"Фиорентина" Россия трансфер бозорида фаол ишлашни бошлади
Италиянинг «Фиорентина» клуби Россияда қишки трансфер ойнаси ёпилгунига қадар ўз ҳужумчиси Александр Кокоринни сотиб юбориш борасида иш бошлади. Италия клуби учун Кокоринни Россияга қайтиши энг яхши ечим бўлади, дея хабар тарқатмоқда La Nazione.
Агар 30 ёшли футболчи билан хайрлашишни имконияти бўлмаса, у ҳолда «Фиорентина»да иккита вариант қолади: ёки футболчи билан шартномани бекор қилиш борасида келишувга эришиш ёки унинг трансферидан пул ишлаб олиш учун ёзги трансфер бозорини кутиш.
22 февраль куни Россияда қишки трансфер ойнаси ёпилади. Футболчининг «Фиорентина» билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача амал қилади.
Киритилди: 22:15, 16.02.2022. Ўқилди: 953 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар