Бугун 18 май, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • 1:0
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • 1:2
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • 0:2
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • 0:3
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • 2:0
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • 1:1
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • 2:1
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • 2:3
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • 0:1
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • 3:2
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • 1:3
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • 1:0
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.05.2026 23:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • 2:0
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • 1:0
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • 1:1
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • 1:0
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:4
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • 3:1
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал» ёки «ПСЖ»: Чемпионлар лигаси бош соврини учун асосий 5 даъвогар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Жамоалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

15 февраль куни Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи старт олди. Қуръадан кейин «ПСЖ» - «Реал», «Интер» - «Ливерпуль» ва «Атлетико» - «Манчестер Юнайтед» каби жуфтлик ўзаро ўйнашини ҳисобга олсак, Европа футболининг баъзи гигантлари турнирни 1/8 финал босқичида тарк этиши аниқ бўлади. Шу сабаб жорий мавсум ЕЧЛ бош соврини учун қайси жамоаларнинг имконияти қолганларига қараганда юқорироқ эканлиги ҳақида суҳбатлашишга қарор қилдик. Келинг, энг кучлиларидан бошлайлик.

«Манчестер Сити»

Ўтган йили «шаҳарликлар» узоқ кутилган кубокни қўлга киритишга бир қадам қолганди. Аммо, улар финалда «Челси»га имкониятни бой бериб қўйишди. АПЛ тарихидаги энг қиммат трансфер, Жек Грилиш билан кучайтирилган (117 миллион евро) Пеп Гвардиола бошчилигидаги клуб бу мавсум ҳам бош соврин учун асосий даъвогар сифатида қаралмоқда. Қишда «Сити» Ферран Торресни 55 миллион евро эвазига «Барса»га сотиб юборди, аммо бу сотув жамоани умуман заифлаштирмади. Гарчи «шаҳарликлар»нинг марказий ҳужум позициясида камчилик бўлса-да, барибир «Ман Сити» таркиб жиҳатдан қолган жамоалардан кучлироқ. Агар аввалроқ «Сити» ҳужумда чизиғи орқали кўпчиликни ҳайратда қолдирган бўлса, Рубен Диас келиши билан Гвардиола жамоасининг ҳимояси деярли ўтиб бўлмас бўлиб қолди. Лиссабондаги 1/8 финалнинг биринчи ўйинида «шаҳарликлар» буни исботлашди. Инглиз клуби тажрибали «Спортинг»ни аяб ўтирмади. «Сити» «шафқатсизларча» ўйнаб, португалияликларни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

 

«Бавария»

Мюнхен клуби худди «шаҳарликлар» каби 1/8 финалда бир қарашда осон бўлиб кўринадиган рақибга қарши ўйнашди. Аммо, ёш иқтидорлар етиштириб чиқариши билан ном қозонган «Зальцбург» ўз уйида «Бавария»га катта муаммолар туғдира олди. Бундеслига клубида топ даражадаги футболчилар бор, лекин улар Австрия «буқалари»га қарши ўйинда жуда ҳам қийналишди. «РБ Зальцбург»нинг тезкор ҳужумчилари Мюнхен жамоаси ҳимоясини сочиб ташлади.

Австрияликлар тарихий ғалабага бир қадам қолганда, аммо...

Ўйин тугашига бир неча дақиқа қолганда Кингсли Коман гол уриб, мувозанатни таклади – 1:1. Бу натижа қайсидир маънода «Бавария» учун қулай ҳисоб. Чунки улар Мюнхенда янада тажовузкороқ ўйнаш учун сабаб бўлди. Агар, мағлуб бўлишганида, «Зальцбург» сафарда ҳимоявий ўйин намойиш кўрсатиши мумкин эди. Юлиан Нагелсманн қўл остида Мюнхен клуби Ханс Флик жамоаси даражасигача чиққани йўқ. Аммо шундай бўлса-да, «Бавария» ҳар қандай турнирда фаворит ҳисобланади. Хоҳлайсизми, йўқми, «немис машинаси» Европанинг энг барқарор жамоаларидан бири.

 

«Ливерпуль»

Юрген Клопп жамоаси 1/8 финал босқичидан Италия чемпиони - Конте ва Лукаку кетганидан кейин ҳам ўзининг даражасини кўрсата олган «Интер»га қарши майдонга тушишди. «Жузеппе Меацца»да кечган биринчи ўйиннинг биринчи тайми бироз зерикарли кечди, аммо иккинчи бўлимда ўйин бироз жонланди ва чорак финал йўлланмаси деярли аниқ бўлди. Индзаги шогирдлари ўз майдонида Клопп бошчилигидаги мерсисайдликларга имкониятни бой берди – 0:2. Таъкидлаш керакки, Миланда, Италиянинг амалдаги чемпионини мағлуб этган жамоа бош соврин учун курашиши аниқ. Унутмайликки, мерсисайдликлар «Атлетико», «Милан» ва «Порту» каби жамоалар бўлган ўлим гуруҳидан ўтиб, тўплаш мумкин бўлган 18 очкодан 18 тасини ҳам ўзиники қила олди. Шунчаки, респект!

 

«Реал» ёки «ПСЖ»

Парижликларга плей-оффнинг биринчи босқичидаёқ рақиб борасида омад кулиб боқмади. Қуръа уларга Испаниянинг «Реал» клубини рақиб сифатида танлади.  Парижда кечган биринчи ўйин мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди — Килиан Мбаппе 94-дақиқада ғалаба голини киритди. Бироқ таблодаги ҳисоб «ПСЖ» ва «Реал» ўртасида қанчалик катта фарқ борлигини тўлиқ кўрсатиб бера олмайди. «Қаймоқранглилар» ўзларининг тажрибали футболчилардан ташкил топган жамоаси билан кейинги босқичга чиқиш учун кураш олиб боради. Ҳеч шубҳа йўқки, Мадридда кечадиган ўйин барчасини ҳал қилиб беради.

Парижда кечган учрашувда «Реал Мадрид» қарши ҳужумда ўйнади. Аммо, улар Донарумма дарвозаси олдида айтарли хавфли вазият ярата олмади. Нейтрал мухлислар икки гигант жамоа ўртасидаги баҳсда парижликлар устунлигини тахмин қилишмоқда. Лекин шуни ҳам унутмайликки, «Реал» ўз майдонида, 60-70 минг мухлислари қаршисида ҳар қандай жамоа қаршилигини синдира олади. Шу сабаб ушбу ўйин ғолибини, ЕЧЛ бош соврини учун ҳам асосий даъвогар сифатида қараш мумкин.

 

«Челси»

Охирги Чемпионлар лигасида «кўклар» асосий рақиби «Ман Сити» устидан ғалаба қозониб, Чемпионлар лигаси кубогини ўзиники қилди. Ҳеч шубҳа йўқки, бу йил ҳам «аристократлар» бош соврин учун кураш олиб боришади. Ёзда «Челси» Ромелу Лукаку орқали таркибни кучайтирди, аммо бельгиялик футболчи Томас Тухель билан тортишиб қолди. Лукаку ва раҳбарият ўртасида низо келиб чиқди. Аммо, кейинчалик барчаси изига тушди. Жорий мавсумда «Челси»нинг Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш имконияти кўпроқ, аммо лондонликлар таркибни кучайгани учун эмас, балки омадли қуръа туфайли. «Лилль» ўтган йилги Франция чемпионига айланган таркибни деярли ярмини сотиб юборди. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бу қарама-қаршиликда лондонликларнинг имконияти юқори. Ўтган йилги финалда Тухель жамоасини нималарга қодирлигини исботлади, шунинг учун бу йил ҳам «аристократлар»ни ёддан чиқариб бўлмайди.

Нима деб ўйлайсиз, ушбу жамоалар орасида қайси клубнинг имконияти юқорироқ?

Киритилди: 14:56, 20.02.2022. Ўқилди: 4841 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик