Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор» Олий Лига пешқадамига айланиб олди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Июль ойига қолдирилган «Насаф» – «Нефтчи» учрашувидан ташқари, 3-турнинг барча учрашувлари бўлиб ўтди. Тур доирасидаги сўнгги баҳс 9 апрель куни Тошкентдаги «Жар» стадионида бўлиб ўтди. Унда «Бунёдкор» «Шўртан»ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувда ҳисоб 19-дақиқада очилди. «Бунёдкор»нинг чап қанотдан, Шавкат Саломов ва Лутфулла Тўраев иштирокида ташкил этган ҳужуми, охир-оқибат Баҳодир Пардаевнинг голи билан якунига етди.

«Шўртан»да биринчи бўлимда ҳам, иккинчи бўлимда ҳам ҳисобни тенглаштириш учун қатор имкониятлар бўлди, бироқ Игорь Криушенко шогирдлари улардан унумли фойдалана олишмади. «Бунёдкор» эса 75-дақиқага келиб ҳисобдаги фарқни оширди. Бу вазиятда жарима зарбасини амалга оширган Шавкат Саломовнинг маҳорати ҳал қилувчи роль ўйнади.

Учрашув асосий вақти якунланишига уч дақиқа қолганида Анваржон Солиев ўз номини таблога ёздириб қўйди. Камолиддин Мурзоевнинг зарбасидан сўнг қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган фахрий футболчи ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Қайд этиш жоиз, бу вақтда Солиевнинг майдонга тушганига икки дақиқа ҳам бўлмаган эди.

3:0 ҳисоби ўйин якунига қадар ўзгармади. Ушбу натижадан сўнг, очколари сонини 7тага етказган «Бунёдкор», тўплар нисбатига кўра, Олий Лига пешқадамига айланди. Тошкентнинг бошқа бир жамоаси — «Пахтакор» ҳисобида ҳам етти очко бор. Ҳозирча фақат «Насаф» йўқотишларсиз бормоқда.

Бунгача чемпионатда карвонбошилик қилиб келган «Шўртан» эса 4-ўринга тушиб кетди.

Олий Лига, 3-тур
9 апрель, душанба
БУНЁДКОР – ШЎРТАН 3:0 (1:0)
ГОЛЛАР: Баҳодир Пардаев (19), Шавкат Саломов (75), Анваржон Солиев (87).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:39, 09.04.2012. Ўқилди: 7036 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик