Бугун 11 октябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6234 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Натижа йўқлиги аниқ: Маълум бўлишича, тажриба ҳам, айбдор ҳам йўқ экан

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Матбуот анжуманлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Муҳтарам мухлис! Мазкур мулоҳазаларни ёзишдан аввал бизни бир масала узоқ ўйлантирди. Эътибор бергандирсиз, сўнгги пайтлар мулоҳазаларимиз  ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган интервьюларга муносабат билдиришдан иборат бўлмоқда.
Яъни ўша интервьюлар таъсирида шахсий қарашларимизни жамоатчилик билан бўлишмоқдамиз. Савол туғилиши табиий: нима сабабдан миллий жамоамиз таркиби позициялар нуқтаи назаридан муҳокама қилинмаяпти? Ахир 10 йил аввал футбол мавзусидаги мақолалар руҳи бутунлай бошқача эди. Футболдаги коррупция, келишилган ўйинлар эмас, балки кўпроқ миллий жамоамиз таркибига чақирилган ва чақирилмаган футболчилар ҳақидаги фикрларимизни очиқ-ойдин баён этардик, бу борада ўзаро баҳслашардик.

Бугун эса вазият ўзгарди. Журналистлар кўпроқ футболимиздаги ҳақиқий аҳвол ва ҳозиргача тилга олинмаган ҳақиқатларни ёритиш билан шуғулланишмоқда. Хуллас, бир қарашда асл футболдан узоқлашаётганга ўхшаймиз. Бироқ масаланинг бошқа жиҳати ҳам бор: қандай оғир бўлмасин, асл ҳақиқатлар ҳозир очилмаса, кейин  кечикишимиз мумкин. Балки айни чоғда футбол журналис­тикаси шу пайтгача очиқ турган бўшлиқни тўлдириши керакдир. Бошқача айтганда, ўзига хос ўтиш даврини бошдан кечиряпмиз, чоғи. Шунинг учун футболнинг асл моҳиятидан узоқлашаётгандек кўринамиз-у, лекин тобора унга яқинлашмоқдамиз, соҳани ич-ичидан билмоқдамиз, ўрганмоқдамиз. Футболга дахлдор медиа-майдон шу қадар ранг-баранглашдики, ундаги материаллар қандай мақсадларни кўзлаб ёритилаётганини аниқлаш, тушуниш анчайин мураккаб. Дейлик, ўзи ва Улуғбек Бақоевнинг олимпия термаси асосий таркибида майдонга туширилмагани тарихини эслаб, кулиб сўзлаётган Бахтиёр Ҳамидуллаев кўнглидан нималар ўтмоқда? Аслида буларни эслаш кулгими ёки алам-изтироб? Бу саволга одилона жавоб бериш мушкул. Йўқ, мутлақо имконсиз. Гап танганинг икки томонини билиш ва эшитишда ҳам эмас. Танганинг икки томонини билсак-билмасак, мухлисларга бир ҳақиқат маълум: миллий жамоамиз ҳали-ҳануз мундиал йўлланмасини қўлга киритолмай ҳалак, олимпиячиларимиз ҳамон шундай чипта орзусида овора-ю сарсон!

Газетамизнинг ўтган сонидаги мулоҳазаларда Самвел Бабаян фаолиятидаги хатолар ва  натижасизлик ўзи билан боғлиқ эмаслиги ҳақида сўзлаганини эслаб, бу борада шахсий қарашларимизни баён этгандик. Унинг интервьюсидан маълум бўлишича, хатолар ва натижасизлик тақдирдан, ўзи эса оппоқ! Бу сафар Вадим Абрамов интервьюсида шундай кайфият  кузатилди. У гўё футболимиз равнақи учун катта иш қилган ва шунга яраша қадрланмаяпти.

Тўғриси, ҳар икки мутахассис интервьюсидан кейин ҳам қалб ларзага тушади, беихтиёр ўзингни ҳам айбдор санайсан киши. Ахир билиб-билмай, бировнинг шаънига тош отиш, уни ноҳақ айблаш Аллоҳга хуш келмаслиги барчага аён! Шу маънода футбол медиа майдонидаги интервьюларга муносабат билдириш осон эмас. Бу иш ҳар доим  биз учун изтироб ор­қали ўтади! Ҳар сафар бизни битта факт ёзишга ундайди: ким нима демасин, факт битта - терма жамоаларимизда натижа йўқ! Шундай экан, ўзини оқлаш, қайта тарғиб қилиш ва яна ишонч қозониш умидида ёниб-куйишдан нима фойда?! Таъкидлаганимиздек, энди футболимиз жамоатчилиги  аввалгидек яшаш, мураббийлар фаолиятини аввалгидек кўришни истамаяпти. Футболимиз ҳам янги давр­га қадам босмоқда. Бу давр ўзини ўзи тозалашдан бошланмоқда. Одатда тозалаш жараёнида ҳўл-у қуруқ баравар ёнади: кимдир ютади, бошқа биров жабрланади! Бу - иложсиз ҳолат!

Жабрланадиганлар ёки жабрланиши мумкин бўлганларни ҳимоя қилиш имкондан ташқарида. Мазкур жараёнда ҳар ким наинки экканини, экмаганини ҳам ўради, қилмаган иши учун ҳам жавоб беради. Бир-икки шахс ёки раҳбар мазкур ғала-ғовур жараённи тўхтатолмайди. Футболни яхши кўрганлар ва уни ташлаб кетолмайдиганларгина рўй беражак изтиробли, зиддиятли ҳолатларга бардош беришади, чидашади. Футболимиз  шундай мураккаб ва кимларгадир ёқимсиз, маъқул келмайдиган йўл орқали ёруғ манзиллар сари боради, тараққий топади. Биз ҳам шу издиҳом ичра мулоҳаза ёзамиз, зеро, воқеликни жим кузатолмаймиз. Албатта, мулоҳаза билдириш жараёнида кўп ҳолларда ишонч билан сўзлаймиз ва бунда фактлар эмас, балки интуицияга ҳам таянамиз. Вадим Абрамов бош жамоамизнинг Тошкентда Саудия Арабистони термасига ютқазганини тажрибасизлик билан изоҳлади ва журналист саволига очиқ-ойдин жавоб қайтаришдан ўзини олиб қочди. Вадим Карленович шундай қалтис саволлар берилганида, ўзига хос мантиқ билан бошқаларни айблайди ва ўзини ҳимоялайди. Лекин билмайдики, бошқалар ҳам ўзи каби мантиққа асосланишади ва унга нисбатан нохуш таассурот туғилаверади. Хўш, Осиё кубоги-2011да Австралия термасига 0:6 ҳисобида ютқазган футболчиларимиз Вадим Абрамов айтганидек, тажрибасиз эдиларми ҳақиқатан ҳам? Унутмайликки, гап Александр Гейнрих, Максим Шацких, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов каби камолот палласи бўлган футболчилар ҳақида бормоқда.  Вадим Абрамов бир ҳақиқатни тан олсин: ўшанда ҳам, 2019 йил кузидаги нохуш учрашувда ҳам футболчилар эмас, аксинча, унинг ўзи тажрибасизлик қилганди. Дохадаги учрашувларни бевосита стадионда кузатган Аҳадхон Абдуҳамитов кейинчалик кўпчилик Вадим Абрамовга Австралия термасига қарши ҳимоядан ўйнаш лозимлигини айтганини сўзлаб берганди. Аммо Вадим Карленович таклиф-мулоҳазаларга мутлақо эътибор қаратмаган. Энди эса «Ўйиндан олдин қарор чиқариш мураббий зиммасида, ютганимизда қаҳрамонга айланардим!» -  дея ўзини оқлайди ва ўкинади. Ҳолбуки, энди ҳаммаси тарих. Энди у авлод тарихни янгиламайди. Тарихни янгилаш - бошқаларнинг вазифаси!

Табиийки, юқоридаги мулоҳазалар шунчаки, ёзилмади. Бундан 3 йил аввал Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимизни катта умидлар билан Таиландга кузатиб, кейин тарвузимиз қўлтиғимиздан тушганди. Ўшанда Друловичга бугун Сречко Катанецга ишонаётганимиз каби катта умид боғлагандик. Натижа эса ўзини оқламаганди. Мана, бугун миллий жамоамиз Янги Зеландия термаси билан куч синашади. Бунга қадар Жанубий Судан термаси 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Ҳа, ҳисоб ёқимли. Ўйин сифати ҳақида эса бундай хулоса билдириш мушкул. Аёнки, Сречко Катанецдан бу хусусда сўрасангиз, у тажриба ва ўйин амалаёти етишмаслиги ҳақида сўз очади! Яна савол туғилади: бу каби жавоб ва изоҳларни қачонгача тинглаймиз ва бунга мажбурмиз?

Муҳаммад ВАЛИ

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:08, 03.02.2022. Ўқилди: 1670 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.