаолияти якунига оид матбуот анжуманида Вадим Абрамов ва журналистлар ўртасида жанг кетди. Ҳақиқий жанг. Ҳеч бир савол берувчи Абрамовни аяб ўтирмади.

30 ДАҚИҚАСИ КАМ ҚАҲРАМОН

“БАА билан ўйиннинг сўнгги 30 дақиқаси бўлмаганида ҳозир умуман бошқача кайфиятда суҳбаталашаётган бўлардик. Барча мени ва футболчиларни қаҳрамонга чиқариб қўйган бўларди. Афсус, ундай бўлмади. Ўша ўйиндан кейин футболчилар ўзларига кела олишмади”, дейди Вадим Абрамов.

Қизиқ. Нега энди битта ўйинда мағлубиятга учраган жамоа, кейингиларида умуман ўйнамаслиги керак. Ҳа, олимпиячилиларимиз Вьетнамда умуман ўйнашмади. БАА билан ўйиндаги мағлубиятни ҳазм қилгандек бўлдик. Чунки БАА ҳам руҳий, ҳам тактик, ҳам жисмоний жиҳатдан кучли эди. Аммо Сурия ва Уммонга қарши учрашувларда нима бўлганини ким тушунтириб бера олади? Наҳотки, “коммент”лар?

“Ҳар қандай кишини ноҳақ айбласангиз, у руҳан издан чиқиб кетади. Сиз тинмай меҳнат қилсангизу, сизни ҳақорат қилаверишса, бир тушунасиз, икки тушунасиз, кейин эса ўзингизни бошқара олмай қоласиз. 23 ёшли йигитларда ҳам худди шундай бўлди. Улар интернет сайтларида билдирилаётган фикрлар натижасида тушкун ҳолатга тушиб қолишди ва ўз ўйинларини кўрсата олишмади. Тан оламан, Сурия билан ўйинда биз фақат омад туфайли ғалаба қозондик. Уммонга қарши ўйинда эса ҳеч нарса қила олмадик. Мағлубиятнинг сабаблари жуда ҳам кўп. Уларни гапирсам, ўзимни оқлагандек бўлиб қоламан”, дея таъкидлайди бош мураббий.

Энди ошириб юбордингиз, ўртоқ Абрамов. Агар мухлисларнинг фикрлари ўйинчиларни издан чиқариб юборадиган бўлса, у ҳолда терма жамоа билан 3 ойлик тайёргарлик қаёққа кетди? Жамоани муносиб тайёрлай олмаганингизни тан олиш шунчалар қийин бўлса. Ахир ҳеч бир қитъада ва ҳеч бир мамлакатдан клублар ўз ўйинчисини 3 ой муддатга  терма жамоага бериб қўймайди-ку!

“Эътибор берган бўлсангиз, Ироқ, Австралия ва БАА олимпия терма жамоалари ўйинчиларни ўз клубларидан бутунлай ажратиб олишди. Биз-ку январь ойида — чемпионат бўлмаётган пайтда ўйинчиларни йиғдик. БААда эса қишда чемпионат айни авжига чиққанди. Лекин клублар уларга қарши бош кўтаришмади. Фикримча, қайсидир клуб футболчиси терма жамоа сафида тўп сурса, бу ўша жамоа учун шараф ҳисобланади”. Бу Абрамовнинг фикрлари.

Мағлубият ва муваффақиятсизлик сабабларини излаб, қандай саволлар берилмади дейсиз. Саволларнинг бирида нима учун мураббийлар штаби мадҳияни айтмаслигини ҳақида сўралди. Тўғрида, мураббийларнинг ўзлари футболчиларга ўрнак бўлишлари керак эмасми?

“Аслида ватанпарварлик туйғуси турлича ўлчанади. Кимдир буни мадҳия куйлаш орқали намойиш қилса, кимдир бошқа томонлама буни ифодалайди. Баъзилар мадҳияни баралла куйлаб туриб, кетидан ватанпарварликка мос келмайдиган ишлар қилишади. Агар менинг мадҳия куйлашим натижага таъсир кўрсатганида, мен албатта мадҳияни айтган бўлардим. Аслида футболчиларга мадҳияни ёдлатиш ғоясини биринчи бўлиб мен терма жамоага жорий қилгандим. Хуллас, мен мадҳияни биламан, лекин уни куйлаш ёки куйламасликни ўзим ҳал қиламан”.

ИККИНЧИ МАРТА БАЖАРИЛМАГАН ВАЗИФА

Вадим Карленович иккинчи маротаба олимпия терма жамоамиз билан ўзига юклатилган вазифани уддалай олмади. Ўзи ЎФФ нима учун бунга яна имкон берди? Миллий терма жамоамиз билан яхши натижаларга эришгани учунми? Мутахассислар бундоқ бошдан дўппини олиб ўйлаб кўришса бўлармиди? Бу мураббий ва унинг ўйин услуби 23 ёшли йигитларга мосми, мураббийнинг хоҳиш-истакларини амалда қўллаш учун йигитлардаги маҳорат етарлими, ёки Аҳмад Убайдуллаев шогирдларининг имкониятларини қайси мураббий тўла очиб бера олади? Бу ҳақда ўйлаб кўрадиган одам топилмади ва яна Абрамовга терма жамоани ишониб топширдик ва яна Олимпия ўйинларига бора олмадик. Абрамовга учинчи марта бундай имконият берилмаса керак ҳар ҳолда.

“Мен бу терма жамоани ўзим сўраб олганим йўқ. Менга шундай таклиф тушди ва мен уни қабул қилдим. Кейинги олимпия терма жамоасини ким қабул қилишини эса раҳбарият ҳал қилади. Мен эса бор эътиборимни миллий терма жамоага қаратаман”, дейди Абрамов.

Сиз олимпиячиларимизнинг ушбу саралаш босқичидаги иштирокига бир оғиз сўз билан қандай баҳо берган бўлардингиз? 14 мартгача бўлган қисмига қандайдир яхши баҳо бериш мумкиндир, аммо Сурия ва Уммонга қарши ўйинлар эса шармандаликдан бошқа нарса эмас. Бундай шармандалик эса қилинган ва қилинмаган ишларнинг маҳсули бўлди. Бунда нафақат ўйинчилар, балки мураббийлар штаби ва ЎФФ Терма жамоалар маркази ҳам айбдор.

“Мен иштирокимиз шармандалик деб атамаган бўлардим, — дейди мураббий. — Бу омадсизликдир. Омадсизликда Федерация ва Терма жамоаларининг айби... Муваффақиятсизликка кўплаб сабабларни топиш мумкин. Мен саволни бошқачароқ қўйишни истардим. Ўзбек футболи ушбу саралаш мусобақасидан нима олди? Биз ўтказилган ўйинларни чуқур таҳлил қилсак, ана шунда йўл қўйган хатоларимизни билиб олишимиз мумкин”.

Дарвоқе, сўнгги пайтларда, терма жамоамиз мағлубиятга учраган барча учрашувларда ўйинларнинг сотилгани ҳақида гап-сўзлар тарқалиб кетди. Бунга ишонганлар терма жамоа футболчиларининг шубҳали ҳаракатларини кўрсатишга уринди. Матбуот анжуманида бу мавзуга тўхталмасликнинг иложи йўқ эди.

“Баъзи одамларнинг нима учун бундай шубҳага бораётганини уларнинг ўзидан сўраш керак. Бу шунчаки миш-мишдан бошқа нарса эмас. Бу гапни эшитган нормал одамда фақат кулги пайдо бўлади, холос. Шунинг учун мен буни ҳаттоки муҳокама ҳам қилмоқчи эмасман”.

Абрамов Вьетнамдаги мусобақадаги муваффақиятсизликда мухлисларнинг ҳам таъсири борлигини айтиб ўтди. “Коммент”лар футболчиларни издан чиқарганмиш. Лекин Ироқ билан ўйингача ҳеч ким уларни танқид килмаётганди, аксинча футболчиларнинг шаънига фақат мақтовлар ёғилаётганди. Унда нега Ироқ билан ўйинда жамоа ютқазиб қўйди? Қани бу ерда мантиқ?

“Тўғри, Ироқ билан ўйингача бундай танқидлар йўқ эди. Агар ўша ўйинда эмас, ундан аввалроқ ютқазганимизда ўйинларни сотганимиз ҳақидаги хабарлар янада олдинроқ тарқаларди” — ўзига хос мантиқ билан жавоб берди Вадим Карленович.

Абрамовда қизиқ одат бор. Бирданига қайсидир футболчини таркибга чақирмай қўяди. Аввал Ҳайдаров, кейин Нагаев, энди эса Санжар Қувватов. Жароҳат олди деб эълон қилинган Санжар Қувватов “Машъал” таркибида “Металлург”га қарши ўйинда майдонга тушди-ку! Ўзи муаммо нимада?

“Барча клублар мураббийлари билан муносабатим яхши. Қувватов аввал Ироқ билан ўйинда, кейинчалик эса БААга қарши учрашувда оддий вазиятларда хатога йўл қўйди. Ироққа қарши ўйиндан кейин унда ўзига бўлган ишонч ҳисси камайиб, айбдорлик ҳисси ортиб кетганди. БАА билан ўйинда у ўзини ишончли тута олмаётганди. Гол ўтказиб юборилган вазиятгача араблар дарвозамизга тўғри зарба бера олмаётган эдилар. Илк марта тўғри зарба эса голга олиб келди. Шунинг учун Қувватовни Вьетнамга олиб кетмадим. У “Машъал” таркибида тезроқ руҳий жиҳатдан тикланиб кетган бўлса, бундан хурсандман”.

Шу пайтгача ҳали бирорта ўзбекистонлик мураббийга бир вақтнинг ўзида иккита терма жамоада ишлаш имкони берилмаганди. Олимпиада саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этиш учун унга бир вақтнинг ўзида иккита жойда ишлагани халал бергандир?

“Бирданига 2та терма жамоада ишлаш менга қийинчилик туғдирмади. Боиси, иккала терма жамоанинг ўйинлар графиги бир-бири билан устма-уст келмасди. Миллий терма жамоа билан ўртоқлик ўйинларидан 3 кун олдин, расмий ўйинлардан аввал эса 5 кун олдин йиғилиб, ўйин ўтказилади ва шу билан кейинги йиғингача жамоа тарқалиб кетади. Мен имкон қадар миллий ва олимпия терма жамоамиз иштирокидаги ўйинларга кўпроқ футболчиларни жалб қилишга ҳаракат қилдим. Бундан мақсад — миллий терма жамоага номзод футболчиларнинг сафи кенг бўлсин. Менга фақат жуда катта бўлган масъулият ҳисси кўпроқ босим ўтказди. Буни кўтариш осон эмас”, дея изоҳ беради Вадим Карленович.

Шу пайтгача Абрамовни жуда яхши психолог деб ҳисоблаб келардик. Аммо у ҳам футболчиларни руҳан кўтара олмади, мухлисларнинг “коммент”ларидан чалғита олмади. Балки  терма жамоага яхшироқ психолог керакдир?

“Жисмоний тарбия институтини тугатганман. Футболчининг психологияси борасида етарли билимга эгаман, деб ўйлайман. Гарчи терма жамоага психолог бириктирилган бўлса-да, терма жамоада бу масала билан ўзим шуғулланганим маъқул. Алоҳида психологга ҳожат йўқ”, дейди энг яхши психолог-мураббийлардан бири ҳисобланган Абрамов.

Футболчиларни ўйинга руҳлантиришнинг энг яхши йўлларидан бири — уларга мукофот ваъда қилиш ва уни бериш. Маълумотларга қараганда, Абрамов терма жамоалар бошлиғи бўлган маҳалда ва мураббийлар Инилеев ва Қосимов пайтида айрим ўйинларда футболчиларга мукофот пуллари берилмаган экан.

“Бўлмаган гап, — дейди Абрамов. — Мен терма жамоа менежери бўлиб ишлаганимда футболчилар ҳозиргидан кўпроқ мукофот пулларини олишган. Ишонмасангиз, футболчилардан буни сўрашингиз мумкин”.

“Уммонга нима учун ютқаздик?” — деган савол бериб юборди журналистлардан бири. Футболчилар ўйнамагандан кейин, ўйнашни истамагандан кейин ютқазади-да! Абрамов эса буни яхши савол ва ўринли танқид дея баҳолади.
 
“Умуман саралаш босқичига режа ва стратегия тузаётганимизда, биз 14 март кунги ўйиндан кейин Лондонга бориш масаласини ҳал қилишимиз керак эди. Футболчиларни индивидуал жиҳатдан тайёрлашни айнан 14 мартгача мўлжаллаб амалга оширгандик. Қолаверса, биз руҳий жиҳатдан Вьетнамдаги турнирда иштирок этишга тайёр эмасдик. Шунингдек, тақвимга кўра, Уммон 4 кунда 2та ўйин ўтказган бўлса, биз 2 кунда 2та ўйинда майдонга тушди”, дея муваффақиятсизлик сабабини тушунтиргандек бўлди Вадим ака.

ТАНҚИД ВА ИСТЕЪФО

Вадим Абрамов танқидни 2та тоифага ажратди: ўринли ва ўринсиз танқид. Фарқи нимада?

“Масалан, Уммонга қарши ўйин, тактика ва эпизодлар учун мен танқид қилишса, мен буни тўғри қабул қиламан. Лекин ютқазган ўйинимизни сотганга чиқариб, ютган ўйинимизни сотиб олганга чиқариш — буниси ўринсиз танқид!” – таъкидлайди Абрамов

“Мен шу пайтгача сизнинг ўйин услубингизни жуда кўп танқид қилганман. Аммо сиз уларга қулоқ қолмагансиз. Масалан, терма жамоа Осиё кубогида яхши иштирок этаётган пайтида ҳам услубингизни танқид қилганман”, деди Бобомурод Абдулла. “Бунёдкор” футболчиси Девид Карнининг интервьюсини ўқидингизми? Унинг айтишича, Австралия бош мураббийи Ўзбекистон билан ўйиндан олдин шундай кўрсатма берган: Ўзбекистон тўпни у ёқдан бу ёққа олиб юраверсин. Сизлар эса уларга қарши прессинг қўллаб, тўпни эгаллаган заҳоти уни узун пас орқали ҳужумга етказишга ҳаракат қилинг”.

“Менинг ўйин услубим шундай ва бундан кейин ҳам шундай ўйнашда давом этамиз”, дейди Абрамов. Балки бу мақолани Австралия билан ўйингача ёзиб, менга етказганингизда таклифингизни инобатга олишим мумкин эди”.

Мураббийлар муваффақиятсизликка учраганидан кейин янаям шарманда бўлмаслиги учун истеъфога чиқиб кетишади. Бизнинг Абрамов эса ҳозирча бу ҳақда ўйлаётгани йўқ. Боз устига, ЎФФ ҳам уни миллий терма жамоадан ҳам озод қилиш ҳақида ўйламаётган бўлса керак. Унга имкон берилади. Бу имкониятдан қанчалик фойдаланиш эса мураббийнинг ўзига боғлиқ.

“Мен ҳозирча истеъфо ҳақида ўйлаётганим йўқ. Айрим муваффақиятсизликдан кейин дарров хулоса чиқариш — бу тўғри эмас. Масалан, Ўзбекистон Австралияга 0:6 ҳисобида ютқазган бўлса-да, бу Ўзбекистон терма жамоасининг конкрет ҳолатини баҳолаб бермайди. “Арсенал”ни олиб қарайдиган бўлсак. Мавсум бошида жамоа “Манчестер Юнайтед”га 2:8 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Аммо ҳеч ким Арсен Венгерни ишдан кетказиш ҳақида ўйламади. Унга имкон берилди. Ҳозирги кунда эса “Арсенал” Премьер-лигада 3-ўринда бормоқда.

Мураббийлик шундай касбки, биринчидан, ундан ҳеч ким миннатдор бўлмайди. Ютса жамоа ютади, ютқазса мураббий ютқазади. Иккинчидан, тақдирингиз ҳар доим ўзгалар қўлида бўлади. Истеъфо беришдан осон нарса йўқ. Мен бунга ҳар доим тайёрман. Агар ўрнимга келадиган мураббий вазиятни яхши томонга ўзгартирса ва Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига олиб чиқишга ваъда берса, мен дарҳол жойимни бўшатиб бераман. Айтинг, шундай мураббий борми?”, дейди Абрамов.

“Мен мақолаларимда ҳар доим битта таклифни илгари сурганман, — дейди Бобомурод Абдулла бўш келмай. — Ўзбекистонга нормал мураббий керак. У ўзбекистонлик ёки МДҲ давлатларидан бўлмаслиги керак. МДҲ келадиган мураббий ташқи кучлар таъсирига берилиб қолади. Терма жамоага Пол Ле Гуэн, Бора Милутинович каби мураббийлар керак”.

“Бу таклифингизни Мираброр Усмоновга билдиринг. Бу масалани мен ҳал қилмайман”, деди Абрамов.

Олимпия ўйинлари билан хайрлашдик. Энди нима бўлади, миллий терма жамоамизнинг тақдири қандай кечади? Умуман, режалар қандай?

“Уммон ўртоқлик ўйини борасида бизга ўзи таклиф қилиб, кейинчалик бу таклифни ўзи рад қилди. Иордания бизни ўз мамлакатига чорлади, аммо унинг таклифини биз рад қилдик. Терма жамоа 22 май куни Тошкентда йиғилади. 27 май куни эса Тошкентда бирорта терма жамоа билан ўртоқлик ўйинини ўтказишни режалаштиряпмиз, рақиб излаяпмиз. Легионерлар эса турли муддатларда терма жамоага қўшилишади. Айримлари сафимизга кечроқ етиб келишса, баъзиларида миллий чемпионат ўйинлари апрель ва майда тугаб бўлади”. Бу Вадим Абрамовнинг миллий терма жамоа хусусидаги фикрлари эди.

“Нима бўлган тақдирда ҳам мен ва футболчилар ўз ишимизни сидқидилдан бажардик. Тўғри, натижа бўлмади. Аммо бор кучимиз билан ишладик”. Бу Вадим Абрамовнинг матбуот анжуманидаги энг сўнгги сўзлари эди.

Хуллас, шунақа гаплар. Журналистлар аламзада мухлислар номидан мураббийга аччиқ-аччиқ саволлар беришди. Ҳаттоки истеъфо талаб қилишди, тактикани танқид қилишди, ким нима хоҳласа, шуни гапирди. 45 дақиқа давомида “жанг” кетди. Мураббий ва журналистлар ўртасидаги баҳснинг биринчи бўлими тугади. Иккинчи бўлимни эса Федерация раҳбарияти давом эттиради. Хулосани улар чиқаришади. Маълумотларга қараганда, Терма жамоалар марказининг фаолияти бошқатдан кўриб чиқилармиш. Дарвоқе, марказ раҳбари Асқар Толибжонов бугун матбуот анжуманида кўриниш бермади. Унга ҳам бериладиган саволлар йиғилиб қолганди. Майли, марказ масъуллари ЎФФ президенти Мираброр Усмонов олдида жавоб беришса бўлгани.

Олимхўжа БЎРОНОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:47, 03.04.2012. Ўқилди: 10020 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўзбекистон Игорь Сергеев 3
3 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
4 Тожикистон Шаҳром Самиев 2
5 Эрон Муҳаммадмеҳдий Муҳибий 1
6 Тожикистон Зоир Жўрабоев 1
7 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
8 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
9 Туркманистон Арзувгули Сапаргулиев 1
10 Ўмон Муҳсин ал-Ғассоний 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.