Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Ламин Ямаль «Атлетико»га қарши илк ўйиндаги мағлубиятдан сўнг баёнот берди [5595]

«Барселона» — «Атлетико» учрашуви ҳаками мавсум охиригача Чемпионлар лигасидан четлатилди [3894]

“Реал Мадрид” ва Ла Лиганинг бошқа футболчилари йирик жиноят можаросига аралашиб қолди [3168]

Альваро Арбелоа: «Барселона»га ҳакамлар Испания чемпионатида ёрдам беришяпти» [2291]

Суперлига. "Нефтчи"ни енгган "Пахтакор" етакчига айланди (Турнир жадвали) [2019]

Европа лигаси. Чорак финалнинг илк ўйинлари натижалари [1922]

«Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг ўрнига муносиб футболчи топди [1712]

"Манчестер Юнайтед”да мақсад ўзгарди: жамоа ЕЧЛ йўлланмаси билан кифояланмоқчи эмас [1629]

Суперлига. «Нефтчи» — «Пахтакор». Таркиблар эълон қилинди [1550]

«Барселона» Европанинг топ-5 лигасида ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клуб [1475]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Салоҳ ва Мане. Африка кубоги финалчилари ўртасидаги рақобат қандай якунланади?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Қитъа чемпионатлари / Африка миллатлар кубоги
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Якшанба куни Африка кубоги финали бўлиб ўтади ва унда Сенегал ва Миср терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Шу тариқа, «Ливерпуль» юлдузлари Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳ ўзаро тўқнаш келиб, кубок учун кураш олиб боришади. «Stadion.uz» нашри африкалик юлдузлар ўртасидаги муносабатлар тарихини эслайди.

Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане сўнгги йиллардаги Африка қитъасининг энг яхши футболчилари ҳисобланади. Улар «Ливерпуль»га Чемпионлар лигаси ва узоқ кутилган Премьер-лига ғолиблигини қўлга киритишга ёрдам берди. Бошқа кўплаб топ-клублар икки футболчига ҳам қизиқиш билдиришган, аммо улар «Энфилд»да қолишга қарор қилишди.

2017 йилнинг ёзида «Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳни 42 миллион евро эвазига сотиб олди. Мисрлик мерсисайдликлар ҳужуми чизиғини кучайтириш учун катта умидлар билан такиф этилган эди. Муҳаммад жамоага келган пайт Мане ва Фирмино аллақачон «Ливерпуль» сафида тўп тепар эди. Шундан кейин «қизиллар»нинг даҳшатли ҳужум триоси ташкил топди. Салоҳ ўзининг биринчи мавсумини ақл бовар қилмайдиган даражада ўтказди ва барча мусобақаларда 44 та гол урди (шундан 32 таси Премьер-лигада). Мане ўша мавсумда 7 та голли узатма берган бўлса, улардан 6 тасини айнан мисрликга берган.

Кейинги мавсумда Маненинг ўзи ҳам ажойиб мавсум ўтказди. Премьер-лигада Садио Обамеянг ва Салоҳ билан энг яхши тўпурар унвонини бўлишди. Сенегаллик «Ливерпуль»да муҳим футболчи бўлса-да, у ҳали ҳам мисрликнинг «соясида» қолмоқда. Агар муҳлислар Салоҳни «Олтин тўп»га даъвогар сифатида билса, ҳеч қачон Манени ушбу совринга номзод сифатида эътироф этишмайди.

Шубҳасиз, йилдан-йилга клубнинг икки африкалик футболчилари орасидаги муносабатларидаги кескинлик кучайиб борди. Бу кескинлик 2019 йилнинг 31 августида яна бир марта ўз тасдиғини топди. Ўшанда «Ливерпуль» меҳмонда «Бёрнли»га қарши баҳс олиб бораётган, ўйин эса 3:0 ҳисобида давом этаётган эди. Ўйинда Мане 1 гол уришга муваффақ бўлган бўлса, Салоҳ Фирминонинг голига ассистентлик қилган эди. Баҳснинг энг кулминацион нуқтаси 83-дақиқада юз берди. «Қизиллар» тезкор ҳужум уюштиришди, мисрлик жарима майдончасининг ўнг томонида тўпни қабул қилиб олди. Унинг олдида иккита ҳимоячи, чап томонда эса фақат сенегаллик футболчи бор эди. Манеда гол уриш учун имконият бўлса-да, Салоҳ рақибларини алдашга қарор қилди ва тўпни олдириб қўйди. Икки дақиқадан сўнг сенегаллик алмаштирилди ва у Клоппга ўша эпизодда гол уриши мумкинлигини айтиб, ўз эътирозини билдирди. Манени шерикларни тинчлантиришга ҳаракат қилди, аммо ҳужумчининг нақадар ғазаблангани маълум эди.

Гарчи ишониш қийин бўлса-да, иккала футболчи ўйиндан сўнг ҳеч қандай муаммо йўқлигини айтишди. Ушбу фонда африкаликлардан бирини «Ливерпуль»дан кетиши мумкинлиги ҳақида миш-миш тарқалди. Манега «Реал Мадрид»га қизиқиш билдирган эди, аммо футболчи «қизиллар» сафида қолиб, жамоанинг етакчисига айланишга қарор қилди.

Африкаликлар ўртасида бошқа очиқ тўқнашувлар бўлмади. Аммо, икки футболчи ўртасидаги кескилик батамом йўқолиб ҳам кетмади. Шундай қилиб, 2020 йил декабрь ойида Мане «Кристал Пэлас» билан ўйинда алмаштирилганидан норози бўлди. Ушбу ўйинда мерсисайдликлар 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва Мане ўзи статистикасини яхшилаб олиш учун ажойиб имконият бор эди. Бироқ Клопп сенегаллик футболчини 57-дақиқада заҳирага олди ва мураббийнинг қарори табиийки футболчига унчалик ёқмади. Мане ўрнига мисрлик майдонга тушди ва иккита гол ва бир голли узатма муаллифига айланди.

2021 йилнинг баҳорида «Ливерпуль» «Челси»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва ўйиндан сўнг Мане аламини клуб мухлисларидан олган. Гап шундаки, сенегаллик пенальти тепиши мумкин эди, лекин у ўзи ишлаган жарима тўпини тепишдан маҳрум бўлди. Бу эса Садионинг ғазабини чиқаришга сабаб бўлди.

Очиғи, Салоҳ ва Мане нафақат жамоа ғалабаси, балки шахсий ютуқлар учун ҳам курашадиган ҳужумчилар сирасига киради. Жорий йилда уларнинг рақобат ҳақидаги ҳикояси янада авжига чиқди. Ниҳоят, қай бири кучлироқ эканлигини аниқлаш мумкин ва бунинг учун тўлиқ 90 дақиқа, эҳтимол 120 дақиқа вақт бор. Якшанба куни Африка кубоги финали бўлиб ўтади ва бунда футболчилар ўз жамоасини ғалаба томон етаклайди. Боз устига, катта эҳтимол билан улардан бири турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилади (агар, Миср дарвозабони Абугабал учинчи марта пенальтилар сериясида ўзини кўрсатмаса).

Энг қизиғи шундаки, бу икки футболчи ўртасидаги кураш якшанба куни тугамайди. Ҳар икки форвард ҳам бу йил 30 ёшда ва Қатардаги жаҳон чемпионати бу икки юлдуз учун охирги мусобақа бўлиши мумкин. 2026 йилда иккаласи ҳам аллақачон фаолиятининг сўнгги йилларини ўтказаётган бўлишади. Бироқ, бу футболчиларнинг фақат биттаси Қатарга кетади. Сенегал ва Миср терма жамоалари март ойида ЖЧ саралаши доирасидаги учрашувни ўтказади ва ушбу баҳс ғолиби жаҳон чемпионатига йўл олади.

Бу Салоҳ ва Мане ўртасидаги муносабатларга қандай таъсир қилиши жуда қизиқ. Ҳар ҳолда иккаласининг ҳам бир ярим йилдан сўнг «Ливерпуль» билан шартномасини тугайди. Мерсисайдликлар қишки трансфер ойнаси вақтида Луис Диаз билан шартнома имзолади ва катта эҳтимол билан ушбу футболчи африкалик қаҳрамонларимизнинг бирининг ўрнини эгаллайди . Келинг, бу икки футболчи ўртасидаги кураш қандай тугайди. Биргаликда кузатамиз.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 06:00, 05.02.2022. Ўқилди: 4141 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик