Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Виллиан: «Пул учун қолиш — мен учун эмас»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Еврофутболда роса яйраган бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Виллиан ҳозир ҳам «кўҳна қитъа» майдонларида жавлон уришда давом этиши мумкин эди. Бироқ унинг ўзи ватанига қайтишни лозим топди. Айни пайт «Коринтианс»да тўп сураётган вингер FourFourTwo наш­рига берган интервьюсида айнан шу қарорига изоҳ берди. Вингер шунингдек, «Арсенал»даги фаолиятини ҳам эсга олди.

- Узоқ танаффусдан ке­йин Бразилия футболига қайтдингиз. Хўш, ҳозирги ишларингиз қандай?

- Тўғриси, ҳамон мослашиш жараёнидаман. Ҳар ҳолда, 14 ой эмас, 14 йилдан кейин қайт­дим. Қисқаси, узоқ вақт хорижда ўйнаганим сезиляпти, барибир. Ҳа, маҳаллий футболга қоришиб кетишим бироз вақт талаб этади, шекилли. Нимани кўпроқ қўмсаяпман? Савдо марказлари бўйлаб оилавий сайрларни. Ахир Найтсбрижда, шундоққина Harrods (Лондоннинг энг машҳур универмаги, дунёдаги энг йирик ва замонавий савдо марказларидан бири) рўпарасида яшаганмиз. У ерда бар ва ресторанлар ҳам жуда кўп эди. Баъзан уйдан чиқиб, бир пинжон қаҳва ичиш учун Caffe Concerto ичига бош суқардим. Қисқаси, Лондонда тез-тез сайрга чиқардик. Бразилияда эса бундай қилиш анча қийин, аниқроғи, мутлақо мумкин эмас!

- Умуман, Бразилиядаги ҳозирги ва 2007 йилги ҳолат ўртасида фарқ каттами?

- Ҳа, кўп нарса ўзгарган. Мисол учун, «Коринтианс»ни олсак, биринчи даврда икки жойда шуғулланганмиз - бирида контейнердан кийиниш хонаси сифатида фойдаланганимиз эсимда. Энди эса «Коринтианс» Европанинг унча-мунча клублари ҳавас қиладиган фантастик машғулотлар базасига эга. Ҳа, «Коринтианс» ҳамиша катта клуб саналган, лекин яқин ўтмишда замонавий стадиони йўқ эди, қулай шарт-шароитлари ҳам. Шу каби деталлар ҳам футболчини жамоа либосида ўйнаш истагини кучайтириши турган гап.

- «Арсенал»нинг яна бир собиқ футболчиси Силь­виньо бошқарувидаги «Коринтианс»да ички муҳит қандай?

- Ҳаммаси ажойиб. Силь­виньо вақтида Бразилия термаси мураббийлар штабида ҳам ишлаган ва йўлларимиз тез-тез кесишарди. Ажойиб мураббий, соғлом ва енгилроқ муҳитни шакллантиришга қодир профессионал. Хуллас, кийиниш хонасида муаммо йўқ, йигитлар ўзаро яхши муносабатдалар. Барчасига айнан Силвиньо масъул.

- Давид Луиз ҳам Бразилияга қайтиб, «Фламенго» сафига қўшилди. Унга рақиб бўлиш ғалати эмасми?

- Давид - қадрдон дўстим. Биз 8 ёшлигимизда танишганмиз, битта футбол мактабида шуғулланганмиз. Кейинчалик мен «Коринтианс»га ўтдим, у эса Сан-Паулуга йўл олди. Умуман, Европада ҳам бир неча марта бир-биримизга қарши ўйнаб кўрганмиз. Шундай экан, Бразилияда яна тўқнаш келишимизда муаммо кўрмаяпман, гарчи «Челси» ва «Арсенал»да узоқ вақт бирга ўйнаган бўлсакда. Албатта, Давидга «Фламенго»да омад тилайман.

- Ўтган ёз олдингизда Европада қолиш варианти бор эди, бироқ ватанингизга қайтишни маъқул кўрдингиз...

- Ҳа, «Коринтианс» билан музокара жараёнига киришганимда, «Лион»дан аниқ таклиф тушди. Шунингдек, «Милан» қизиқди, яна агентим мени «Рома»да кўришни истаган Жозе Моуриньо билан гаплашди. Амалда эса «Коринтианс» билан келишув тезлашиб кетди. Қолаверса, ўзим Бразилияга қайтиш вақти етганини ҳис қилгандим. Энг муҳими, мухлислардан «Коринтианс»га қайтиш ҳақида кўплаб хабарлар олгандим. Бу Бразилия термасига яқинлашиш учун ҳам имкониятдир. Шуларни инобатга олиб, турмуш ўртоғим ва қизларим билан маслаҳатлашдим, уларнинг фикримни маъқуллашгани ҳам бир тўхтамга келишда катта ёрдам берди.

- Навбатдаги жаҳон чемпионати тобора яқинлашмоқда. Ҳозир ўзингизни хаёлан Қатар майдонларида кўряпсизми?

- Бош мақсад - бўлажак мундиалда қатнашиш, албатта. Ҳаммаси майдонда қандай ишлашимга боғлиқ. Агар ўйиним ўхшаса, табиийки, терма жамоага қайтиш имконияти ортади.

- «Арсенал»даги даврни фаолиятингиз учун энг ёмони сифатида тилга олгансиз. Лондонда нима нотўғри бўлди?

- Ҳаммаси. Бу ҳақда батафсил тўхталишни хоҳламайман. Афсуски, «канонирлар» сафида бахтни туйганим йўқ. Ўзи қаерда ўзингни қувноқ сезмасанг, минг уринма, ҳеч нарсага эришолмайсан. Аслида клубда ажойиб лойиҳа устида иш бошланган ва ҳаммаси амалга ошишига ишонгандик, лекин амалда акси бўлди ва кетишга қарор қилдим.

- Демак, «тўпчилар» сафига қўшилганингиздан афсусланасиз...

- Бошида роса ҳаяжонлангандим - янги клуб, янги жамоа­дошлар, янги муҳит... Албатта, «Арсенал»га энг яхши ўйинимни кўрсатиш иштиёқида боргандим. Аммо вақт ўтиши билан ҳаммаси режадагидек кетмаётганини англадим. Қайтараман, агар ўзингизни бахтиёр ҳис қилмасангиз, яхши натижа кўрсатолмайсиз, ҳаммаси нотўғри бўлиб чиқади.

- «Арсенал» билан шартномангизни муддатидан олдин бекор қилиб, товон пулидан воз кечганингиз бои­си ҳам шуми?

- Ҳаётда шундай: баъзан пул ўз аҳамиятини буткул йўқотади ва сиз иш завқ бағишлайдиган жойни қидириб қоласиз. Умуман, пул учунгина қолиш табиатимга зид, мен учун муҳимроқ бошқа нарсалар кўп. Агар шартнома туфайлигина қолганимда, мендаги мотивация, завқ ва маънавий фаровонлик қаёққа кетарди?

- Микель Артета қўл остида ўйнаш ёққанмиди ўзи?

- Яхши тажриба. Артета ҳали ёш мураббий, шунга қарамай, ғоялари зўр, Гвардиоланикига ўхшаш. Ўйлайманки, Микель вақти келиб, кучли мураббийга айланади.

- «Арсенал» сафида «Челси»га қарши ўйнамагансиз...

- Ҳа, насиб этмади! Афсуски, ўшанда жисмоний муаммоларим бор эди ва ўйинни «Стэмфорд Бриж» захира ўриндиғида кузатдим. «Челси»га қарши ўйнамадимми, демак, шундай бўлиши керак экан...

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:00, 28.02.2022. Ўқилди: 1870 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик