Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6744]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3725]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3260]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3105]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3050]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2388]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2231]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1553]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1505]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1399]

«Саутгемптон»нинг апелляцияси рад этилди: Клуб АПЛ йўлланмаси учун плей-оффдан расман четлатилди [0]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [0]

Маурицио Сарри «Наполи»дан расмий таклиф олди [0]

Жамал Мусиала ўтган йилги жиддий ЙТҲ учун жаримага тортилди ва ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилди [0]

Рэшфорд «Барселона»да қолиш учун маоши камайишига рози бўлди [0]

Даниэль Карвахаль «Реал» билан хайрлашув кечаси уюштирди, аммо Арбелоани таклиф қилмади [0]

Негрейранинг соғлиғи ёмонлашди, у «Барселона» иши бўйича судда қатнаша олмайди [0]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [0]

Унаи Эмери: «Мақсадимиз — «Манчестер Сити» ва «Арсенал» даражасига яқинлашиш» [0]

Луис де ла Фуэнте: «Карвахаль айни дамда жаҳон чемпионатида ўйнашга тайёр эмас» [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Андижон" янги қароргоҳида мухлислар билан учрашди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун янги мавсум олдидан “Андижон” жамоаси билан мухлислар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Андижонлик футболсевар мухлислар учун хушхабарлардан бири шундан иборатки, клуб энди ўз базасига эга бўлди. Маълумки, шаҳардаги бўстон даҳасида “Андижон” клубига тегишли болалар ва ўсмирлар футбол мактаби жойлашган. У ерда шуғулланиш учун қатор майдонлар бор. Раҳбарият эса янги мавсум олдидан айнан болалар ва ўсмирлар футбол мактабида асосий жамоа учун базани барпо қилди. 80 ўринга мўлжалланган ётоқхона мавжуд. Футболчилар учун барча шароитлар яратилган. Бунгача “Мед Сити” сиҳатгоҳида истиқомат қилиб келган жамоа аъзолари энди янги қуриб битказилган базага жойлашади. У ерда футбол мактаби ҳам фаолиятини давом эттираверади.

Жамоа аъзоларининг таништирув маросими янги базада ўтказилгани ҳам бежиз эмас. Ушбу тадбирда ашаддий мухлислар, оммавий ахборот воситалари ҳамда яна бир қатор меҳмонлар иштирок этишди. Кутилганидек, тадбир кўтаринки руҳда, шоду-ҳуррамликда ўтди. Гарчи “Андижон” иштирокини про лигада давом эттирсада, ишонч ҳамда эътиборнинг юқорилиги ишқибозларни ҳам руҳлантиряпти.

Хабарингиз бор, клуб қишки селекция чоғида таркибига бир қатор янги ўйинчиларни қўшиб олди. Маросимда жамоадаги барча 25 нафар ўйинчиларга янги футболка рақамлари билан топширилди.

Элдор Адҳамов, 1.
Алишер Жўрабов, 96.
Хуршид Ходжаев, 46.
Илдар Маматказин, 21.
Богдан Милич, 9.
Горан Милойко, 20,
Аҳрор Иноятов, 8.
Илҳом Абдуғаниев, 10.
Фарҳод Соҳибжонов, 17.
Миржалол Мирзаев, 11.
Ислом Маматказин, 4.
Иззат Абдулхаков, 7.
Муҳаммадкарим Тоиров, 26.
Бобур Давлатов, 18.
Владимир Бубанья, 15.
Азамат Исроилов, 3.
Шаҳбоз Эркинов, 22.
Саидумар Содиқов, 27.
Иброҳим Мухторов, 99.
Абдувоҳид Ғуломов, 5.
Илҳом Алижонов, 66.
Шерзод Эсанов, 23.
Аҳмад Анваров, 77.
Абдураҳмон Комилов, 14.
Маликшох Расулов, 19.

Тадбирда сўзга чиққан клуб президенти Журъатбек Қувватов шундай деди: “Мухлисларимиздан про лигага тушиб кетганимиз учун узр сўраймиз. Ўйлайманки, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Ваъда берамиз, Суперлигага чиқишимиз керак. Бунинг учун майдонда футболчиларимиз яхшироқ ўйнаб беришлари керак. Худо хоҳласа. албатта Суперлигага қайтамиз. Вилоятимиз ҳокимига катта раҳмат. Доим эътибор қаратади, қандай ишлар олиб борилаётгани бўйича ҳам сўраб қизиқиб туради. Биз олдимизга кўп режалар қўйганмиз. Мана, янги базамизни ҳам битказиб олдик. Энди стадион “прожектори”ни ҳам яхшилаймиз. Жамоамизга эътиборни янада кучайтирамиз. Ўша ваъда: чемпион қилмагунча қайтиш йўқ”.

Шу ўринда “Андижон” устози Виктор Кумиков ҳам қуйидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Барча футбол мухлисларини янги мавсум билан табриклайман. Шунингдек, Журъатбек Дилшодбековичга миннатдорчилик билдираман. Маълумки, ҳар бир жамоанинг уйи бўлади. Мана, бизни ҳам энди ўз қароргоҳимиз бор. Бундай яратиб берилган шарт-шароитлар ғалабаларимизга замин бўлади, деб ўйлайман. Кимлар бу ерда ишлаб, меҳнат қилган бўлса, барчаларига раҳмат айтаман”.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 23:21, 04.03.2022. Ўқилди: 1076 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик