Туркиянинг Анталья шаҳридаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган “Навбаҳор” жамоаси бугун Қозоғистоннинг Уральск шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи “Акжайик” клубига қарши назорат-синов ўйинида майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол 47-дақиқада урилди. “Акжайик” ҳимоячиларидан бири ўз жарима майдончаси ичида қўл билан ўйнаганлиги сабабли, пенальти белгиланди ва уни ярим ҳимоячимиз Азимжон Аҳмедов аниқ амалга оширди.
“НАВБАҲОР” – “АКЖАЙИК” - 1:0 (0:0)
Белек (Анталья, Туркия).
Гол: Азимжон Аҳмедов (47-пенальти).
“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Давронбек Ҳошимов, Игорь Голбан, Боян Цигер, Станислав Андреев, Йован Жокич, Азимжон Аҳмедов, Нурилло Тўхтасинов, Жамшид Искандеров, Элгужа Григалашвили, Зоран Марушич.
Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Теляков, Хуршидбек Мухторов, Эҳсони Паншанбе, Асад Собиржонов, Ислом Кенжабоев, Иброҳим Ғанихонов, Жавоҳир Ҳусанов, Андрей Сидоров.
Эслатиб ўтамиз, режага кўра, “Навбаҳор” навбатдаги назорат ўйинини 12 февраль куни Қозоғистон Премьер-лигаси вакилларидан яна бири – Алматининг “Қайрат” жамоасига қарши ўтказади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).