Смит: «Погбанинг муаммоси – барқарорлик етишмаслигида»
«Манчестер Юнайтед» клуби собиқ ҳужумчиси Алан Смит "қизил иблислар" ярим ҳимоячиси Поль Погба ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Поль оптимал формада бўлганида — ундан яхши футболчи йўқ. У ўйинни ажойиб тарзда олиб боради, ноодатий узатмалар беради, тўп билан чиройли муомала қилади. Мухлислар эса уни доимо мана шундай формада кўришни исташади. Погбанинг муаммоси — ундаги барқарорлик етишмаслигида. Афсуски, унинг ўйинига ташқи омиллар тез-тез таъсир кўрсатади. Ҳар бир футболчи курашиши ва ҳар ҳафта юқори иштиёқ намойиш этиши керак. Поль эса бундай хислат йўқ», - деди Алан.
Манба: football24.ru
Киритилди: 23:00, 04.02.2022. Ўқилди: 1287 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар