Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қозоғистонлик бокс мураббийи: «Барча ҳакамлар ўзбекларга ёрдам беришди»

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси Болгарияда бўлиб ўтган "Странжа кубоги"да 24 спортчи билан иштирок этиб, унда умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади (Ўзбекистон 1-ўринни банд этди). Терма жамоа бош мураббийи Қайрат Сатжанов sports.kz сайтига берган интервьюсида мусобақа таассуротлари билан ўртоқлашди.

— Қайрат Турсунханович, эркаклар терма жамоамиз учун "Странжа кубоги"ни қандай баҳолайсиз?
— Агар баҳо қўядиган бўлсам, назаримда, 4 баҳо қўйса бўлади.

— Барча шогирдларингингзнинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдингизми?
— Ҳа, уларнинг барчасидан қониқдим. Ким нимага қодир бўлса, шундай бокс тушди. Ҳеч бир боксчига жиддий эътироз бўлмади. Спортчиларнинг функционал тайёргарлиги яхши бўлганди. Иккинчи-учинчи раундларда йигитлар ғалаба қозонишди. Бу борада уларга раҳмат.

— Ўзбекистон 7 боксчи билан мусобақада иштирок этиб, улардан 6 нафар ғалаба қозонишди. Бу борада нима дея оласиз?
— Ҳа, биз ўзбекларга қарши 5 ёки 6та жангда ютқаздик. Ўзбекистон асосий таркиб билан иштирок этди. Улар бу таркиб билан Осиё ўйинлари ва кейинчалик Париж-2024 олимпия ўйинларида иштирок этишмоқчи.

Бизда эса асосий таркиб аъзоси Маҳмуд Сабирхан мусобақада ғалаба қозонди.

Нурлан Сапарбай ҳам асосий таркибнинг яна бир вакили ҳисобланади. У мусобақада 3-ўринни эгаллади. Ярим финалда у ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Муллажонов билан жанг қилди. Биринчи раундда бизнинг боксчи ғалаба қозонди. Мен ҳаттоки жанг олдидан бу баҳсда яққол устунлик билан ғалаба қозонамиз деб ўйлагандим. Аммо барча ҳакамлар устунликни рақибга беришди — 5:0. Нима учун бундай бўлди? Кўп жангларда ҳакамлар ўзбек боксчиларига ёрдам беришди. Нима учун? Чунки бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатини баҳолаш учун Европа ва бошқа мамлакатлардан кўп ҳакамлар таклиф этилди. Бундан мақсад январь ойида ўтказилган Осиё чемпионатида бу ҳакамлар Ўзбекистонга ёрдам беришларини мақсад қилишганди. Турнирда эса ҳакамларга эҳтиром кўрсатилди: уларга ош-овқат ва совғалар берилди. Оқибатда Болгариядаги мусобақада ҳам ҳакамлар мезбон боксчиларига қарши жангларда ўзбекларга ён босишди.

Сапарбай биринчи раундда ғалаба қозонганига қарамай ҳакамлар устунликни ўзбекистонлик боксчига беришди. Иккинчи-учинчи раундларда Муллажонов ростдан ҳам кучли эди, буни тан олиш керак. Биринчи бўлимдан кейин ўзбекистонлик боксчи ҳисобни билгач, "Наҳотки, мен ютяпман!", дея руҳланиб кетди ва яхши жанг қила бошлади. Аммо биринчи раундда у қўрқиб жанг қилди.

Агар кузатган бўлсангиз, Нурлан Сапарбай чорак финалда Жаҳон чемпионати совриндори, испаниялик спортчини мағлуб этди. У Белграддаги ЖЧда бу рақибга мағлуб бўлганди. У шунчаки ғалаба қозонмади, балки нокдаун билан ютди. Шундан сўнг испаниялик боксчининг мураббийлари учинчи раундда жанг қилишдан бош тортишди.

92 кг. вазнда Абзал Қуттибеков миллати қозоқ бўлган ўзбекистонлик спортчи билан жанг қилди. Биринчи раундда, назаримда, у ютқазди, аммо иккинчи ва учинчи раундларда у ютди. Ҳакамлардан 4 нафари Абзалга беришган бўлса, бир нафар  ғалабани ўзбек спортчисига берди. Якунда эса Саидраҳимов 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Хасанбой Дўсматов ҳар икки боксчимиз — Тимур Кабдешов ва Дамир Абдиқадирни мағлуб этди. Улар ҳали ёш — ҳар иккиси 2000/2001 йилларда туғилган. Бу вазнда бизнинг биринчи рақамли спортчимиз Сакен Бибосинов Болгарияга бормади.

57 кг.да Оразбек Асилқулов жанг томонлама ўзбекистонлик спортчига ютқазди.

63,5 кг. вазндаги ҳар икки боксчимиз ўзбек боксчисига ютқазишди. Аммо, масалан, Муҳаммедсабир Базарбай ўғли уч раунд давомида Мужибилло Турсуновга босим қилди. Бу жангда у мағлуб бўлмаганди. Ўзбекистонлик спортчи кейинчалик интервью бериб, мусобақадаги энг қийин жанг қозоғистонлик спортчига қарши бўлганини айтиб ўтди. Ярим финалда эса ушбу ўзбек спортчисига қарши 2003 йилда туғилган Абзал Серик рингга чиқди. Жанг томонлама у ҳам ютқазмади. Лекин боксчиларимиз икки услубда жанг қилишди: масалан, Базарбай ўғли биринчи рақам остида жанг қилган бўлса, Серик, аксинча, иккинчи рақамда ишлади. Умуман олганда, мен унга вазифани бажарганини айтдим. Улар ҳали ёш, жисмоний тайёргарлик етмади. Улар ҳали ишлаши керак. Вақти келиб улар Мужбилло Турсуновни мағлуб этишади, деб ўйлайман.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:48, 05.03.2022. Ўқилди: 5190 марта. Фикрлар: 18 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик