Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоаси ҳимоячиси Томаш Ҳубочан Англия чемпионатида ўйнаш орзуси, питерликлар сафида чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш ва итларни севиши ҳақида гапириб берди.
- Сиз қачонлардир Европанинг кучли чемпионатларининг бирида ўйнашни хоҳлармидингиз?
- Албатта, Европанинг қаеридадир тўп сургим келади, аммо ҳозир бу ҳақида ўйлаганим йўқ. Барча ўй-хаёлларим "Зенит" билан боғлиқ. Европа чемпионатларининг ичида энг севган биринчилигим йўқ, лекин Англия чемпионати - жуда яхши. Балки ўша ерда ўйнашни истарман.
- Сизнинг футболдаги орзуингиз?
- Ҳар бир футболчининг орзуси - Европа ва Жаҳон чемпионатлариа қатнашиш. "Зенит" УЕФА кубогида ғолиб чиққан, аммо у 2008 йилда бўлган эди. Ҳозир мен жамоа билан чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни орзу қиляпман.
- "Зенит" қачон чемпионлар лигасини ютади?
- Қачонлигини билмайман. Лекин мен келгуси мавсумда "Зенит"нинг чемпионлар лигасида ғолиб чиқишини истайман.
- Таниқли рус футбол аналитиги Александр Бубнов "Зенит"нинг ЦСКА устидан ғалаба қозонганидан кейин шундай деган эди: "Губочан - бу исталган ҳужумчини қопадиган футбол ити" ...
- Мен бунга нима ҳам дердим? Ҳа, мен ҳам итларни севаман, - дея Ҳубочаннинг сўзларини келтиради "Р-Спорт".
Бу мавсумда Томаш Ҳубочан Россия чемпионатида 24 ўйин ўтказиб, иккита голли пас узатган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).